Саралаш босқичида ўзбекистонлик гимнастка 13,049 балл тўплаб, учинчи ўринни эгаллади ва мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига чиқишни таъминлади. Ушбу йўналиш бўйича финал баҳслари 7 март куни бўлиб ўтади.
Шунингдек, ўша куни Чусовитина турли баландликдаги бруслардаги машқлар бўйича ҳам саралаш босқичида иштирок этади.
Эркаклар ўртасида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари саралаш стартларида қатнашди. Абдулазиз Мирвалиев ва Хумоюн Исмоилов эркин машқларда, Расулжон Абдурахимов эса параллел бруслардаги машқларда иштирок этди. Бироқ улар тўплаган баллар турнирнинг финал босқичига чиқиш учун етарли бўлмади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.