Ҳукумат қарори (52-сон, 26.01.2024 й.) билан “Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низомга кўра, чорвачилик хўжаликларига 2025 йил 31 декабргача давлат томонидан хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 млн сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорда субсидия ажратилади.
Давлатимиз раҳбари асос солган халқ билан мулоқот тизими бугун минглаб одамларнинг йилларки ҳал этилмай келган масаласига ечим топмоқда. Энди давлат идоралари қуйига, маҳаллага тушиб, фуқаро дарду ташвишларини ўрганаётгани, ҳар бир муаммога комплекс ечим топаётгани, айниқса, аҳоли кайфиятида, яшаш шароининг яхшиланиб боришида ўзининг ифодасини топмоқда.
Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда “Тез орада Тошкент мактабларида оммавий қирғин содир этилиши” ҳақидаги таҳдиднамо хабарлар тарқатилмоқда. Ички ишлар вазирлиги мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмаслигини маълум қилди.
29-январь 4-февраль кунлари Испаниянинг Ла Нусия шаҳрида эркаклар ўртасида "Boxam" Халқаро турнири бўлиб ўтади. Ушбу турнир, Италияда 4-11 март кунлари ўтказиладиган Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақадан олдин, сўнги босқич тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — ФАОнинг Европа ва Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш билан боғлиқ ҳолат ҳақидаги ҳисоботини таҳлил қилди. 2020-2022 йилларда Марказий Осиёда тўйиб овқатланмаслик билан боғлиқ ҳолатлар 3,0 фоизгача камайган (жаҳон миқёсидаги ўртача кўрсаткич — 9,2 фоиз).
АЁҚШда 10 730 литр сифатсиз бензин сотилгани сабаб 12 нафар фуқаронинг автотранспорт воситасига зарар етказилганлиги аниқланган. Мирзаобод туманидаги АЁҚШда сифатсиз автобензин ёқилғиси сотилганлиги аниқланди.
Португалияда дзюдо бўйича ўтказилган Гран-при мусобақасида дунёнинг 90 мамлакатидан келган 624 нафар дзюдочи медаллар билан биргаликда, рейтинг очколари учун курашди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 олтин ва 1 кумуш медални қўлга киритди.
Кўп қаватли уйларни бошқариш, иссиқлик ва сув таъминоти соҳаларида кескин ўзгариш бўлмаётгани танқид қилинди. Жумладан, аксарият кўп қаватли уйларда энергия сарфи хорижга нисбатан 3-4 баробар юқори, иссиқлик таъминоти тизимида энергия йўқотишлари кўп, тизимда бугунги кунга қадар бирор марта энергия аудити ўтказилмаган, дебитор қарздорлиги оқибатида иссиқлик корхоналари тизимни яхшилашга инвестиция киритмаяпти Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Энергетика вазирлигига кўп қаватли уйларда энергия тежаш бўйича алоҳида дастур амалга оширишни бошлаш топширилди.
Президент ҳар бир туман ва шаҳарнинг экологик ҳолатини яхшилаш бўйича бош режа ишлаб чиқиш, ҳар бир ҳудуднинг экологик рейтингини эълон қилиш бўйича топшириқ берди. 1 апрелдан бошлаб ҳар бир ҳудуднинг ҳаво, сув ва атроф муҳитни ифлосланиш даражасига қараб тузиладиган рейтинги жорий қилинади.
Йиғилишда аҳоли учун қулай инфратузилма, сифатли таълим ва тиббий хизматлар, юқори даромадли иш ўринлари ҳамма шаҳарларда ҳам бирдек ривожланмаётгани кўрсатиб ўтилди. Мутасаддилар аҳоли пунктларининг бош режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни ўз ҳолига ташлаб қўйгани танқид қилинди.
Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Президентимиз комплексга кирувчи вазирлик ва идоралар олдида турган уй-жой ва қурилиш соҳасидаги энг долзарб вазифаларни белгилаб берди.
Шавкат Мирзиёев раҳбарлар "Шаҳар – пиёдалар учун” деган шиорни ўзининг асосий тамойили қилиб олиши шартлигини билдирди. Шавкат Мирзиёев айни вақтда ўтказаётган йиғилишда Тошкент шаҳрида тирбандлик катта муаммога айланиб бораётгани қайд этди. Айрим кўчаларда иш кунлари ўртача 7-9 баллик, баъзан 10 баллик тирбандликлар кузатилмоқда, баъзиларига 2 карра кўп юклама тушмоқда.
Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди. Ушбу тизимда 3 та вазирлик ва идора, 3 та инспекция, 5 та компания, ҳудудларда қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги соҳаларига масъул ҳоким ўринбосарлари борлиги, пойтахт ва Тошкент вилояти ҳокимларига қурилиш ва коммунал соҳага алоҳида ўринбосар берилганига қарамай, бу комплекс халқимиз энг кўп норози бўлиб мурожаат қиладиган соҳалардан бири экани қайд этилди.
Президент Тошкентда тирбандлик камайтирилмаётгани ва жамоат транспортидаги қониқарсиз вазиятни танқид қилди. Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга тирбандлик ва жамоат транспортидаги қониқарсиз вазият туфайли танбеҳ берди.
Мамлакатда ҳар битта дарахт хатловдан ўтказилиб, маълумотлар электрон платформага киритилмоқда. Веб-сайт орқали хатлови натижаларини кузатиб бориш имконияти яратилган.
Тахтақорача довони кучли қор ёғаётгани сабабли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди. Йиғилишда қурилишда лойиҳалаштиришни тартибга солиш мақсадида Қурилиш вазирлигида Лойиҳа офиси тузилиши белгиланди.
Айни пайтда Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда ўзбошимчалик билан ва ноқонуний қурилган объектларни тартибга олиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши белгиланди.
У Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабарига кўра, 2016 йилдан буён қидирувда бўлган 1957 йилда туғилган Рита Халилова Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида қўлга олинган. У фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланиб, қидирувга берилган.
Статистикага кўрa, 2023 йил давомида 172 минг нафардан ортиқ одам вафот этган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь декабрь ойларида вафот этганлар сони 172,8 минг кишини ташкил этди, шундан эркаклар сони 95 минг кишини, аёллар сони 77,8 минг киши, вафот этганлар сони шаҳар жойларида 93,6 минг кишини, қишлоқ жойларида 79,2 минг кишини ташкил этди.
Ижтимоий тармоқларда «Toshkent city» ҳудудидаги бинонинг 15 қаватидан бир инсон қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ матбуот хизмати хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда «Мерседес-Бенз» русумли юк автотранспорт воситаси Афғонистон ва Ўзбекистон давлатларига тегишли алоҳида-алоҳида давлат рақамларида ҳаракатланаётганлиги акс этган суратлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси изоҳ берди.
Қатар компанияси Ўзбекистонда таълим ва кўнгилочар боғ барпо этиш лойиҳасида иштирок этиши мумкин, деб хабар бермоқда “Дунё” АА. Маълум қилинишича, элчихона кўмагида Ўзбекистоннинг SilkRoadInvest Group масъулияти чекланган жамияти ва Қатарнинг Power International Holding (PIH) компанияси раҳбарияти ўртасида музокаралар ташкил этилди.
Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида ғолибларни аниқлаш мақсадида 4 спортчи ўртасида тай-брек баҳслари ўтказилди.Ярим финалда Нодирбек Абдусатторов - Вей Йи (Хитой), Домараджу Гукеш (Ҳиндистон) - Аниш Гири (Нидерландия) жуфтликлари тўқнаш келишди.
Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида бугун 13-тур баҳслари ўтказилди.Турнирнинг Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов бу турда германиялик Александр Донченкога қарши оқ доналарда ўйнади.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров Франциянинг Нант шаҳрида ўтаётган халқаро мусобақада ғалаба қозонди.Узунликка сакраш дастурида иштирок этган юртдошимиз 7.88 метр натижа қайд этди ва олтин медалга сазовор бўлди.
US Опен-2021 чемпиони, дунёнинг учинчи рақамли теннисчиси, россиялик Даниил Медведев 2024-йилги Aвстралия очиқ чемпионатида чемпионликни қўлга кирита олмади. Мусобақа финалида Медведев (3) дунёнинг тўртинчи ракеткаси, 22 ёшли италиялик Янник Синнерга (4) 6:3, 6:3, 4:6, 4:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
US Опен 2021 чемпиони, дунёнинг учинчи рақамли теннисчиси, россиялик Даниил Медведев фаолиятида беш сетдан иборат бўлган 17-учрашувини ўтказмоқда. У ортда қолган 16 та учрашувнинг 7 тасида ғалаба қозонган ва 9 тасида мағлуб бўлган.
Оғир вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Френсис Нганну (0:1) WBC чемпиони Тайсон Фьюри (34:0) WBA, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони Александр Усикни (21:0) мағлуб этишига ишонади. “Объектив бўлиш керак бўлса, менинг танловим Тайсон Фьюри.
Назоратчилар фуқаронинг уйига қарздорликни ундириш учун боришган. Аммо, у укаси билан бирга пичоқ кўтариб ташланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.