Оғир атлетикачи йигитларимиз медаллар жамғариш бўйича иккинчи бўлишди

Саудия Арабистонида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Париж-2024 Олимпиадаси йўлида литсензион характерга эга бўлган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муносиб қатнашди.

Расман: юридик шахсларга электр ва газ учун янги тарифлар тасдиқланди

Электр энергияси учун тарифлар икки баравар, табиий газ учун эса тарифлар икки баробардан зиёд ошди. 2023 йилнинг 1 октябридан ёқилғи-энергетика ресурсларининг янги тарифлари тасдиқланди.

Бухородаги маданий мерос объектларида ҳимоя белгилари уч хил тилда ўрнатилди

Объект ҳақидаги маълумот билан бирга, маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳам кўрсатилган. Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг тегишли қарори асосида вилоят ҳудудий бошқармаси Маданий мерос объектлари томонидан Бухоро вилоятидаги маданий мерос объектларига янги турдаги қўриқлаш белгилари ўрнатилмоқда.

"Тилла ва кумушни таомга қўшиб ейиш ҳалол эмас" — Фатво маркази (видео)

Ижтимоий тармоқларда таомларга олтин қўшиб тайёрланиши акс этган видеолар тарқалган эди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда олтинни ош, кабоб ёки пиццага қўшиб тайёрлаш акс этган видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Агар энергетика нархи бозор тарифларига ўтказилмаса, вазият бундан баттарлашади

Инвестор соҳага пул тикишни хоҳламайди. Сабаби, у электр энергиясини бозор нархида олади.

Сўм йил бошидан бери 8,2 фоизга қадрсизланди

Ўзбек сўми йил бошидан бери 8,2 фоизга қадрсизланган. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган ҳисоботда маълум қилинган.  Мамлакатда кенг маънодаги пул массаси 205,6 трлн сўмга етди.

Саудия Арабистонида ўтган Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 7 та медални қўлга киритишди

Париж-2024 Олимпиадаси йўлида лицензион характерга эга мусобақада 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронзага эга чиқилди. Саудия Арабистонида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 7 та медални қўлга киритишди.

Давлат бюджетига сўнгги икки ойда қанча даромад қўшилди?

Июль-август ойларида давлат бюджетининг даромадлари 38,1 триллион сўмни, харажатлари эса 50,3 триллион сўмни ташкил этди. Даромадларнинг асосий қисми – 69,0 фоизи ёки 26,2 триллион сўми солиқлар, қолган қисми эса божхона қўмитаси ва бошқа тушумлар ҳисобидан тўғри келди.

Туркиянинг уч географик минтақалари: Эгей, Марказий Онадўли ва Ўрта Ер денгизи туташган манзил – Денизли

Эгей, Марказий Онадўли ва Ўрта Ер денгизи минтақалари учрашадиган чорраҳада жойлашган Денизли вилояти, географик жойлашуви ва табиий бойликлари билан ўтмишдан бугунги кунга қадар инсоният цивилизациясининг қадим ўчоқларидан бирига мезбонлик қилиб келмоқда. Ноёб табиий ва маданий тузилишга эга бўлган бу шаҳар билан танишиш учун сиз Денизлига ташриф буюришингиз керак!

Буюк ипак йўлининг Зарафшон-Қорақум йўлаги ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди

Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳудудида жойлашган 31 та объект ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди. Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 45-сессиясида Буюк ипак йўлининг Зарафшон-Қорақум йўлаги Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди.

Ўзбекистон ва АҚШ бизнес-форумида қатор соҳаларда 12 та ҳужжат имзоланди

Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи арафасида энергетика, машинасозлик, АКТ, қишлоқ хўжалиги тиббиёт, фармацевтика ва яна бир нечта соҳаларда ҳужжатлар имзоланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи арафасида жорий йилнинг 15 сентябрь куни Вашингтонда Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Жавраил Шапиев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасига эга чиқди

Сербияда ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг ушбу куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. Унда ҳамюртимиз Жавраил Шапиев (-86 кг) Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Рустам Жангабев жароҳат туфайли баҳсларда иштирок эта олмади

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги дастурида ҳамюртимиз Рустам Жангабаев эркаклар ўртасида +109 кг вазн тоифасида «А» гуруҳ баҳсларида иштирок этиши белгиланган эди.Таъкидлаш керакки, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун кураш олиб бораётган барча атлетлар Ар-Риёддаги мусобақада қатнашиши шарт этиб белгилангани туфайли, спортчимиз елкасидаги жароҳати билан бўлсада ушбу беллашувда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган эди.

Ўзбекистон президенти Нью-Йоркка борди. Уни шаҳар мэри кутиб олди

Президент Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркка етиб борди. Бир неча кун давом этадиган ташриф доирасида у БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси, АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммити ҳамда бошқа тадбирларда иштирок этади.

Ўзбекистон – AҚШ: савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янги имкониятлари

Хусусан, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ушбу мамлакат савдо вазири ўринбосари, савдо вакили ўринбосари, Жаҳон банки вице-президенти билан учрашув ўтказди, йирик компаниялар раҳбарияти билан музокара олиб борди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон учун GSP дастури бенефициар мақомини қайта тиклаш, мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 7-йиғилишини ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилди.

