32 нафар ўқувчида соғлиғи билан боғлиқ кўнгил айниши, ошқозонда ва қоринда оғриқлар кузатилган. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги хабарига кўра, 2024 йил 18 январь куни соат 22:00-24:00 оралиғида Сариосиё туман ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ётоқхонасида ётувчи 32 нафар ўқувчида соғлиғи билан боғлиқ кўнгил айниши, ошқозонда ва қоринда оғриқлар кузатилган.
Сербияда ўтаётган бокс бўйича «Миллатлар кубоги»да финалчилар аниқланди. Аёллар ўртасида ўтаётган мазкур мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар вакили етиб келди.
Оғир вазнда америкалик UFC чемпиони Жон Жонс аралаш яккакураш бўйича араб-чечен жангчиси Хамзат Чимаевнинг америкалик билан жанг қилиш истагини билдирган сўзларига жавоб қайтарди. “Хамзат, тўхта, одамлар сенга бу саволларни беришларига йўл қўйма”, — деб ёзган Жонс Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида.
Кеча, 19 январь соат 20:00 лар чамасида Денов тумани “Водий” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “4R 108 В” автомобиль йўлида содир бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабар бермоқда.
Сенатнинг қирқ тўққизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси билан Вьетнам Социалистик Республикаси ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани (Ханой, 2022 йил 14 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, Қонунда жиноий ишлар текширилиши ва бошқа процессуал ҳаракатлар олиб борилиши муносабати билан юридик ёрдам кўрсатишнинг асослари ва шартлари назарда тутилмоқда.
Уганда Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 145-давлат бўлди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Президент томонидан имзоланган қонун билан бир қатор кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, қуйидагиларга нисбатан жавобгарлик белгиланди: — Мобиль қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация кодини қонуний ишлаб чиқарувчининг рухсатисиз ўзгартириш, худди шунингдек ушбу мақсадда махсус дастурларни ишлаб чиқиш, тарқатиш ёки улардан фойдаланиш БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Маҳаллий вақт билан соат 08:08дан бошлаб Бухоро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airportsхабар қилди.
Nexia ҳайдовчиси йўлдаги йўловчини уриб, "Автозак" билан тўқнашди. Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, ЙТҲ кеча, 19 январь соат 20:00 лар чамасида Денов тумани “Водий” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “4R 108 В” автомобиль йўлида содир бўлган. 1973 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia'ни бошқариб келиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Спорт арбитраж суди норвегиялик ярим ҳимоячи Матиас Норманннинг Халқаро футбол федерасияси (ФИФA)нинг “Ростов” билан шартномасини бекор қилганлиги бўйича уни айбдор деб топиш қарори устидан берган апелляциясини рўйхатга олди. Aввалроқ ФИФA футболчини Россия клубига товон пули тўлашни буюрганди.
МЖтКнинг тегишли моддасига биноан 15 та автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди. Нукус шаҳридаги тўй маросимида бир нечта автомашиналар ҳайдовчилари ўзбошимчалик билан давлат рақамини ечиб олиб, гуруҳ бўлиб, турли манёврлар қилиб, йўл талашиб ЙТҲ содир этгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Дунё миқёсида қон ва қон яратиш тизими касалликларига чалинган беморлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Юртимиз аҳолиси орасида ҳам бу каби хасталиклар тез-тез учраяпти.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, Ўзбекистон ҳудудида бугун, 20 январь куни маҳаллий вақт билан 09:03 да зилзила содир бўлди. Эпицентр: Жиззах вилояти, Фориш тумани. Зилзила координаталари: 40,57 градус шимолий кенглик; 66,91 градус шарқий узунлик.
“Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, юртимиздаги 565 та даволаш-профилактика муассасасида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш режалаштирилмоқда. Шу мақсадда: — 475 минг нафар ходимнинг рақамли технологиялар бўйича малакасини ошириш; — “KfW” банкининг “Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида рақамли соғлиқни сақлаш ягона платформасини яратиш; — тиббиёт соҳасида кўрсатилаётган хизматларни рақамлаштириш; — даволаш-профилактика муассасаларини ахборот-техника воситалари билан таъминлаш орқали моддий-техник базасини мустаҳкамлаш; — тиббиёт ходимларининг рақамли технологиялар билан таъминланганлик даражасини 100 фоизга етказиш назарда тутиляпти.
