Хитой пойтахти Пекин шаҳрида ўтказилган теннис бўйича ATP 500 тоифасига кирувчи турнир бироз кутилмаган натижа билан якунланди. Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг биринчи ракеткаси Янник Синнер рейтингнинг учинчи поғонасидан жой олган испаниялик Карлос Алькаразга қарши кортга чиқди.
Қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси Дияр Нургожай Дана Уайт Даъвогарлар сериясида ғалаба қозониб, UFC билан шартнома имзолаш имкониятини қўлга киритди. У DWCS турнири доирасида польшалик Бартош Шевчукка қарши октагонга чиқиб, рақибини иккинчи раундда нокаутга учратди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари гиг иқтисодиётнинг тадбиркорлик фаоллигига таъсирини ўрганди. Гиг иқтисодиёт фрилансерлик ва қўшимча иш билан шуғулланувчиларнинг меҳнат фаолиятини тавсифлайди ва «sharing economy”, “access economy”, “platform economy”, “on-demand economy” каби муқобил номлар билан ҳам юритилади.
Маҳаллий аҳоли икки илонни тутиб ўлдиришган. Экология бошқармаси ҳолат юзасидан батафсил маълумот берди.
Юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юзага келди. Эндиликда терма жамоага собиқ курашчимиз Рустам Ассакалов бош мураббий бўлади.
UFC президенти Дана Уайт рейтинглар яқин орада сунъий интеллект ёрдамида аниқланиши ҳақида гапирди. "Яқин орада сунъий интеллект пайдо бўлади ва барчаси тўғирланади.
Америкалик аралаш якка кураш устаси, ярим ўрта вазн тоифасида UFC жангчиси Брайан Баттл 250 минг АҚШ доллари жарима тўлайди. У 29 сентябрь тонгида Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган UFC Fight Night 243 турнири доирасида франциялик Кевин Жьюуссе устидан нокаут орқали ғалаба қозонганидан сўнг, аренадаги мухлисларга қарата ўрта бармоғини кўрсатиб, ҳақорат қилган эди.
Конор Макгрегорнинг жамоаси Ислам Махачев билан эҳтимолий жангни рад этди. "Конор Махачевга қарши жанг қилишни режалаштираётгани йўқ.
UFC собиқ чемпиони Исраэль Адесанья 2024 йил охиригача октагонга қайтишни режалаштирмоқда. "Мен чемпион эмаслигимга қарамай, чемпионлик камарим йўқлигига қарамай ҳалиям таниқли жангчиман.
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ҳукумати билан Иссиқкўлдаги пансионатларни топшириш бўйича келишувни тасдиқлади. Президент халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжат билан Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни 49 йил муддатга Тошкентга бериш тўғрисидаги келишув тасдиқланди. Аввалроқ, Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни Ўзбекистон инвесторларига 49 йил муддатга ижара асосида бериш зарурлигини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.
Корея Републикасининг Чунчеон шаҳрида ўтказилаётган таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига эга чиқди. -45 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз Дилмурод Маъруфжонов олтин медалга сазовор бўлди.
Россиялик шорт-трекчилар Денис Айрапетян ва Даниил Ейборг Ўзбекистон терма жамоасига кўчиб ўтмоқда. Бу ҳақида Россия конькида югурувчилар иттифоқи йиғилишида маълум қилинди.
Собиқ UFC чемпиони, россиялик Хабиб Нурмагомедов ММА ва бизнесни солиштирди. "Бизнес қийинроқ.
Масъул вазирлик ва идораларга жорий йил охиригача музокаралар олиб бориш топширилди. Paypal, Alipay, UniPay, Apple Pay, Google Pay халқаро онлайн тўлов тизимлари Ўзбекистонда ишлай бошлаши мумкин.
БМТ Тараққиёт Дастури ва ҳамкорларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари доирасида 2024-йил 30-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти негизида ташкил этилган Рақамли Ресурс Марказига янги замонавий ускуналар топширилди. Рақамли ресурс маркази энергия сарфини самарали кузатиб бориш ва энергияни тежаш йўлларини ишлаб чиқиш учун замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни бирлаштирган, ҳам бюджетга, ҳам атроф-муҳитга фойда келтирадиган асосий муассаса ҳисобланади.
