Ортда қолган кун спортчилар эркин ва аёллар кураши дастурларининг бир қатор вазн тоифаларида ғолиблик учун гиламга чиқишди.
Унда ҳамюртларимиз 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлдилар. Батафсил:
Кумуш медал:
80 кг: Бунёд Руфатов
Бронза медал:
43 кг: Машҳура Абдумусаева
65 кг: Муҳайё Раҳимжонова
65 кг: Дониёр Ибрагимов
Шу тариқа, курашчи қизларимиз жорий мусобақани 1 та олтин ва 3 та бронза медаллари билан якунлашди. Бугун эркин кураш усталари ўртасидаги баҳслар билан U 17 ёш тоифасидаги беллашувлар ниҳоясига етади.
Дастурга кўра, 27-июндан 23 ёшгача бўлган спортчилар қитъа чемпионлиги учун курашни бошлашади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.