Ўчириш "ҲЭТ" АЖ филиалида режадаги амалга ошириладиган ишлар билан боғлиқ. Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти ўчирилади, дея хабар бермоқда Veolia Energy Матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев яқин 20 йил ичида икки дарёда сув оқими камайиши ва бунга тайёргарлик кўриш бўйича кўрсатмалар берди. Президент Сурхондарёга ташрифи доирасида ўтказаётган йиғилишда яқин йигирма йилда Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоиз камайиши кутилаётганини таъкидлади.
Ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланди. "Ўзсувтаъминот" АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, аҳоли, шунингдек, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун қуйидаги тарифлар (1 кубометр учун) белгиланди: Тошкент вилояти: Ичимлик суви:аҳоли учун – 1 700 сўм;бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун - 7 000 сўм.
Сенат қўмитаси томонидан йил бошидан буён ўтказилган текширишлар давомида деярли 40 нафар мактаб ўқувчисида порнографик, 60 нафарида эса зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи материаллар борлиги аниқланган. Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева МДҲ Парламентлараро Ассамблеянинг навбатдаги ялпи мажлисида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига борди. У қирғизистонлик депутатларни Жогорку Кенеш ташкил этилганининг 85 йиллиги билан қутлади.
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан тижорат банкларининг жойлардаги филиалларида назорат тадбирлари ўтказилди. Жорий йилнинг октябрь ойида тўлов ташкилотлари ва банклар фаолиятининг қонунчилик талабларига мослиги, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларга ҳамда пруденциал меъёрларга риоя этилиши, шунингдек, уларда ўтказилган текширув натижаларида аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этишга қаратилган чоралар муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда Марказий банк Матбуот хизмати.
Пахлава. Қоғоздек юпқа хамир, сариёғ ва хушбўй ширин қиёмдан ташкил топган бу мазали турк пишириғи Туркияга ташриф буюрган ҳар бир сайёҳнинг гастрономик маршрутидаги биринчи манзил ҳисобланади.
Бугун “Ҳумо Арена”да профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.Кечанинг марказий жангида ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши рингга кўтарилади.
Давлат раҳбарининг фармонида назарда тутилган янгилик 2028 йилгача амал қилади. "Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларни янада жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.
Президент Сурхондарёдаги ҳарбий қисмда Туркиянинг Bayraktar TB2 учувчисиз учиш аппарати билан танишиб, унинг парвозини кузатди. Уларни Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқариш масаласи муҳокама қилинди.
Ҳозирги жаҳон иқтисодиётида қимматли қоғозлар бозори молиявий барқарорликни таъминлаш, инвестицияларни рағбатлантириш ва капиталнинг самарали тақсимланишини таъминлашда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Ушбу бозорнинг ривожланиши иқтисодий ўсиш ва инновацияларга ҳисса қўшиши мумкин бўлса-да, унинг ривожланишига ижобий ва салбий таъсир кўрсатадиган турли хил омиллар мавжуд.
Жорий йилнинг 30 октябрь куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида “Ўзбекистон 1380 км” номли фильм премьераси маросими бўлиб ўтказилган эди. Маълумот учун, Туризм қўмитаси мамлакатимизнинг Боку шаҳридаги элчихонаси билан биргаликда Озарбайжонда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш ҳамда ушбу давлатдан туристлар оқимини ошириш мақсадида жорий йилнинг 22 май санасидан 2 июнгача бўлган муддатларда Озарбайжон сайёҳлик блогерлари уюшмаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг ёрқин ранглари” лойиҳаси амалга оширилган ва уни доирасида 4 нафар блогерларнинг мамлакатга ташрифи ташкил этилган.
Аввал хабар берганимиздек, “Ўзекспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида “Ипак йўлида туризм” 28-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ўз ишини бошлади. Ярмаркада Сирдарё вилояти ҳам ҳудудда туризмни ривожлантиришда амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги режалар акс эттирилган стенд билан иштирок этмоқда.
Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони ҳарбий қисмдаги шароитларни кўздан кечирди. Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмдаги шароитларни кўздан кечирди.
Хабарингиз бор 12-17 ноябр кунлари пойтахтимиз Тошкент, WBC ташкилотининг нуфузли 61 Конвенциясига мезбонлик қилмоқда. Тадбирнинг сўнгги куни доирасида эса, 17 ноябр куни "Ҳумо Арена"да катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Сурхондарёда 11 та туман ва Термиз шаҳрида 2 млнга яқин аҳоли ичимлик суви билан таъминланади. Бугун, 16 ноябрь куни Сариосиё тумани "Боғистон" маҳалласида ушбу лойиҳанинг биринчи босқичини ишга тушириш маросими бўлди.