ФАО Ўзбекистонда “яшил молиялаштириш”ни қўллаб-қувватлайди

Тадбир ФАОнинг Ўзбекистонда яшил молиялаштириш механизмини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаси доирасида ташкил этилди.Семинарда яшил иқтисодиёт дастурларини амалга ошириш билан шуғулланувчи давлат идоралари вакиллари, шунингдек, ушбу соҳадаги лойиҳаларни молиялаштирувчи Ўзбекистон банк сектори вакиллари иштирок этди. Яшил молиялаштириш – бу атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни йўлга қўйиш.

Оғир атлетика. Акбар Жўраев — жаҳон чемпиони, Руслан Нурудинов кумуш медални қўлга киритди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ҳозиргина эркаклар ўртасида 109 кг. вазн тоифасида баҳслар якунига етди.

Бектемир Мелиқўзиевнинг кейинги рақиби номи ва жанг санаси маълум бўлди

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев октябрь ойида навбатдаги жангини ўтказади.Мелиқўзиев 7-октябрь куни Лас-Вегас шаҳрида жойлашган “Cosmopolitan” аренасида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Алентез Фоксга (28-4-1, 13КО) қарши жанг қилади.

Ички ишлар вазирига ахборот технологиялари бўйича янги ўринбосар тайинланди

Зуфар Қурбонов ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.Президент қарорига кўра, Курбанов Зуфар Камилевич Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Марказий Осиё−АҚШ саммити ҳеч қайси давлатга қарши қаратилган эмас — Жейк Салливан

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг айтишича, Марказий Осиё ва АҚШ президентларининг бўлажак саммити «ҳеч бир давлатга қарши қаратилмаган». «Бу биз ишлашни истаган мамлакатлар билан ижобий кун тартиби ҳақида», деди у.

Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди

Жамият қабул қилмаган қарор нотўғри қарор — Мамаризо Нурмуратов. Аввалроқ, маҳаллий нашрлар томонидан Марказий банк тижорат банклари учун валюта операцияларига қўйиладиган талабларни кучайтираётгани, бу бўйича қарор регулятор раҳбарияти томонидан қабул қилингани ҳақида хабарлар тарқатилди.

Президентнинг тегишли фармони билан 4 та вилоят суди раислари ишдан олинди

Ёзма аризаларига асосан вилоят суди раислари лавозимидан озод этилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойишига мувофиқ, ёзма аризаларига асосан вилоят суди раислари лавозимидан озод этилди.

МБ валюта операциялари бўйича янги чекловларни бекор қилди

Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди, дея маълум қилди Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов. Аввалроқ тадбиркорлик субъектларининг валюта операциялари фақат асосий ҳисобварақ очилган банклар орқали амалга оширилиши талаби ҳақида ёзгандик.

"Tashabbusli budget"нинг 2023 йил мавсуми якунланди

Ғолиб бўлган ташаббусларга умумий ҳисобда қарийб 1,5 трлн сўм маблағ ажратилди. Мазкур мавсум доирасида республика бўйлаб 9 437 та маҳалла инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ жами 49 464 та лойиҳалар илгари сурилган эди.

Икки йил ичида ўзбекистонликлар 250 килограммдан ортиқ олтин қуйилмалар сотиб олишди

Марказий банк 2021 йилдан бери ўлчовли олтин қуймалари ва қимматбаҳо металлардан ясалган эсдалик тангалари савдоси тўғрисида маълумотлар берди. Марказий банк маълумотларига кўра, 2021–2023 йилларда Марказий банк томонидан 5 хил мавзуга бағишланган жами 3 550 тиражда олтин (умумий вазни – 72 кг, тангалар вазни – 15, 20, 31,1 грамм) ва 3 900 тиражда кумушдан (умумий вазни – 121 кг, тангалар вазни – 31,1 грамм) тайёрланган эсдалик тангалари сотувга чиқарилди.

Оғир атлетика. ЖЧ. Бугун юлдуз спортчиларимиз супачага чиқишади

Саудия Арабистонида ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги кунида Ўзбекистон терма жамоасининг юлдузлари иштирокидаги баҳсларга гувоҳ бўламиз. Унда жаҳон ва Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов ҳамда Акбар Жўраев, шунингдек, яна бир жаҳон чемпиони Турсуной Жабборова супачага чиқишади.

Бугун пойтахтнинг 4 та туманида газ таъминоти ўчирилади

Ҳудудлардаги газ таъминоти тизимида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати бугун, Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти ўчирилишини маълум қилди.

2020 йилдан бери ўзбекистонликлар 255 кг олтин қуймалар сотиб олган

Марказий банк сўнгги уч йил ичида Ўзбекистонда қанча олтин қуймалари ва эсдалик тангалари сотилганини эълон қилди. Бу даврда аҳоли томонидан 2 951 дона олтин ва 3 864 дона кумушдан тайёрланган эсдалик тангалари сотилган.

Фарғонада қурилиш сабаб дарахтлар кесиб ташланди — зарар салкам 190 млн сўм

Маҳаллада қурилиш ишлари сабаб Ясен дарахтлари илдиз қисмлари билан кўчириб ташланди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳар “Олтин водий” МФЙ Мовароуннаҳр кўчасида яшил майдони йўқ қилиб, дарахтлар кесиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Энергетика тизимида яна блэкаут бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

Мутахассисларнинг фикрича, инфратузилма жуда эскирган. Энергетика саноатини янада модернизация қилиш ва яна бир тўхтаб қолишнинг олдини олиш учун қўшимча молиявий ресурслар зарур.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.