1 июлдан товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби жорий этилади

2024 йил 1 апрелдан йирик солиқ тўловчилар учун, 2024 йил 1 июлдан барча хўжалик юритувчи субектлар учун товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби жорий этилади. Шунга асосан, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” ИАМ томонидан тизим операторлари билан бирга «Elektron tovar-transport yuk xati tizimi» тест режимида ишга туширилди.

Исроил Мадримовнинг ҳарбий унвони бир поғонага кўтарилди (фото)

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримовга “маёр” ҳарбий унвони берилди. Бу ҳақида ўзбекистонлик боксчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.

Ўзбекистон чегарасида афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган INNOPROM кўргазмаси Марказий Осиёда саноат кооперациясининг ривожланишини тезлаштиради

22-24 апрел кунлари Тошкентда “Ўзекспоцентр” МКМда “INNOPROM. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади.

Тошкентга сотиш учун ярим кг соф қуйма олтинни олиб келаётган шахс ушланди

368 млн сўмлик 2 дона соф қуйма олтин бўлагини Самарқанддан Тошкентга олиб келаётган фуқаро йўлда қўлга тушди. 463,94 грамм соф қуйма олтинни Тошкент шаҳрида ўтказиш учун олиб кетаётган шахслар Булунғур туманида ушланди.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида уй-жой учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. 2024-йилнинг февраль ойида пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархларида январь ойидагига нисбатан ўртача 0,34 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ижара нархларида эса ўртача 0.13 фоизга пасайиш кузатилди.

Ўзбекистонда эртага ҳарорат 28 даражага кўтарилади

Ўзгидромет ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди.  Қайд этилишича, бугун ва эртага республиканинг кўпчилик вилоятларида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Тошкентдаги бозорда сохта Миллий гвардия ходими ушланди

У Тошкент шаҳар 1-сонли руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган. Жорий йилнинг 17 март куни соат 13:05 атрофида пойтахтнинг "Эски Жува" бозори ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ходимларининг сергаклиги туфайли ушбу бозорда Миллий гвардиянинг дала кийимида юрган нотаниш шахс қўлга олинди.

ЙТҲ оқибатида оғир тан жароҳат олганлар бор

Бугун, 2024 йил 18 март куни соат 10:30лар атрофида Бухоро вилояти, Когон тумани ҳудудидан ўтувчи A-380b автомобиль йўлининг 32-километри ҳамда 4R-69 автомобиль йўлининг 6-километри кесишган, тартибга солинган чорраҳада 1991 йилда туғилган ҳайдовчи О.Ш. бошқарувида бўлган автобус ҳамда 1984 йилда туғилган ҳайдовчи М.М.

Air Samarkand авиакомпанияси мунтазам парвозлар дастурининг йўлга қўйилиши ва янги бош директор тайинлаши хақида хабар берди

2024 йил 21 мартдан Air Samarkand компаниясининг Airbus A321neo самолётида Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам рейслар йўлга қўйилади. Биринчи босқичда рейслар ҳафтасига икки марта, душанба ва пайшанба кунлари Истанбулнинг йирик аэропортига (IST) амалга оширилади.

Саида Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева Бокуда ўзбек маданиятига оид кўргазмани очиб берди

Бокуда “Чоклардаги мерос: Ўзбекистоннинг каштачилик ва тикувчилик анъаналари бўйлаб саёҳат” кўргазмаси очилди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўз саҳифасида маълум қилди.

Тошкент вилоятида “Қабристонларни сақлаш” бўлими бошлиғи пора билан ушланди

У тадбиркордан дафн маросимларини ўтказиш хизмати кўрсатишга рухсат бериши эвазига $2 минг талаб қилган. Дафн маросимларини ўтказиш хизмати кўрсатишга рухсат бериши эвазига тадбиркордан 2 000 АҚШ доллари талаб қилган бўлим бошлиғи ушланди.

Олмалиқда бўлим бошлиғи 2000 АҚШ доллари билан ушланди

Дафн маросимларини ўтказиш хизмати кўрсатишга рухсат бериши эвазига тадбиркордан 2 000 АҚШ доллари талаб қилган бўлим бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

БМТ ҳисоботи: 2022 йилда дунёда болалар ўлими тарихий энг паст даражагача тушган

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар ўлимини баҳолаш бўйича идоралараро гуруҳи (UN IGME) томонидан эълон қилинган сўнгги ҳисоботга кўра, беш ёшга тўлмасдан вафот этган болалар сони 2022 йилда тарихий минимал даражага тушиб, 4,9 миллионни ташкил қилди. «Ушбу рақамлар ортида оналарга хавфсиз туғиш, болаларни эмлаш ва оғир касалликлардан асрашда ёрдам бераётган доя ва тиббиёт ходимлари, шунингдек уларнинг саломатлиги ва тўғри овқатланишини ташкил қилиш учун оилаларга ташриф буюраётган тиббиёт ходимларининг хизмати бор», — деб таъкидлади ЮНИCEФ ижрочи директори Кетрин Рассел.

