Ҳамюртимиз 5 май куни Корея Республикасининг Гоҳьёнг шаҳридаги «Paryeong Gymnasium» мажмуасида «Cocky Buffalo» промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади. Назаровга ўша куни таиландлик Саравут Жиамтонг (11-4-0) рақиблик қилади.
Аҳамиятлиси, 12 раундга мўлжалланган жанг ўта енгил вазн тоифасида вакант бўлиб турган WBO International камари учун ўтказилади. Бу жангдаги ғалаба орқали Олимжон ўз камарлари сонини 2 тага етказиб олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Олимжон Назаров сўнгги жангини 13 январь куни Вулан Туолеҳазига қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.