Майк Тайсон Фёдор Емеляненко билан жанг қиладими?

Бокс афсонаси Майк Тайсон Фёдор Емеляненко билан жанг қилмайди. Бу ҳақида Тайсоннинг вакиллари сўзларига таяниб, журналист Чисанга Малата хабар бермоқда.

Теннис. Australian Open. Медведев Зверевни енгиб, финалга йўл олди

Даниил Медведев Австралия очиқ чемпионатининг ярим финалида Александр Зверевни мағлуб этди. Россиялик теннисчи дастлабки икки сетда мағлуб бўлди, аммо якунда ғалабани илиб кетди – 5:7, 3:6, 7:6, 7:6, 6:3. Учрашув 4 соат 21 дақиқа давом этди.

Ўзбекистон банки БМТнинг Глобал шартномаси ташаббусига қўшилди

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ БМТнинг Глобал шартномаси ташаббусига қўшилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал шартномаси (UN Global Compact) – халқаро ишбилармонлар ҳамжамияти ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, дунё бўйлаб барқарор ривожланиш соҳасидаги йирик ташаббус деб тан олинган ҳамда барча аъзо компанияларни барқарор ва ижтимоий масъулиятли фаолият юритишга ундаши билан аҳамиятлидир.

Оҳангаронда Хитой билан ҳамкорликда аэродром қурилади

Хусусий аэродром қурилишини жорий йилнинг иккинчи ярмида бошлаш режалаштирилган. Хитойда Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми доирасида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани "Янги ҳаёт" маҳалласида Марказий Осиёдаги ягона хусусий аэродром қуриш бўйича шартнома имзоланди.

Бағрикенглик миллий қадрият сифатида

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари эконометрик ёндашув асосида миллий қадриятларимиздан бири бўлган бағрикенглик ва иқтисодий фаровонлик ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилди. Халқимиз ўз тарихи мобайнида бағрикенгликнинг энг яхши намуналарини кўрсатиб келган ва маърифатга асосланувчи ушбу олий қадрият халқимиз турмуш тарзининг ажралмас бир қисмига айланган.

Ерни ижара ва мулк ҳуқуқи асосида онлайн аукцион орқали сотишнинг афзаллиги нимада?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2022-2023 йилларнинг январь-ноябрь ойларида онлайн аукционга ижара ва мулк ҳуқуқи асосида чиқарилган ерларнинг туманлар кесимидаги ҳолатини таҳлил қилди. Мулк ҳуқуқи асосида энг кўп аукцион савдосига чиқарилган ер участкалари қўйилган лотлар сони Олтиариқ (1 675 та), Бешариқ (652 та), Ҳазорасп (609 та), Қўшкўпир (525 та), Тупроққалъа (525 та) туманларига тўғри келган.

Дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди

Бугун Ўзбекистон вилоятлари совуқ ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Куннинг биринчи ярмида қор ёғиши кузатилади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Канвон-2024: Ўзбекистонлик спортчилар иштирокларини якунлашди

Ўзбекистон делегацияси учун Жанубий Кореяда ўтаётган IV қишки ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги иштироки ниҳоясига етди. Мусобақада тоғ чанғичиларимиз Рауан Раимқулов ҳамда Сабина Режепова супергигант, комбинация, гигант слалом ва слалом дастурларида иштирок этишди.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар ҳафтасига 100 тага етказилади

Пекин шаҳрида ўтказилган музокаралар натижасига кўра ҳар икки мамлакат учун манфаатли бўлган муҳим келишувнинг якуний матни бўйича ижобий қарор қабул қилиниб, келишув баёни имзоланди. Ушбу келишув баёни томонлар ўртасида авиақатновлар ҳажмини ҳафтасига 100 тага (ҳар икки мамлакат авиакомпаниялари томонидан 50 тадан) олиб чиқиш, парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Хитой авиакомпаниялари учун икки мамлакатнинг исталган шаҳарларига парвоз этиш имкониятини яратиш (ҳозирда парвозларни амалга ошириш учун 7 та шаҳар белгиланган), шунингдек, хизмат кўрсатувчи 3 та авиакомпаниялар сонини чексиз авиакомпанияларга ўзгартиришни назарда тутади.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистон пойтахтига келди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар бермоқда.

KazTransOil 2024 йилда Россия нефтининг Ўзбекистонга транзитини бир неча баробар оширади

2023 йилда транзит 154 минг тонна бўлган бўлса, бу йил 550 минг тоннагача оширилиши режалаштирилмоқда. 2024 йилда Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит қилиш ҳажми режалаштирилган 500 минг тоннадан 550 минг тоннагача оширилади.