Ўзбекистон илк бор UNODC Ёшлар форумида иштирок этди

12-14 март кунлари Ўзбекистон ёшлари Гиёҳванд моддалар бўйича комиссиянинг (CND) 67-сессияси доирасида БМТнинг Ёшлар ташаббуси томонидан ташкил этилган йиллик форумида илк бор иштирок этди. Тадбирда дунёнинг 27 давлатидан 35 нафар ёш иштирокчи қатнашиб, унда гиёҳвандликнинг олдини олиш ва ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Самарқандда 13 ёшли бола оёғидан темир занжир билан кишанланиб, машинада олиб кетилди — видео

Мазкур ҳолат тафсилотлари очиқланди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда машинанинг орқа ўриндиғида оёғига занжир солинган бола тасвирланган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Бухоро вилояти ИИБнинг офицер ходими наркосавдога аралашгани аниқланди

Ходимлар қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг икки нафар офицер ходими қўлга олинди.

ЮНЕСКОнинг 43-сессияси “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида ўтказилади

«2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-128-сон, 15.03.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Сессия “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида ўтказилади.

Ўзбек тилини ўрганишга мўлжалланган илк онлайн таълим платформаси яратилди

«Ватандошлар» жамоат фонди ташаббуси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази ҳамкорлигида ўзбек тили онлайн таълим платформаси яратилди. 15 март куни Тошкент шаҳрида ушбу платформанинг тақдимот маросими ўтказилди.

Навоийда 1 апрелдан ичимлик суви тарифлари ошади

Навоий вилоятида 1 апрелдан ичимлик суви нархлари ошади.  Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши томонидан 2024 йил 15 мартда Навоий вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди.

WBC президенти Усик ва Фьюри ўртасидаги жангда 6 нафар ҳакам ишлашини хоҳламоқда

Олександр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жангда 6 нафар ҳакам ишлаши мумкин.WBC президенти Маурисио Сулаймон 8 март куни бўлиб ўтган Рей Варгас ва Ник Болл ўртасидаги жанг натижасидан норози бўлган.

Нодирбек Абдусатторов мукофот жамғармаси 500 минг долларни ташкил этадиган мусобақада иштирок этади

2024 йилнинг ноябрь ойида Ҳиндистонда Freestyle Chess GOAT World Series’нинг навбатдаги турнири бўлиб ўтади.Турнирнинг мукофот жамғармаси 500 минг доллар деб белгиланди.

Самарқандда вояга етмаган бола кишанланган ҳолда топилди

Жорий йилнинг 16 март куни Самарқанд вилоят ИИБ ”102” операторига Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасида бир бола Damas русумли автомашинада оёғи занжир орқали кишанланганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ИИБ бошлиғи матбуот котиби хабар бермоқда.  Хабарга асосан, ҳудудга ИИБ ходимлари бориб, ҳолатни расмийлаштиришган.

Қозоғистонинг «Qazaq Air» авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш рухсатномасини олди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан 2024 йил 13 мартда ”Ўзавиация” агентлиги томонидан “Qazaq Air” авиакомпаниясига Ўзбекистонга Туркистон — Самарқанд – Туркистон йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди. Парвозлар DHC-8-402 ҳаво кемасида амалга оширилади.

Антониу Гутерриш: Ўзбекистон ташаббуси билан минтақа аёллари ҳам фаолияти ишончли қўлларда бўлган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг ноёб мулоқоти доирасида бирлаша олди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбаева Нью-Йорк шаҳрида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар қилмоқда.

ГЕНЕРАЛ ХОТИРАЛАРИ

Барчамиз яхши биламизки, ҳамма соҳаларда бўлгани каби ички ишлар тизимида ҳам юксак малакали, замонавий фикрлайдиган, ўз касбига, Ватанимиз ва халқимизга содиқ кадрлар ислоҳотлар тақдирини белгилаб беради. Шу маънода, мамлакатимиз ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига кўтарилаётган бугунги шароитда ҳар бир ходимдан етарли билимга эга бўлиш, мулоқот ва муомала маданиятини ошириш, ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам тўғри қарор қабул қилиб, зиммасидаги вазифаларни сидқидилдан бажариш учун ўз устида тинимсиз ишлаш талаб этилади.

Ижарада юрган “Мatiz”да 118 та қоидабузарлик аниқланди

МИБнинг Сергели туман бўлими иш юритувида   ИИБ ЙҲХБ органлари қарорларига асосан «Matiz»  автотранспорти   ҳайдовчиси Н.А. жами 118 та қоидабузарлик содир этиб,  52 миллион сўмдан ортиқ  маъмурий жарималар  ишлаб олди.

Фақат ABD эмас: мактабгача таълим болаларнинг саломатлиги, ақлий ва ижтимоий ривожланишида ёрдам бермоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан Ўзбекистонда мактабгача таълим болалар саломатлиги ва уларнинг ақлий ривожланишига қандай таъсир қилиши эконометрик таҳлил асосида ўрганилди. Multiple Indicators Cluster Survey (MICS) нинг 2021-2022 йилларга оид ҳисоботига кўра, 2022-йилда Ўзбекистонда 5 ёшгача бўлган ортиқча вазнли болалар умумий болалар сонининг 5 фоиздан камроғини (ўғил болаларда 5 фоиз, қиз болаларда 4 фоиз) ташкил этган.

WBO рейтинги янгиланди. Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев кўтарилди

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) март ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.Унга кўра, ўтган ойда 7-поғонада бўлган Муроджон Аҳмадалиев 6-ўринга кўтарилиб олди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.