Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова Франциядаги Гран-При турнирида олтин медални қўлга киритди

Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова Франциядаги Гран-При турнирида олтин медални қўлга киритди

Маълум қилганимиздек, Франциянинг Те шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-При мусобақаси старт олди. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова дастлабки кунда олтин медалга сазовор бўлди.

Юртдошимиз ушбу муваффақиятга кўпкураш дастурида эришди. Париж — 2024 лицензиати барча йўналишларда жами 128.750 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Икромова бугун алоҳида дастурларда ҳам медаллар учун кураш олиб боради.

1. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) — 128.750
2. Ҳелен Карбанов (Франция) — 128.700
3. Екатерина Веденеева (Словения) — 125.900

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.