Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси этиб тайинланган Бахтиёр Ибрагимов Вена шаҳрига етиб борди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили лавозимида ишлаган.
Жорий йилнинг 23-26 октябр кунлари Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳаси ва ташкилотчилигида Ўзбекистоннинг Тошкент ва Хоразм вилоятларида ўтказилган “Озарбайжон маданияти ва ше’рияти ҳафталиги” доирасида Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги Урганч Давлат Университетида Озарбайжоннинг таниқли адабиёт ва жамоат арбоби Юсиф Вазир Чаманзаминли номидаги Озарбайжон маданияти ва адабиёти маркази очилди. Меҳмонлар дастлаб Урганч Давлат Университети билан танишди.
Panorama Airways самолёти техник сабабларга кўра 377 йўловчи билан бирга ортга қайтишга мажбур бўлди. Panorama Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина йўналиши бўйича UZP-361 рейсини амалга ошираётган самолёт парвоздан икки соат ўтиб Тошкент аэропортига қайтиб келди.
Бу дегани бир одам бошқа одамнинг номидан рўйхатдан ўтказа олмайди. Ҳукумат қарори билан жисмоний шахслар ҳамда чет эл фуқаролари учун мобил қурилмаларини рўйхатдан ўтказиш жараёнида бир қатор қулайликлар яратилмоқда.
Бу бўйича қарорлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилиниши белгиланмоқда. Олий Мажлис Сенат Матбуот хизматининг хабарига кўра, Сенатнинг қирқ олтинчи ялпи мажлисида “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Ўзбекистонда абонент рақамини кўчириш хизмати (MNP) ишга туширилди. Ўзбекистон мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш хизмати (MNP) ишга туширилди.
Яна бир ҳамюртимиз Пара Осиё ўйинлари рекордини янгилаган ҳолда олтин медалга эга чиқди. Пара-енгил атлетикачимиз Кубаро Ҳакимова F41 классида ядро улоқтириш секторида энг юқори натижа билан Ўзбекистон делегациясига галдаги олтин медални тақдим этди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори этиб Абдулла Азизов тайинланди. У бунга қадар «ОКМК» бошқаруви раисининг Рақамлаштириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Поезд қатнови тўхтатиладиган ҳудудда бепул автобуслар йўлга қўйилади. Тошкент метрополитени “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатларида қурилиш ишларининг сўнги босқичи амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 16 октябрь куни БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасида Самарқанд шаҳрига «Жаҳон маданий туризм пойтахти» мақомини бериш тўғрисида декларация қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов иштирокида муҳим ҳужжат имзоланди.
Шавкат Мирзиёев 2026 йилга қадар, электр энергияси талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин бозор ишга тушишини таъкидлади. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида энергетика бозори регулятори фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилди.
Аёллар хотиржамлиги ва хавфсизлиги индекси рейтингида Ўзбекистон 177 та давлат ичида 94-ўринни эгаллади. Аёллар хотиржамлиги ва хавфсизлиги индекси (Women Peace and Security Index) аёлларнинг жамиятдаги ўрни бўйича давлатлар рейтингини эълон қилди.
Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси Нодир Ғаниев ўз вазифасини бажаришга киришди. Элчихона 2022 йилда очилган эди.
Ўзбекистон президенти ташрифидан сўнг Қашқадарё вилоятининг Қарши ва Деҳқонобод туманларида ҳокимлар алмаштирилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24−25 октябрь кунлари амалга оширилган ташрифидан сўнг Қашқадарё вилоятининг икки туманида ҳокимлар алмаштирилди.
Саудия Арбистонининг Ар-Риёд шаҳрида 28 октябрь куни Queensberry компанияси томонидан бокс кечаси ташкил этилади.Кечанинг асосий жанги оғир вазн тоифасида WBCнинг махсус камари учун Тайсон Фьюри (33-0-1) ва Френсис Нганну (профессионал боксда дебют) ўртасида кечади.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида юқори технологияларни ривожлантириш ва ташкилот ҳудудида соддалаштирилган озиқ-овқат ҳаракатини таъминлаш бўйича янги иқтисодий мулоқот дастурини қабул қилишни таклиф этди.Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 26 октябрь куни Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади.
Франция президенти Эммануэль Макрон 1 ва 2 ноябрь кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф дастуридан иқтисодий ҳамкорлик, энергетика, транспорт инфратузилмаси, шунингдек, сув ресурсларини бошқариш ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш ўрин олган.
Сенатнинг 46-ялпи мажлиси 27 октябрь куни ўтказилади. Унда «Пробация тўғрисида»ги, «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонунлар кўриб чиқилади.
Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳаси ва ташкилотчилигида Ўзбекистоннинг Тошкент ва Хоразм вилоятларида ўтказилган “Озарбайжон маданияти ва шеърият ҳафталиги” доирасида Тошкентдаги Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият Институтида Озарбайжон Маданият Маркази томонидан “Шуша – Турк дунёсининг маданият пойтахти” номли беш тилдаги энсиклопедик нашр лойиҳаси тақдимоти ва озарбайжонлик сан’аткорларнинг иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбир иштирокчилари дастлаб Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази томонидан мазкур университетда ташкил этилган ОзарбайжонМаданияти ва Санъати марказига ташриф буюришди.
Сўнгги 9 ой давомида энг кам ўртача ойлик ўқитувчи ва шифокорларга берилган. Бу кўрсатгич 2019 йилдан бери сақланиб келмоқда.
Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар Австриядаги ва ўриндошлик асосида Венгриядаги элчи сифатида ишлаган.
Собиқ UFC чемпиони Даниэль Кормье Ислом Махачев октагонда Конор Макгрегорга қарши жанг қилиши кераклиги ҳақида гапирди.“Менимча, Ислом Конор билан жанг қилиши керак.
Статистика агентлиги хабар кўра, 2023 йилнинг январь—сентябрь ойларида қайд этилган мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,1 фоизга ошган. Ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида кузатилди — қарийб 7,2 миллион сўм.
Хоразмда 6 кг, Бухоро ва Тошкент вилоятларида эса 3 кг наркотикни сотмоқчи бўлганлар ушланди. ЎзАнинг хабар беришича, Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Cobalt тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Ўзбекистон World Justice Project`нинг қонун устуворлиги бўйича йиллик рейтингида 142 давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Рейтинг муаллифларининг фикрича, мамлакат ҳуқуқ тизимидаги энг ёмон ҳолат давлат ваколатларини чеклаш ва ҳокимиятнинг очиқ эмаслиги билан боғлиқ.
Яшнобод, Яккасарой ва Олмазор туманларида бугун кечгача табиий газ бўлмайди. Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Яккасарой ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 26 октябрь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Бугун БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири ўз ниҳоясига етади. Оғир вазн тоифасида кечадиган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради.
Жамоат хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаб, жасорат намунасини кўрсатган ходимлар юксак мукофотлар билан тақдирланди. Ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, республикада жамоат хавфсизлиги, осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун бир гуруҳ соҳа ходимлари мукофотланди.
Халқ орасида сохта тренер дея танқидларга учраган бухоролик Ислом Иброҳимов фирибгарликда айбланиб, қидирилмоқда. ИИВ вазирлигининг расмий веб-cайтида Иброҳимов Ислом Икром ўғлининг қидирувга берилгани хабар қилинган.
Пара-енгил атлетиканинг F41 классида ядро улоқтириш баҳсларида делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медаль ёзилди. Эркаклар ўртасида иштирок этган ҳамюртимиз Бобур Омонов 13.14 метр натижа билан Пара Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди ва иккинчи бор мусобақа ғолибига айланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.