2023 йилда “Афросиёб” поезди хизматидан қанча йўловчи фойдалангани маълум бўлди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил якунига кўра, барча қатнов турлари бўйича жами темир йўл транспортида ташилган йўловчиларнинг 15,2 фоиз ёки 1 475,4 мингтаси “Афросиёб” тезюрар поездида ташилган.   Бу эса бир кунда ўртача 4 минг йўловчи ушбу транспорт туридан фойдаланганини кўрсатмоқда.

Дзюдо. Бугун йилнинг илк турнири старт олади

Бугун Португалияда дзюдо бўйича йилнинг илк турнири – Одивелаш Гран-приси старт олади. Дунёнинг 90 мамлакатидан 624 нафар спортчи иштирокида кечадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашиши ҳақида маълум қилган эдик.

Бельгиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлади

2024 йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Бельгия Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Марк Михелсон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкентда автобус тоза бўлмагани сабабли механиклар жаримага тортилди

Жорий йилнинг 24 январь куни Телеграм ижтимоий тармоғида 80-сонли автобуснинг санитар ҳолати талаб даражасида эмаслиги ҳақида хабар жойлаштирилди. Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизма» изоҳ берди.  Қайд этилишича, ушбу ҳолат «2-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги, сарой рақами 407-бўлган «МАН» русумли,  80-сонли «Жанубий вокзал – M.Юсуф кўчаси» автобус йўналишида кузатилган.

YETTB O’zbekiston uchun yangi strategiyasini tasdiqladi

Dekarbonizatsiya, resurslar samaradorligini oshirish, o’zaro bog’liklikni yaxshilash va xususiy sektor rivojlanishini jadallashtirish asosiy ustuvorliklar qatoriga kiradi • YeTTB O‘zbekiston uchun yangi besh yillik strategiyani tasdiqladi • Dekarbonizatsiya, suv samaradorligi va qayta tiklanadigan energiyani qo’llab-quvvatlash • Xususiy sektorni rivojlantirish va biznes muhitini yaxshilash Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki (YeTTB) Direktorlar kengashi O‘zbekiston bo‘yicha 2029-yilgacha bankning mamlakatdagi ustuvor yo‘nalishlarini belgilab beruvchi yangi strategiyani tasdiqladi. Bankning Markaziy Osiyoning aholi eng zich joylashgan davlatidagi faoliyatiga strategik yondashuvi quyidagi uchta yo‘nalishdagi faoliyatga asoslanadi: (i) dekarbonizatsiyani qo’llab-quvvatlash, suv samaradorligini oshirish va toza energiya; (ii) xususiy sektorni rivojlantirish, bandlikni qo’llab-quvvatlash, ko’nikmalar, inklyuzivlik va raqamli o’tish; va (iii) iqtisodiy boshqaruvni, biznes muhitini yaxshilash va infratuzilma aloqalarini yaxshilash YeTTB avvalom bor, O’zbekiston hukumati bilan birgalikda milliy iqtisodiyotni yanada dekarbonizatsiya qilish bo’yicha ish olib boradi va qayta tiklanadigan energiya ishlab chiqarishning umumiy hajmidagi ulushini yanada oshirishga yordam beradi.

Тадқиқот: Тунда смартфондан фойдаланиш семизликни келтириб чиқаради

Россиянинг Тюмен тиббиёт университети олимлари оқшом ва тун маҳали смартфон ҳамда бошқа гаджетлар мониторларидан тараладиган кўк нур семизликни келтириб чиқаришини исботлади. Қайд этилишича, мазкур спектрдаги ёруғлик организмда мелатонин, яъни халқона тильда “уйқу гормони” деб аталувчи модда ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади.

2023 йилда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобуслари 241,7 миллион йўловчига хизмат кўрсатди

Бир кунда ўртача ташиладиган йўловчилар сони 662,3 мингдан ошди. Бу эса 2022 йилга нисбатан 62% га кўп.(2022 йилда ўртача 404,4 минг йўловчи ташилган).

Ўзбекистонда ўтган йили 55 мингдан ортиқ шахс судланди

СУДЛАР ТОМОНИДАН 2023 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ЖИНОЯТ ИШЛАРИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ 2023 йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 73 797 нафар шахсга нисбатан 58 418 та жиноят иши кўриб чиқилди. 1 244 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди.

