Иситиш мавсуми меъёри 15 мартгача узайтирилди

Республика бўйлаб табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган 500 куб метрлик базавий меъёр 2026 йил 15 мартга қадар узайтирилди.

Янгиланган об-ҳаво прогнозига кўра, совуқ ҳаво массасининг мамлакатнинг бошқа ҳудудларига кириб келиши эҳтимоли мавжуд. Шу муносабат билан аҳолини барқарор энергия таъминоти билан таъминлаш мақсадида ушбу қарор қабул қилинган.

15 мартдан сўнг об-ҳаво шароитига қараб, зарур ҳолларда қўшимча чоралар кўрилиши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.