Барчамизга маълумки, юртимизда ёши улуғ инсонларни қадрлаш миллий қадрият ҳисобланади. Чунки, кексаларнинг маслаҳат ва ўгитларига амал қилиб яшаш, турмуш фаровонлигимиз ва тинчлик-осойишта ҳаётимиз мазмунига айланган.
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) сентябрь ойи учун ўзининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Мазкур рейтингдан мамлакатимизнинг 7 нафар боксчиси жой олди.
Авиакомпаниялардан бири фуқароларни Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабабли парвозлар кечикиши ва саёҳат вақтлари кўпайиши ҳақида огоҳлантирди. Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан Air Samarkand авиакомпанияси Ўзбекистон шаҳарларидан Жиддага парвоз йўналишларини қайта ташкил этмоқда. Маълум қилинишича, БАА, Баҳрайн ва Саудия Арабистони ҳудудлари бўйлаб муқобил йўналишлар ишлаб чиқилган.
Фуқаро божхоначиларни мавжуд миқдорни камайтириб, алдаб, шубҳа уйғотди. Бухоро вилояти божхона бошқармаси хабарига кўра, жорий йилнинг 25 сентябрь санасида Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона постига пиёда сифатида кириб келган фуқаро тегишли тартиб доирасида божхона назоратидан ўтказилади.
Миллион жамоаси асосчиси Даврон Кабулов ОАВга берган интервьюсида туман прокуратураси ва газ таъминотидан норози эканлигини маълум қилди. Миллион жамоаси асосчиси Даврон Кабулов Яккасарой прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилгани ва суд ҳукмига кўра 1 йил синов муддати берилгани ҳамда шу бир йил ичида Ўзбекистондан четга чиқа олмаслиги ҳақида ОАВга берган интервьюсида маълум қилди.
Ҳиндистонда оғир атлетика бўйича мусобақага допинг-офицерлар келишини эшитган 219 нафар спортчи баҳсларда қатнашмайдиган бўлди. Чемпионат Уттар-Прадеш штатининг Модинагар шаҳрида бўлди.
Супероғир вазн тоифаси чемпиони Александр Усик Жошуа ва Дюбуа ўртасидаги жанг ҳақида гапирди. "Унинг муаммоси оёқ ҳаракатлари ва ментал тайёргарликда эди.
4 октябрга қадар Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бокс бўйича "Шокир Болтекулы" анъанавий XVI халқаро турнири ўтказилади. Бокс федерацияси матбуот хизматига кўра, мусобақада терма жамоамизнинг 11 нафар боксчиси иштирок этади.
Элчихона маъмурияти Ўзбекистон фуқароларидан яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди. Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроил давлатида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат йўллади.
Жаҳон шахмат федерацияси сентябрь ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.
Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 19-29 сентябрь кунлари Швейцариянинг Цюрих шаҳрида пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу дунё биринчилигида муваффақиятли иштирок этиб, вақт пойгаси ҳамда гуруҳ пойгаси баҳсларида 2 та бронза медални қўлга киритган пара велоспортчимиз Азиз Атахўжаев Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.
Пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида кикбоксинг бўйича ўтказилган жаҳон кубоги спортчиларимиз учун муваффақиятли якунланди. Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 53 та давлат спортчилари ўртасида 172 та олтин, 210 та кумуш, 336 та бронза, жами 718 та медаль жамғариб, биринчи ўринни эгаллади.
Промоутер Эдди Хирннинг айтишича, Энтони Жошуа кетма-кет омадсизликларга қарамай, жанг ташкилотчиларига яхшигина даромад олиб келади. "Молиявий томонлама биз Эй Жей жанг қилганда доим катта пул ишлаймиз.
Хабарингиз бор, 14-20-октябрь кунлари пойтахтимиз дзюдо бўйича Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Шу кунларда бўлажак нуфузли мусобақада иштирок этувчи терма жамоамиз аъзолари пойтахтда ўқув-машғулот йиғинига зўр беришган.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян Германия клуби билан шартнома имзолади. Унга кўра, ҳамюртимиз 2024 йил якунига қадар «Siegried warriors» жамоаси таркибида спорт курашлари бўйича Бундеслига баҳсларида қатнашади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.