Бу хизматга ариза бериш нархи БҲМнинг ярим бараваригача. Хизмат 1 октябрдан бошлаб амалга оширилади.
Калининград шаҳридаги от спорти клуби отбоқари 16 ёшли чавандоз қизни ўғирлаб, уни Ўзбекистонга олиб кетмоқчи бўлган.
Ўзбекистонлик спортчи бразилиялик рақиби устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. Париж шаҳрида ўтаётган таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи кунида -68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди.
Автобус йўналишлари сони 167 тагача етказилади ҳамда кунлик ишга чиқарилаётган автобуслар сони 1700 тагача оширилади. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизматининг хабар қилишича, 2023 йил 4 сентябрь кунидан бошлаб пойтахтдаги таълим масканларида навбатдаги ўқув йили бошланиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги автобус йўналишлари сони 167 тагача етказилади ҳамда кунлик ишга чиқарилаётган автобуслар сони 1700 тагача оширилади.
Айни кунларда Туркиянинг Мерсин шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон челленж кубоги сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргина ниҳоясига етган аёллар ўртасидаги таяниб сакраш дастурида Оксана Чусовитина олтин медални қўлга киритди.
Президент қарори билан Тоир Алиматов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди.Президентнинг 2 сентябрдаги қарори билан Тоир Наматуллаевич Алиматов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Хитой-Марказий Осиё юк ташиш доирасида Лючжоудан Тошкентга юк поездининг биринчи рейси йўлга қўйилди. 30 август куни Хитой янги ташкил қилинган темирйўл йўналиши орқали Лючжоу автомобиль логистика базасидан 261 та автомашина ортилган поездни Тошкентга жўнатди.
Бугун Парижда таэквондо WT бўйича Гран-при турнири ўз якунига етади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили даянга чиқади.
Франциянинг Париж шаҳрида UFC Fight Night 226 мусобақаси бўлиб ўтди.Ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков (14-3) промоушендаги дебютини ўтказди.
Унда Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематоргафия агентлиги директор ўринбосари Шуҳрат Ризаев, режиссёр Акбар Бектурдиев ва агентлик ходими Сайёра Худойбердиевалардан иборат юртимиз делегацияси ҳам иштирок этди. Таниқли режиссёр Али Ҳамроев кинофестиваль ҳайъати аъзолари таркибидан жой олди.
Париж шаҳрида ўтаётган таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. -68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди.
Давлат раҳбари қабр пойига гул қўйиб, биринчи президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.
Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади. Ушбу оқшом доирасида Богдан Гусков Швейцария вакили, чемпионлик жангида иштирок этган тажрибали Волкан Оздемирга қарши октагонга чиқади.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Андижондаги хусусий боғчалардан бирида тарбиячи болаларни ураётгани акс этган видео тарқалди.
4-17-сентябрь кунлари Саудия Арабистонинг пойтахти Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қиладиган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистан терма жамоаси ҳам иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи спортчиларимизниг иштирок этиш вақти билан танишинг (Тошкент вақти билан): Эркаклар:06.09 (соат 18:30) -61 кг: Адҳамжон Эргашев 07.09 21:00 -67 кг: Достон Ёқубов11.09 18:30 -81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров11.09 16:00 -89 кг: Сарварбек Зафаржонов13.09 16:00 -96 кг: Суннатилла Ўсаров13.09 23:30 -102 кг: Шарофиддин Амриддинов16.09 21:00 -109 кг: Руслан Нурудинов16.09 21:00 -109 кг: Акбар Жўраев17.09 18:30 +109 кг: Рустам Жангабоев Аёллар:06.09 21:00 -55 кг: Жамила Панфилова10.09 21:00 -64 кг: Шаҳлохон Абдуллаева15.09 21:00 -87 кг: Регина Адашбаева16.09 13:30 +87 кг: Турсуной Жабборова.
Директор аёлга ҳимоя ордери берилди. Cурхондарёдаги 28-мактаб директорини калтаклаган эркак қамоққа олинди.
Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги билан табриклаб, экология, кучли фуқаролик жамияти ва ОАВнинг аҳамияти, аёлларга тенг имкониятлар яратиш, бағрикенглик, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш каби масалаларга тўхталди. «Давлатнинг вазифаси инсонларни бахтли қилишдир», — дея эслаб ўтди у.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 54,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 67,1 минг тонна банан импорт қилинган. Банан импорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,5 минг тоннага ошган.
Директор аёлга бош мия ёпиқ жароҳати, пешонани эзилиб, йиртилиши ва яна бир нечта ташхислар қўйилган. Прокуратура эса енгил тан жароҳати моддаси билан жиноят иши қўзғатди.
Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби янги мавсумни соврин билан бошлайдиган бўлди. Жамоамиз Қозоистон кубогида ғолибликни қўлга киритди.
Сурхондарё вилояти ҳокими ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Сариосиё туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабининг директори ўқитувчининг яқин қариндошлари томонидан калтакланганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 286 нафар маҳкум афв этилди. Уларнинг 39 нафарини аёллар, 22 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 30 нафарини чет давлат фуқаролари, 3 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.
Шавкат Мирзиёев қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган маҳкумларни афв қилиш тўғрисида фармонни имзолади. “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармон имзоланди.
Унга берилган қамоқ жазоси жарима жазосига алмаштирилди. Жорий йилнинг июль ойида Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаев ер бериш билан боғлиқ жиноятда айбланиб, 3 йилга қамалгани ҳақида хабар бергандик.
Йигит қизни севиб қолиб, уни Ўзбекистонга олиб келмоқчи бўлган. Аммо, у аэропортда қўлга олинган.
Шавкат Мирзиёев иштирокидаги маросимда Қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди. Элга ош тортилди.
Шавкат Мирзиёев иштирокидаги маросимда Қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди. Элга ош тортилди.
Хоразм, Бухоро ва Тошкент ўртасида 3 сентябрь кунига қадар қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилмоқда. 2023-2024 йил ўқув йили бошланиши муносабати билан талабаларни ўз вақтида етиб боришлари учун қуйидаги йўналишларда қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилди.
Россиянинг Белгород вилоятига Ўзбекистоннинг давлат, жамоат ва нодавлат ташкилотлари томонидан 12 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Юкда кийим-кечак ва пойабзаллар, дори-дармон, шунингдек, биринчи синф ўқувчилари учун мактаб тўпламлари мавжуд.
Синоптиклар 1-3 сентябрь кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва 1-3 сентябрь байрам кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, кундузи +25...+30 даража бўлган жуда қулай ҳарорат кузатилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.