Сурхондарёга ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ-кимё мажмуаси қурилиши билан танишди. «Тўпаланг» гидроэлектр станциясида бўлди.
У ўзи синф раҳбарлик қилаётган 10-cинф ўқувчилари орасидан аълочиларни танлаб, “Устоз стипендияси” жорий қилди. Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 6-умумтаълим мактабида 30 йилдан буён рус тили ва адабиёти фанидан ўқувчиларга сабоқ бериб келаётган Ёрқиной Маматисақова ўқувчиларини руҳлантиришнинг ўзгача усулини қўллади, дея хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги Ахборот хизмати. Қайд этилишича, ўқитувчи интернетда хорижлик педагоглар томонидан йўлга қўйилган яхши тажрибадан хабар топди ва бу тажрибани ўзи синф раҳбарлик қилаётган 10-“Б” синфида қўллаб кўришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Фидойи педагог 1-чорак якуни бўйича 4 нафар аълочи ўқувчини аниқлаб, уларга “Устоз стипендияси” беришни йўлга қўйди.
Ушбу ҳолларда қонунчиликда белгиланган фаолият турлари учун 1 йил давомида қайтадан лицензия берилмайди. Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда вирусли видео тарқалди, унда акс этишича, куёв келиннинг олдига бешта “Каптива” автомобили билан бирга вертолётда учиб келган.
Россия давлат думаси раиси ўринбосари Пётр Толстой рус тили давлат тили бўлмаган мамлакат фуқароларини ишга жойлаштиришни чеклашни, шунингдек, Ўзбекистонда мигрантлар пулига рус тили мактаблари қуришни таклиф қилди. Ўзбекистонлик сиёсатчилар депутатга «Ўзбекистон унинг томорқаси эмас»лигини эслатди.
Эндиликда санитария қонунчилиги, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларини бузганлик учун салкам 7 млн сўм миқдорида жарима белгиланди. Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой вазирлик ва унга қарашли муассасаларнинг 2024 йилги буджети тўғрисидаги маълумотни, Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ТБММ) нинг Режа ва хисобот комиссиясида тақдим этди. Эрсой, 2022 йилда мамлакатга ташриф буюрганлар сони ўтган йилга нисбатан 71 фоизга ошиб, 51,4 миллион кишига етганини маълум қилди.
Аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида президентнинг тегишли қарори имзоланди. Кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жами 800 млн АҚШ долларигача миқдорда ресурслар жалб қилинади.
Депутатлар Ўзбекистонга дронларни олиб кириш учун белгиланган маъмурий ва жиноий жавобгарликларни қайта кўриб чиқишмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистонга дрон олиб кирганлик учун жазо чоралари қайта кўриб чиқилмоқда.
33 ёшли аёл сув бўйида юрган вақтида унга чақмоқ урилди ва у фожиали ҳалок бўлди. 2023 йилнинг 14 ноябрь куни Колумбиянинг Картагена шаҳридаги пляжда яшин уриши оқибатида Венесуэланинг Валенсия шаҳрида яшовчи 33 ёшли аёл фожиали тарзда ҳалок бўлди.
«Челси» ва «Арсенал» футбол клублари собиқ дарвозабони Петр Чех хоккейдаги фаолиятини давом эттирмоқда.Чех Буюк Британиянинг амалдаги чемпиони — Шимолий Ирландиянинг «Белфаст» хоккей клуби билан шартнома имзолади.
Ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 13 январь куни ўтказади. Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилишича, Шаҳрам фаолиятидаги ўн бешинчи жангини 2024 йил 13 январь куни мексикалик боксчи Пабло Сезар Канога қарши ўтказади.
Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Ғазода давом этаётган, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар умрига зомин бўлаётган воқеаларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини қайд этди. «Фаластин диёрида юз бераётган даҳшатли воқеаларга томошабин бўлиб, жим қараб тура олмаймиз», деди Зироат Мирзиёева.
Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) 61-конвенцияси Тошкентда бўлиб ўтмоқда.Ушбу конвенцияда иштирок этиш учун афсонавий боксчи Майк Тайсон ҳам Тошкентга ташриф буюрди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.