Бокс. Чемпион Жервонта Дэвис енгилмас рақибига илк мағлубиятни тақдим этди

Бокс. Чемпион Жервонта Дэвис енгилмас рақибига илк мағлубиятни тақдим этди

Бироз аввал АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги профессионал бокс турнири якунланди.

Premier Boxing Champions промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган оқшомнинг марказий жанги енгил вазнда WBA чемпиони Жервонта Дэвис (30-0, 28 КO) иштирокида ўтказилди.

Узоқ муддатли танаффусдан сўнг рингга қайтган америкалик 29 ёшли Жервонта ўзи билан тенгдош, мағлубият нималигини билмай келаётган ватандоши Фрэнк Мартин (18-1 КО, 12 КО)га қарши рингга кўтарилди ва рақибини саккизинчи раундда нокаутга учратди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.