2024 йил 5 январда Вазирлар Маҳкамасининг “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 9-сон Қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга мувофиқ турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни ушбу турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш бекор қилинади (бундан тарафлар ўртасида бошқача келишув тузилган ҳолатлар мустасно).
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида 12 январь куни Хавфсизлик кенгашининг Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторларнинг 2023 йилдаги фаолияти якунлари ва яқин истиқболга мўлжалланган вазифалар муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисда Хавфсизлик кенгаши аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идоралар раҳбарлари, округлар қўмондонлари, ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Янги йил Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистоннинг чекка ҳудудлари қишлоқ аҳолиси учун хушхабар билан бошланди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) уларни янги агросаноат ускуналари билан таъминлади, бу эса қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини сезиларли даражада оширади, шунингдек, уй хўжаликлари даромадларини оширади.
Машҳур ирландиялик аралаш яккакураш (ММА) жангчиси, икки вазн тоифасида UFC промоутерлик компанияси собиқ чемпиони Конор МакГрегор қайтиши ҳақида гапирди. “Мен профессионал ММА карьерамдаги 20-нокаутимни амалга ошириш учун қайтдим”, — деб ёзди МакГрегор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) «GALLUP» тадқиқот ва консалтинг ташкилоти томонидан жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида тайёрланаётган йиллик Жаҳон сўровномаси (Gallup World Poll) бўйича ҳисоботини таҳлил қилди. Gallup 2005 йилдан бери ҳар йили 160 мамлакат ўртасида (ҳар бир давлатдан 1000 киши) дунё бўйлаб сўров ўтказиб келмоқда, бу 15 ёшдан ошган дунё аҳолисининг 98 фоизни ташкил қилади.
“Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–8-сон, 09.01.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024 йилдан тадбиркорлардан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган 8 турдаги ҳисобот ва статистик маълумотлар бекор қилинади.
ИИВ вазир ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Яхёжон Абдулхаков ушбу лавоҳимда 2021 йилдан буён ишлаб келаётган эди. ИИВ вазир ўринбосари Абдулхаков Яхёжон Артикбоевич Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Тошент атмосфера ҳавосининг ифлосланишига қуйидаги омиллар таъсир этмоқда. Экология вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилди.
Вазирлик Тошкент ҳавоси ифлосланишининг асосий сабабларини маълум қилди. Экология вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, пойтахт атмосфера ҳавосининг ифлосланишига қуйидаги омиллар таъсир этмоқда.
Экология вазирлиги томонидан AI-80 русумли бензин, кўмир ёқилғисидан фойдаланишни тақиқлаш ва юк автомобилларини ҳаракатини чеклаш таклиф этилмоқда. Маълум қилинишича, Экология вазирлиги томонидан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасида қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилган.
Марказий банк бошқаруви Тошкент шаҳрида «Евроосиё банки» акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати хабар қилди.
Кўчаларнинг ёпилиши таъмирлаш ишлари билан боғлиқ. Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган.
Бугунги кунда Ўзбекистон дунёга очилмоқда, туризм салоҳияти кенгаймоқда ва республикамизнинг ҳар бир ҳудудининг ўзига хос табиати ва анъаналари мавжуд бўлиб, уларни жаҳон миқёсида машхурликка эришишида албатта ҳудудий брендларни ривожлантириш ва уни шу ҳудуд билан боғлиқлигини кўрсатишда интеллектуал мулк обектларнинг бир тури бўлган географик кўрсаткичларнинг ўрни беқиёс ҳисобланади. “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра товарни муайян географик объэкт ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилиб, унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.
Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
ДХХ томонидан Тошкент шаҳрида аниқланган нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди. Сўнгги вақтларда ёшлар орасида синтетик наркотик моддалар ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг истеъмоли тобора оммалашиб бормоқда. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитаси ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган махсус тадбир давомида Тошкент шаҳрида яширин фаолият олиб борган нарколаборатория фош этилди.