Шеробод туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган хонадон аниқланди. Қонунбузарлар Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шеробод туман бўлими, прокуратура ва ИИБ ТҚХ киберхавфсизлик ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қўлга тушган.
Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида бугун 6-тур баҳслари ўтказилмоқда.Турнирнинг Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 6-турда хитойлик Динг Лиренга қарши қора доналарда ўйнади.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов 17 февраль куни Фьюри—Усик ўртасидаги жанг оқшомида рингга чиқиши маълум қилинганди. Саудия Арабистонида ташкил этиладиган бокс кечасида Баҳодирга Дилан Прашович рақиблик қилади, дея хабар бермоқда Olamsport.
Аёл қизчани калтаклаб, юришни ўргатаётгани ҳамда бола вафот этганидан сўнг уни дафн қилишаётгани акс этган видео тарқалганди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда тахминан 1 яшар гўдакни аёл шафқатсизларча ураётгани, яна бир лавҳада эса ана шу болани аёл билан эркак ерга кўмаётгани тасвирланган видео тарқалди.
Эрака уч собиқ хотинига алимент тўламагани учун 15 суткага қамалганди. Эркакнинг тўртинчи хотини алиментни тўлаб, эрини қамоқдан озод қилди.
Бугун Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг шарқий ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +5…+10 даражадан, шимолда -2…- 3 даражадан юқори бўлмайди.
Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида кеча 5-тур баҳслари ўтказилмоқда.Турнирнинг Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 5-турда хитойлик Вей Йига қарши оқ доналарда ўйнади.
Сербияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги "Миллатлар кубоги" мусобақасида Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг мағлубиятсиз юриши давом этади. Ортда қолган учинчи кун баҳсларида Феруза Казакова (-50 кг) 3 раунд тўлиқ устунлик билан ғалаба қозонган бўлса, Райҳона Қодирова (-60 кг) иккинчи раундда муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилди.
Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов ва Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА. Мулоқот чоғида Ўзбекистон–Европа муносабатларини сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Бугун, 19 январ куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасида “Республика қурилиш материаллари саноатининг 2023 йил таҳлили ва соҳадаги ўзгаришлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда атроф табиий муҳитга таъсир қилиш хавфи юқори бўлган хўжалик субъектларининг атроф-муҳитга бўлган таъсири мониторингини кучайтириш, мазкур соҳа такомиллаштирилиши ва рақамлаштирилиши бўйича бир қатор қарорлар қабул қилингани ва бугунги кунда уларнинг ижроси таъминлаётгани ҳақида тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республоикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23-25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қатарнинг тиббиёт соҳасига ихтисослашган йирик компанияси Ўзбекистондан малакали шифокор ва ҳамшираларни ишга қабул қилади, дея хабар бермоқда «Дунё» АА. Онглайн-учрашув давомида «Elegancia Healthcare» компаниясининг Қатарда фаолият юритаётган шифохоналарида инглиз тилида эркин сўзлаша оладиган ўзбекистонлик малакали шифокор ва ҳамшираларни ишга қабул қилиш масалалари муҳокама қилинди.
“Юксалиш” ҳаракати эколог мутахассислар ўртасида сўровнома ўтказиб, мамлакатдаги ҳафо сифатини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқди. “Юксалиш” ҳаракати эколог мутахассислар ўртасида сўров ўтказиб, ҳаво сифати даражасини яхшилаш бўйича 10 та бирламчи чора-тадбирлар таклифларини ишлаб чиқди.
Сенаторлар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунни маъқулладилар. Ҳозирда дронлардан ноқонуний фойдаланиш уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Президент қарорига кўра, тадбиркорларнинг 3 йил давомида 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлаши белгиланди. "Ҳуқуқий ахборот" Телеграм каналининг маълум қилишича “Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.