Ўзбекистонда 2023 йилда чорвачилик —10% ўсди

Қишлоқ хўжалиги махсулотида чорвачилик ҳажми 206 трлн сўмни (улуши 52%) ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 110 фоиз ўсишга эришилди, — деди Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров Чорвачиликни ривожлантириш учун қилинган ишлар: 🔸Халқаро молия институтларидан 240 млн доллар маблағлар жалб қилинди ва 565 та янги чорвачилик субъектлари ташкил қилинди. 🔸Наслчиликни ривожлантириш мақсадида 2,5 млн бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилди.

Ўзбекистон ва Буюк Британия парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик янада ривожлантирилади

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Лондон шаҳрида Буюк Британия Парламентининг Лордлар палатаси спикери Жон МакФолл билан учрашди. Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги сиёсий-дипломатик мулоқотни кенгайтириш, парламент дипломатиясини фаоллаштириш, савдо-иқтисодий алоқаларга янги тус бериш ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш каби масалалар музокаранинг асосини ташкил этди.

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2023 йил якунларига кўра “Ҳудудлар рейтинги” эълон қилинди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар чорак якунига кўра, “Очиқ бюджет” ахборот порталида фуқароларнинг бюджет жараёнига жалб этилиши ҳамда ташаббусли бюджетлаштириш тадбирларининг амалга оширилиши самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан ҳудудлар фаолиятини баҳолаб боради. Анъанага мувофиқ, “Ташаббусли бюджет” жараёнларида ҳудудлар фаоллигини баҳолаш мақсадида 2023 йил якунларига кўра эришилган кўрсаткичлар асосида “Ҳудудлар рейтинги” шакллантирилди.

Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўртасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун жанг бўлиб ўтади

Проф бокснинг ярим оғир вазн тоифаси вакиллари Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол қарама-қаршилиги июнь ойида бўлиб ўтиши мумкин.Ярим оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун бўлиб ўтадиган жанг 1 июнь кунига режалаштирилган.

Ўзбек бокси ҳақида реалити-шоу суратга олинмоқда. Илк қаҳрамон — афсонавий Руслан Чагаев

Ўзбек бокси ҳақида Boxing Uzbekistan Realiti шоуси суратга олинмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Носозлик юзага келди: Тошкентнинг икки туманида аҳоли “свет”сиз қолди

Соат 17:30 да Тошкент шаҳридаги 110 кВли “Л-Ботаническая-2” электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.  Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари истеъмолчилари қисман (3500 та) электр таъминотидан узилган.

Баҳодир Жалолов Саудияда бўлиб ўтадиган жанги ҳақида: «Рақибни биз танламадик»

Супероғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов 17 февраль кунги жанги ҳақида фикр билдирди.“Саудия Арабистонида сўнгги кунларда кўплаб спорт турлари бўйича нуфузли спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

«BYD» компанияси Шавкат Мирзиёевга YANGWANG U8 автомобилини ҳадя қилди

Давлат ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида президент Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳрида Хитойнинг етакчи «BYD» компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюрди. Ташриф чоғида компания ютуқларига бағишланган кўргазма, автомобиллар ва бошқа турдаги техникаларнинг ишлаб чиқарилаётган ва истиқболли моделлари, компаниянинг янги технологиялари ва илғор ишланмалари намойиши бўлиб ўтди.

Республика ишчи гуруҳи фарғоналиклар муаммоларини ҳал этмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асоан Президент администрацияси ва Халқ қабулхоналари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи жойларда ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида аҳоли кайфияти билан боғлиқ долзарб масалаларни ўрганиш ва соҳавий муаммоларни жойида ҳал этиш ишлари бошланди.

Хитойдан 2023 йилда Ўзбекистонга 42 470 нафар турист келгани маълум бўлди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида Хитойдан Ўзбекистонга 42 470 нафар туристлар ташриф буюрган. 2023 йилда Хитойдан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:— дам олиш – 35 574 нафар — хизмат юзасидан – 4 825 нафар— тижорат – 1 016 нафар— қариндошларни йўқлаш – 631 нафар— ўқиш – 421 нафарОйлар кесимида Хитойдан Ўзбекистонга келган туристлар сони:— январда – 394 нафар— февралда – 1166 нафар— мартда – 2088 нафар— апрелда – 2684 нафар— майда – 3301 нафар— июнда – 3640 нафар— июлда – 4382 нафар— августда – 4106 нафар— сентябрда – 7676 нафар— октябрда – 5931 нафар— ноябрда – 3582 нафар— декабрда – 3520 нафар

Тошкентда канатли жамоат транспорти ташкил этилади

Лойиҳа ер усти транспортини канатли таксилар билан дублёр такрорлашга қаратилган бўлади. Жорий йил 23 январ куни Хитойнинг Шенчжен шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокими в.б.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.