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–18-сон, 11.01.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Келини уй ҳовлисида бўлган вақтида эркак унга нисбатан шахвоний шилқимлик қилган. Келин бўлган воқеани эрига айтиб берган.
Аввалроқ, Ғиждувон шашлиги ҳам давлат рўйхатидан ўтказилган эди. Жорий йилнинг 8 январь куни Қашқадарё вилояти адлия бошқармасининг кўмаги билан "Ғузор тандир гўшти" географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
ДХХ Боёвут туманидаги АГТКШ табиий газдан табиий газдан ноқонуний фойдаланганини аниқлади. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспеция" томонидан ДХХ ва ИИВ билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бугун, 12 январь куни 12:00 дан 18:00 гача Чилонзор туманинг катта қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр таъминоти вақтинча ўчирилиши эълон қилинди. Маълум қилинишича, Чилонзор туманидаги — АТС-277, 126, 127, «Новза», «Ориент Финанс Банк» Чилонзор филиали ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» банки, «Роҳат» меҳмонхонаси, «Ўзэнергосозлаш» УК, «Сезам» радиоканали, «Минор» киностудияси, Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси, «Интер Капитал» ҚК, «Навбаҳор Саноат» МЧЖ, Геодезия ва картогграфия миллий маркази, Бозор ислоҳотлари институти, Болалар шифохонаси, Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи, Чилонзор тиббиёт коллежи, Тошкент тиббий диогностика маркази, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази, Нафис Санъат лицейи, Чилонзор туман ҳокимлиги, Мусиқий комедия театри (оперетта), Санитария-эпидемиология станцияси ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, шунингдек, Чилонзор C мавзеси, 3-6-мавзелар, «Гавҳар», «Домбиробод», «Катта Дўмбиробод», «Наққошлик», «Қозиробод», «3-Катта Чилонзор» ҳамда «Катта Навбаҳор» МФЙларининг кўчалари вақтинчалик электр таъминотидан узилади.
Ҳозир COVID-19 инсоният учун глобал таҳдид эмас. Пандемия бекор қилинганидан буён 9 ой ўтди.
Пулларни ечиб олганларнинг шахси текширувлар давомида аниқланган. ИИББ воқеа тафсилотларини маълум қилди.
2024 йил 1 январдан бошлаб болалар уйлари, меҳрибонлик уйлари, болаларни ҳимоя қилиш шўбалари ҳамда оилавий болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди. Бу Президентнинг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан амалга оширилди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди. 2023 йилда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан Озарбайжон давлатида “made in Uzbekistan” савдо уйи очилди.
“Қайта тикланувчи энергия манбалари асосида энергия таъминотини ташкил этиш соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (13-сон, 08.01.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Божхона қўмитаси томонидан: — 2024 йил 1 февралгача “Яшил энергия” ахборот тизими тўлиқ функционал режимида ишга туширилади ва Энергетика вазирлигига ўтказилиши таъминланади; — “Яшил энергия” ахборот тизимининг узлуксиз ишлаши ва киритилаётган маълумотларнинг тўғрилиги доимий назорат қилинади.
Халқимизнинг турмуш тарзига назар ташлайдиган бўлсак, замонлар оша сайқал топиб келаётган удум ва анъаналари, қадриятлари қаторида елкадошликни ҳам кўриш мумкин. Елкадошлик ҳар қандай вазиятда ҳам инсонларни ўзаро бирдам ва баҳамжиҳат яшашга ундаб, улар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлайдиган қадриятлардан бири ҳисобланади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди. 2023-йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўртача ва тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун ижара нархларида тушиш кузатилди.
Диёрбек Ўрозбоев ёшлар терма жамоаси мураббийига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди: “Рио-2016” ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларининг бронза медали соҳиби, “Жакарта-2018” Ёзги Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпионати совриндори ва яна кўплаб халқаро турнирлар ғолиб ҳамда совриндори Диёрбек Ўрозбоев эндиликда дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида мураббий бўлиб фаолият юритади. Хоразмлик спортчимиз ўз билим ва кўникмалари ҳамда тажрибасини ёшларимиз билан ўртоқлашади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.