Ўзбекистон фуқароларининг Россияга киритилмаётганлиги айтилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу хабарни рад этиб, расмий изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг Россияга киритилмаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ўрта Осиёда илк бор энг кўп ҳаво шари Сурхондарё осмонида учирилмоқда

Сурхондарёда «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтаётган Туризм комплекси ҳамда тумандаги «Алпомиш» ўйингоҳида ҳаво шарларини учириш тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу туристик тадбирда ранг-баранг ва турли намуналардаги жами 20 та ҳаво шари Бойсун устидан осмонда қуш парвози баландлигида кўтарилган.

Жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитлари ажратилади

“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан  қурилиш ташкилотларига “яшил” уй-жой стандартлари талаблари асосида кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан бир фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади.  2024 йил 1 октябргача “яшил” уй-жой стандартлари тасдиқланади.

Ўзбошимчалик билан қурилган уй ва иморатлар аёвсиз бузилади

Ўзбошимчалик билан қурилган уй ва иморатлар аёвсиз бузилади. Бу ҳақида Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташходжаев маълум қилди.

Субсидияга аризаларни қабул қилиш муддати эълон қилинди

“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади: субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади; 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади; бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Муҳтожларга уй «ремонт»и учун 120 миллион сўмгача кредит берилади

«2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони кўра, 2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади.   Бунда: ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади; ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Кам таъминланган оилаларга уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача кредит ажратилади

2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш бўйича президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади: — ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; — қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар тақдим этилади; — кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; — ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади; — камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади; — банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади.

Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси Ижрочи котиби Татьяна Молчанни қабул қилди. Суҳбат аввалида Татьяна Молчан Президентимизга БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Коммуннал тўловлардан қарзи бўлган уй эгалари электр энергиясидан ўчирилади

Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, президент топшириғига биноан ишлаб чиқилган ушбу тартиб вилоятлардан бирида ҳам жорий этилиши мумкин. Навоий шаҳрида тажриба тариқасида кўп қаватли уйларда фойдаланиш харажатлари бўйича қарзи бор хонадон эгаларининг электр таъминоти узилади.

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан устувор лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашиш учун мамлакатимизга келган Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида вазир Ўзбекистон етакчисига Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Валиаҳд, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Мирзиёев Сингапур Парламенти Спикерини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Сингапур Республикаси Парламенти Спикери Сиа Киан Пенгни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида инвесторлар учун муҳим кўрсаткичларни санаб ўтди

Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида Инвесторлар учун муҳим кўрсаткичларни  санаб ўтди: — Яқинда хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. 250 та йирик корхонанинг давлат улушини ва салкам 1000 та кўчмас мулк обектларини сотиш, 12 та корхона акцияларини фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштириш (ИПО) учун янги дастур ҳам ишга туширилди.

Энди бола пули тайинлаш онлайн амалга оширилади

Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин. My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таъминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.

Энди бола пули ва моддий ёрдам тайинлаш онлайн ариза орқали амалга оширилади

Ушбу қулайликдан оиласида 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин. Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин, дея хабар бермоқда my.gov.uz.

Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи топ-10 корхоналар рўйхати эълон қилинди

Улардан энг йириги 48,3 минг нафар ходими билан "НКМК" АЖ турган бўлса, сўнгги ўринларда "UzAuto Motors", "Ўзбекнефтгаз", "Ҳудудгазтаъминот" АЖ кабилар бор. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистондаги 236 мингдан ортиқ ишчи-ходимлари бўлган 10 та энг йирик иш берувчи компаниялар рўйхатини эълон қилди.

Энг кам пенсия миқдори оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 2024 йил 30 апрель куни ПФ–69-сон Фармони қабул қилинди.  Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди: иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм; боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.

Президент ОПЕК Халқаро жамғармаси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми дастури доирасида ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид Ал-Халифани қабул қилди. Давлатимиз раҳбари ОПЕК жамғармасининг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги муҳим ўрнини қайд этиб, Ўзбекистонда саноат, инфратузилма, сув таъминоти ва бошқа соҳаларда молиялаштирилаётган тадбиркорлик лойиҳаларини юқори баҳолади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов вафот этди

Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Кинематография агентлиги Матбуот хизмати.

Ўзбекистонда старт олган хоккей бўйича Осиё-Океания чемпионати якунига етди

23 апрель куни старт олган хоккей бўйича U-18 ёш тоифасидаги Осиё ва Океания КубогидаЎзбекистон ёшлари амалдаги чампион сифатида музга чиқди. Шу боис уларнинг елкасидаги масъулият ҳам шунга яраша эди.

Бўстонлиққа олиб борувчи йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилади

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли велоспорт мусобақаси учун маълум вақтга ёпилади. Бу ҳақида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.

Ота-оналарнинг 94,6 фоизи фарзанди келажаги ҳақида ўзаро суҳбатлашиб туради

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари ота-оналарнинг фарзанди келажагига қанчалик масъулият билан ёндашаётгани ва таълим-тарбия жараёнидаги иштирокини ўрганиш мақсадида сўров ўтказди. Сўровда ўртача ёши 43 га тенг бўлган 3602 нафар ота-она иштирок этди (N=3602).

Тўрт ойда ўнлаб фуқаролар президент ва унинг оиласини ҳақоратлагани сабаб жазога тортилди

Фуқаролар интернетдаги президент ҳақидаги видеоларга президентга, унинг оиласига қарши ҳақоратловчи ва уятли сўзлар ёзишган. Уларга 7 йилгача қамоқ жазоси тайинланди.

Ўзбекистонда энг кам пенсия ва нафақалар оширилди

Пенсиялар жорий йилнинг май ойидан янги миқдорда тўланади. “Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.  Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди:  — иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм;— боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.

Президент ЕТТБ раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 1 май куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи мажлиси арафасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Кейинги йилларда Ўзбекистон билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида шерикликнинг юксак даражасига эришилгани, яқин ва самарали ҳамкорлик қилинаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

2017-2023 йилларда Ўзбекистонда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 баробар ошди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистон ҳудудларида саноатнинг ривожланишидаги ижобий ўзгаришларни таҳлил қилди. 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 баробар ошиб, 2023-йилда 655,8 триллион сўмни ташкил этди.

Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти билан учрашди

Ўзбекистон раҳбари Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи мажлиси арафасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Тошкент вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

“Ўзгидромет” агентлиги 1−8 май кунлари Тошкент вилоятида содир бўлиши мумкин бўлган қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди. Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли вилоятнинг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларининг (Чотқол тизмаси тоғлари) тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиши юзага келиши мумкин.

Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи 10 та компания номи эълон қилинди

Ўзбекистондаги жами 236 мингдан ортиқ ишчига эга 10 та энг йирик иш берувчи компания рўйхатини эълон қилинди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди

“Катта дубулға” турнирларининг 22 карра чемпиони, дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, 37 ёшли испаниялик Рафаэль Надал Мадриддаги “Мастерс” туркумидаги турнирнинг 1/8 финалда Чехия вакили Иржи Леҳечка (5:7, 4:6) билан ўйиндаги мағлубиятини эмоционал тарзда изоҳлади. “Мен ҳақиқатан ҳам бахтлиман.

Тошкентдан Самарқандга қўшимча йўловчи поездлари йўлга қўйилди

Ушбу йўналиш бўйича "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 3-4-5 май кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.