Махачқалъадаги портлашда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани маълум бўлди — видео

Вилоят раҳбарининг сўзларига кўра, ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг оилаларига 1 млн рублдан тўланади. Доғистон раҳбари Сергей Меликов 14 август куни Махачқалъа чеккасидаги ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида содир бўлган портлаш оқибатида хорижий давлатлар фуқаролари ҳалок бўлгани, улар ичида ўзбекистонликлар ҳам борлигини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг БМТдаги янги вакили иш бошлади

Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили Улуғбек Лапасов бош котиб Антониу Гутерришга ишонч ёрлиқларини топширди ва иш фаолиятини бошлади.22 август куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Улуғбек Лапасов БМТ бош котиби Антониу Гутерришга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Бу йил 61 нафар абитуриент максимал, 189 баллни қўлга киритди

Аммо, уларнинг айримлари контрактга ўқишга киришди. Уларга грант бериладими?

ОТМларга грант ва контракт асосида ўртача ўтиш балли маълум қилинди

Билимни баҳолаш агентли кириш тест синовларининг якуни бўйича маълумотларни эълон қилди. Билимни баҳолаш агентлигининг маълум қилишича, 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига кўра, 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.

Электробус ҳайдовчиларига бошқа автопарклардаги бўш "зарядка" жойлар бўлиб берилди — видео

Аввалроқ, ҳайдовчилар автобусларни қувватлаш учун соатлаб "заправка"да қолиб кетаётганлиги юзасидан мурожаат йўллаган эди. Ижтимоий тармоқларда "2-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги электробус ҳайдовчиларининг мурожаат видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Silk Road Samarkand жорий йилнинг биринчи ярмида 40 мингдан ортиқ меҳмонларни қабул қилди

Жорий йилнинг август ойида янги Ўзбекистоннинг энг йирик сайёҳлик лойиҳаси – Silk Road Samarkand Самарқанд сайёҳлик маркази ишга туширилганига бир йил тўлди. Ўтган даврда Silk Road Samarkand сайёҳлик Ўзбекистоннинг туристик ташриф қоғозига айланди.

USAIDнинг Ўзбекистондаги миссиясига Дэвид Хофман раҳбар бўлди

Дэвид Хофман USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори бўлди. Миссия 2020 йил сентябрь ойида иш бошлаган.

Эркак 55 килограмм гиёҳванд моддаларни автомобиль бензобаки ва газ баллонига яширган

Контрабандачи 55 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддаларни “Мерседес” машинаси бензобаки ва газ баллони ичига яшириб, Тожикистондан Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Сенатнинг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси 24 август куни чақирилади

Сенатнинг 24 августдаги ялпи мажлисида валютани тартибга солиш, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштириш, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва ер қаъри тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади. Сурхондарё ва Хоразм вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари натижалари ҳам муҳокама қилинади.

1-босқич талабаларидан ётоқхоналарга онлайн аризаларни қабул қилиш бошланди

Бу йил онлайн аризалар фақат 1-босқич талабаларидан қабул қилинади. Ўқишга қабул қилинганлар ҳозироқ my.gov.uz портали орқали олий таълим муассасалари ётоқхоналарига жойлашиш учун онлайн ариза юборишлари мумкин.

Ўзбекистон ва Озарбайжон Олий давлатлараро кенгаш ташкил қилди

Шавкат Мирзиёевнинг қайта сайланганидан кейинги илк давлат ташрифида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Олий давлатлараро кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги шартнома ва бошқа ҳужжатлар имзоланди. Савдо, саноат кооперациясини ривожлантириш, логистика масалалари ва бошқалар муҳокама қилинди.

Ўрта Ер денгизи ва Эгей денгизлари учрашадиган гўзал порт шаҳар – Гўжек

Гўжек — Ўрта Ер ва Эгей денгизлари учрашадиган гўзал порт шаҳридир. У бутун дунёдан яхта ихлосмандларини жалб қилувчи олтита йирик порти билан машҳур.

Фарғонада гуруҳ бўлиб зўрлаган эркаклар 7 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилинди

Фарғона вилоятти Бешариқ туманида аёлни уриб, уни зўрлаб ва жараённи видеога олган тўрт нафар махлуқлар 7 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилинган.

Қашқадарёда 17 туп арча кесиилиши табиатга салкам 19 млн сўм зарар етказди

Дарахтлар ўрмон бўлими ҳудудида бўлган. Ўрмон қўриқчиси жазоланди.

