Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар давомида Тошкент шаҳри ва янги халқаро аэропорт ўртасидаги транспорт алоқаларини яхшилашга қаратилган лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, пойтахт ва Янги Тошкент ҳудудларини аэропорт билан темир йўл орқали боғлаш, шунингдек ерости ва ер усти метро йўналишларини қуриш режалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Тошкент — Самарқанд юқори тезликдаги темир йўл линиясини модернизация қилиш истиқболлари кўриб чиқилди. Музокараларда йўловчи ва юк ташиш ҳаракатини самарали ажратиш мақсадида транспорт инфратузилмасини оптималлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув давомида транспорт соҳасидаги эҳтимолий инвестиция лойиҳалари, логистика тизимини ривожлантириш ва ташиш самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббуслар ҳам муҳокама қилинди.
Музокаралар якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек транспорт ва логистика соҳасида қўшма инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.