Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 октябрь ҳолатига республикамизда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 851 тани ташкил этган. Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони: Россия – 2 850 та Хитой – 1 960 та Туркия – 1 736 та Қозоғистон – 957 та Жанубий Корея – 696 та АҚШ – 292 та Қирғиз Р.
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев Александр Волкановскига қарши трилогия ҳақида гапирди.“Иккала жангни ютдим.
Бир қатор тижорат банклари томонидан мижозларга кредитлар ва депозитлар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаган. Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан жорий йилнинг август-сентябрь ойларида тижорат банклари муассасаларида назорат тадбирлари ўтказилди.
Пойтахтнинг Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида иссиқ сув вақтинча тўхтади. Электр таъминоти фавқулодда тўхтатилиши муносабати билан бугун, 25 октябрь куни "Тошкент иссиқлик маркази" МЧЖнинг 4-IM қозонхонаси (асосий иссиқлик энергияси етказиб берувчи) ишлаётган ҳудудда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 25−26 октябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган ШҲТ, МДҲ ва ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишларида иштирок этади.25−26 октябрь кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтади, дея хабар қилди Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.
Қарта ўйнаётгани акс этган сурат тарқалганидан сўнг мансабдор ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзган. Аввалроқ, Фарғона вилояти Учкўприк тумани Молия бўлими бошлиғи ва ҳоким ёрдамчилари хизмат хонасида қарта ўйнаётгани акс этган сурат тарқалганди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳрам Аҳадов Абу-Даби «Катта дубулға» турнири ғолибига айланди. Ҳамюртимиз -73 кг вазн тоифасининг финал баҳсида косовалик Европа чемпиони, «Катта Дубулға» турнири ғолиби, Акил Гжакова билан кураш олиб борди ва ғалабага эришди.
Бугун Париж шаҳридаги UNESCO Бош қароргоҳида Спортда допингга қарши кураш бўйича халқаро Конвенцияга аъзо давлатларнинг IX Сессияси бошланди. 27 октябрга қадар давом этадиган ушбу тадбирда Ўзбекистон номидан мамлакат Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Садиков қатнашяпти.
АҚШ «Икки халқ учун икки давлат» режасига мувофиқ Яқин Шарқда тинчликка эришиш тарафдори, деди Самарқандга келган USAID раҳбари Саманта Пауэр. У, шунингдек, АҚШнинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги поймол этилишини қоралаш бўйича чақириқларидан ажабланмаслик кераклигини таъкидлади.
Ҳозиргина пара-сузиш бўйича эркаклар ўртасида S8 классида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича беллашув якунига етди. Унда қатнашган ҳамюртимиз Азизбек Бойназаров 1:09:03 дақиқа натижа билан маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди.
414 нафар фуқарода заҳарланиш қайд этилди. 3 киши вафот этди.
"Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" йўлининг Қашқадарёдан ўтган 100 километр қисмини таъмирлашга 122 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилади. Шавкат Мирзиёев иштирокида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Пара-таэквондочиларимиз Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медални тақдим қилмоқда. Эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасидаги беллашувларда қатнашган ҳамюртимиз Асад Тоштемиров бронза медали соҳибига айланди.
Хизмат 1 декабрга қадар серверларда маълумотларни қайта ишлашни ҳам маҳаллийлаштиришни режалаштирган. Yandex Go такси хизмати Ўзбекистонда солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтди.
2022 йилнинг декабридан буён олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаб келган Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди.Олий таълим, фан ва инновациялар вазири бўлиб ишлаётган Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири бўлди.
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси ушбу қарор манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва тендерларни текширишда холислигини таъминлашга хизмат қилишини маълум қилди. Эндиликда рақобат қўмитаси ходимлари танлов (тендер) комиссиялари таркибига киритилмайди.
Мазкур маблағлар орқали тиббий муолажа, фарзандларининг ўқув шартнома тўловлари бўйича мурожаат қилган ходимларга 6 йил давомида моддий ёрдам берилган. "Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар, ноиб-имомлар, мутаваллилар, муаззинлар ва зиёратгоҳлар ходимлари учун 17 млрд 122 млн сўм сарфланган.
У мазкур лавозимда 2022 йилнинг август ойидан буён фаолият юритиб келаётган эди. "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг хабарига кўра, Воитов Азиз Ботирович Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод қилинган.
Лифт 9-қаватдан тушаётганда кескин тезлашган ва автоматик тормоз туфайли 5-қаватда тўхтаган. Маълум қилинишича, ҳодиса 24 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Паркент кўчасида жойлашган турар-жой биноларидан бирида содир бўлган.
Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди, у 2022 йил август ойи охиридан буён вазирликни бошқариб келаётганди.Азиз Ботирович Воитов Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод этилди.
Давлат раҳбари Қашқадарё иқтисодиёти фақатгина йирик корхоналарга қараб қолмаслиги кераклигини кўрсатиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ханчжоуда давом этаётган ПараОсиё Ўйинларида эрта тонгдан хушхабар. Ҳозиргина пара-енгил атлетиканинг Т13 класида эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дониёр Аҳмедов 6.88 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Ўтган ойда 2,8 млндан ортиқ истеъмолчилар томонидан 146,3 млрд сўм кешбэк йиғилган. Шундан 2,2 млндан ортиқ истеъмолчига айни пайтда 100 млрд сўмга яқин кешбэк тўлаб берилди.
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 751 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўртача алмашув курси (11 556,2 сўм) бўйича қарийб 65 млрд АҚШ долларига тенг.
Тадбиркорларнинг ЭҲФ орқали товар айланмаси сентябрь ойида қарийб 148 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар бермоқда.
Пара-енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга яна бир медаль тақдим қилди. Ф54 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Моҳигул 9.31 метр натижа билан учинчи ўринни эгаллади.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муҳриддин Тиловов (-66 кг) Абу-Даби «Катта дубулға» турнирининг кумуш медалини қўлга киритди. Юртдошимиз муросасиз кечган финал беллашувида грузиялик номдор рақиби Важа Маргвелашвилига имкониятни бой берди ва мусобақани иккинчи ўринда якунлади.
Миробод, Яккасарой ва Бектемир туманларида табиий газ вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Миробод, Яккасарой ва Бектемир туманларининг қуйидаги ҳудудларига 25 октябрь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
USAID администратори Саманта Пауэр Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини «янги умид ва имкониятлар дунёси» деб атади. Унинг сўзларига кўра, у АҚШ президентининг «ушбу муҳим минтақа мамлакатлари ва халқлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш» илтимосига биноан келган.
Парвозлар ҳафтасига уч марта мунтазам равишда амалга оширилади. Туркиянинг Sunexpress авиакомпанияси Измир – Самарқанд – Измир йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.