Оғир атлетика. ЖЧда иштирок этадиган таркибимиз аниқ бўлди

4-17-сентябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида лицензион характерга эга мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади.

Ўзбекистонда ОТМларда янги ўқув йилининг бошланиш вақти маълум қилинди

Пойтахтдаги метро бекатларига яқин 31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти фарқланади. Тошкент шаҳар метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.

Сирдарёнинг Қозоғистондан оқиб ўтувчи қисмида 11 киши чўкиб кетди

Сузишга келган кишидан 11 нафари чўкиб кетган. Улар орасида ёш болалар ҳам бор.

Автобусларда йўловчиларни вилоятлараро кечаси ташишга рухсат берилади

1 январдан бошлаб, автобуслар ҳаракати ИИО ҳамроҳлигисиз амалга оширилиши белгиланди. "Huquqiy axborot" Telegram каналининг хабарига кўра, "Транспорт воситаларида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Саудиялик йирик тадбиркор Фарғонада туристик дам олиш маскани қурмоқчи

“Араблар шаҳарчаси” номи остида қуриладиган маскан 15 гектар ерни ўз ичига олади. "Дунё" ААнинг хабар қилишича, Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси Тоиф шаҳридаги йирик тадбиркорлардан бири бўлмиш Юсуф Туркистоний билан учрашув ўтказган.

Фарғона вилоятида ёш келинчак ўзини осган. Унинг ота-онаси бу тахминга ишонишмаяпти, қизнинг танасида калтакланиш излари топилган

Ўзбекистонда аёлларнинг ўзини-ўзи ўлдириш билан боғлиқ даҳшатли статистика ошиб бормоқда. Бу гал Фарғона вилоятида ёш келинчак ўзини осган.

Британияда 7 нафар чақалоқни ўлдирган ҳамшира аёл умрбодга қамалди

Узоқ вақт давом этган тергов жараёнларидан сўнг 33 ёшли ҳамширага суд ҳукм ўқиди. Британиялик ҳамшира аёл 7 нафар гўдакни ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.  У Manchester Crown судида 2015 йилнинг июнидан 2016 йилнинг июнига қадар Честер касалхонасида ишлаётган вақтида етти нафар чақалоқни ўлдирганликда ва яна олти нафарни ўлдирмоқчи бўлганликда айбланган.

Баллидан норози абитуриентлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди

Апелляция аризаларини қабул қилиш 10 кун давом этади. Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди.

Муроджон Аҳмадалиевнинг кейинги рақиби номи маълум бўлди

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги рақибига аниқлик киритилди. WBA қарорига кўра, Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини япониялик Томоки Камедага қарши ўтказади.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари товар айланмаси ҳажми қарийб 5 баробарга ўсган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари (ТИФ ТН 01-24) савдосини таҳлил қилди. Икки мамлакат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари товар айланмаси ҳажми сўнгги 5 йил ичида қарийб 5 баробарга ўсди ва 2022-йилда 40,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Самарқандда 50 нафарга яқин фуқаро “фастфуд”дан заҳарланди

Фуқаролар овқатланиш марказида хот-дог еганидан сўнг, мазаси бўлмаган. Улар орасида ёш болалар ҳам бор.

Бухорода 219 та имом-хатиб иштирокида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди

"Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида ўтказилаётган ушбу тадбир бутун республика миқёсида ташкил этилган. Бугун, 21 август кунидан бошлаб, Бухоро вилояти Мир Араб олий мадрасасида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди.

Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олишади

Президент фармонига мувофиқ байрам арафасидаги дам олиш кунлари санаси маълум қилинди. 2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонига мувофиқ ўзбекистонликлар учун Мустақиллик байрамида кетма-кет уч кун дам олиш куни бўлади.

Велоспорт: Олга Забелинскаяда олтин медаль, Янина Кусковада бронза медаль

Туркияда велошоссе бўйича «Grand Prix Keyseri» мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Балиқчилик лойиҳалари учун 50 млн. сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади

Кафолатсиз кредит ажратиш "Ҳар бир оила – тадбиркор" дастури доирасида амалга оширилмоқда. “Балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ҳавзаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

«Ўзтрансгаз»га бошқарув раиси в.в.б. тайинланди

«Ўзнефтгазинспекция» раҳбари ўринбосари сифатида ишлаб келган Аскар Исаков «Ўзтрансгаз» бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. «Газета.uz»нинг аниқлашича, компаниянинг аввалги раҳбари Беҳзот Норматов 6 ойча олдин лавозимини тарк этган, бироқ бу ҳақда расман хабар берилмаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.