Шундай қилиб, яна икки ҳафта давомида мазкур ҳудудлар аҳолиси 500 куб метргача газдан базавий (имтиёзли) тариф бўйича фойдаланиши мумкин. Энергетика вазирлигига кўра, муддатни узайтириш фақат иқлим шароити билан боғлиқ. Март ойининг биринчи ярмида ҳудудда совуқ тушиши кутилмоқда, бу эса уй-жойларни янада кўпроқ иситишни талаб қилади.
Янги тартибга мувофиқ, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти учун 100 куб метрлик “ёзги” лимитга ўтиш ой ўрталарига қадар кечиктирилди. 15 мартгача 500 куб метр доирасида газ учун тўлов энг паст тариф бўйича амалга оширилади. Бу эса хонадонлар учун қўшимча молиявий юкламани олдини олишга хизмат қилади.
Республиканинг бошқа ҳудудларида эса иситиш мавсуми меъёрларидан ноиситиш даврига ўтиш муддатлари аввал тасдиқланган жадвал асосида ўзгаришсиз қолади.
15 мартдан сўнг мазкур ҳудудларда ноиситиш мавсуми учун стандарт лимит амал қила бошлайди. Шу билан бирга, белгиланган меъёрдан ортиқ истеъмол қилинганда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун давлатнинг манзилли компенсация тизими амал қилишда давом этади.
Аввалроқ Энергетика вазирлиги 1 мартдан табиий газ нархи оширилиши ҳақидаги тарқалган миш-мишларни ҳам рад этган эди. Қайд этилишича, аҳоли учун бир куб метр газ нархи ўзгармаган, тўлов қоғозларидаги ўзгаришлар эса режали равишда баҳор-ёз ижтимоий меъёрига ўтиш билан боғлиқ.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.