Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков пойтахт маъмурияти ходимларидан иш вақти тартибига қатъий риоя қилишни талаб қилди. Унинг таъкидлашича, ходимлар ишни соат 18:00 да якунлаши ва иш вақтидан ташқари қолмаслиги керак.
2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистонда юридик ва жисмоний шахсларнинг хорижий валютага бўлган жами талаби 38,2 миллиард долларни ташкил этди. Марказий банк маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 17,7 фоизга юқори.
Ўзбекистонда бухгалтерларнинг касбий малакасини ошириш ва халқаро сертификатлар олишини қўллаб-қувватлашга қаратилган дастур амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Кичик бизнес фаолиятида инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказмайдиган масалалар бўйича текширувларга уч йил муддатга мораторий жорий этилади. Ўрта ва йирик тадбиркорлар корхонасини ихтиёрий профилактик аудитдан ўтказиши мумкин бўлади.
Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларида сунъий интеллект технологияларини жорий этишни рағбатлантириш бўйича янги чоралар белгиланмоқда. «10 минг корхона учун сунъий интеллект ҳамкор» дастури йўлга қўйилади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 373 389 та тирик туғилиш қайд этилган. Туғилишлар оталарнинг ёш гуруҳлари кесимида қуйидагича: – 25 ёшгача — 34 526 нафар – 25–39 ёш — 309 182 нафар – 40–59 ёш — 29 403 нафар – 60-69 ёш — 249 нафар– 70 ёш ва ундан катталар — 29 нафар
Ўзбекистонда аукцион орқали ер харид қилган тадбиркорларнинг қурилишни бошлаш жараёни соддалаштирилади. Энди ер участкалари зарур рухсат ва лойиҳа ҳужжатлари билан «тайёр пакет» шаклида савдога чиқарилади.
Ўзбекистонда давлат активларини тадбиркорларга сотиш шартлари енгиллаштирилади. Харид учун талаб этиладиган аванс миқдори 30 фоиздан 15 фоизга камайтирилади.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ишчи гуруҳи Тошкент иссиқлик электр станциясининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди. Ўрганиш давомида станциянинг асосий ускуналари техник ҳолати, иситиш мавсумида барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш чоралари кўриб чиқилди.
Тошкент шаҳрида Беруний метро бекати — ТТЗ автостанцияси йўналиши бўйича №79-автобус қатнови йўлга қўйилди. Янги йўналиш Фаробий кўчаси, Кичик ҳалқа йўли, Турин политехника университети, Шимолий Олмазор, «Малика» бозори, Инҳа университети, Мўминов кўчаси, Шаҳрисабз кўчаси, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси ва Феруза массиви орқали ҳаракатланади.
17 август куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев, Эрон делегациясига эса ташқи ишлар вазири ўринбосари Мажид Тахти-Раванчи раҳбарлик қилди.
2026–2027 ўқув йилида ОТМнинг 1-босқичига тавсия этилган абитуриентлар учун талабалар турар жойига жойлашиш бўйича ариза топшириш хизмати ишга туширилди. Аризалар 18 августдан Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали қабул қилинади.
Республика бўйича жами 1653 гектар майдонда 200 та чиқинди полигони мавжуд бўлиб, уларга кунига ўртача 14–15 минг тонна чиқинди жойлаштирилмоқда. 2030 йилгача бу полигонларни камида 50 фоизга қисқартириш вазифаси белгиланган.
Шавкат Мирзиёев Урганч халқаро аэропорти ва Хива темир йўл бекатини боғлайдиган янги темир йўл линияси билан танишди. Қиймати 225млрдсўм бўлган лойиҳа доирасида Урганч халқаро аэропорти ва темир йўл вокзалини боғловчи 11 километрлик янги темир йўл линияси қурилди.
17 август куни Россиянинг Псков вилояти Псков шаҳар суди «Яблоко» партияси раиси ўринбосари Лев Шлосбергни Россия армиясини такроран «обрўсизлантириш» ва у ҳақида «фейк хабарлар» тарқатишда айблаб, 11 йилу бир ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.Сиёсатчи Лев Шлосберг 2023 йилнинг июнида «иноагент» («хорижий агент») деб эълон қилинган ва шу йилнинг ўзида Россия армиясини «обрўсизлантирганлик» учун икки марта маъмурий жаримага тортилган.
Словакиянинг Братислава шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақа анъанага мувофиқ юнон-рум кураши баҳслари билан бошланди.
Хива шаҳрида Ляонин педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиали ва Конфуций институти ўз фаолиятини бошлади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев янги таълим муассасалари фаолияти билан танишди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни Урганч шаҳридаги Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва унинг ҳудудида жойлашган Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди. Техникум қурилиши учун давлат бюджети ҳисобидан 72,4 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Жорий йилнинг 17 июль куни ўтказилган Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг асосий натижалари Cambridge Assessment International Education халқаро таълим ташкилоти томонидан эълон қилинди. Талабгорлар ўз натижаларини Cambridge Assessment International Education ташкилотининг расмий веб-саҳифаси орқали кўришлари мумкин: https://www.cambridgeinternational.org/presidential-schools-results-J26/ Шунингдек, имтиҳон натижалари Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг ariza.piima.uz платформасида ҳам жойлаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Урганч халқаро аэропортининг реконструкция жараёни билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Тошкент шаҳрида Мустақиллик ва Оққўрғон кўчалари кесишмасида ҳаракатланишнинг янги тартиби жорий этилди. Янги тартибга кўра, Мустақиллик кўчасидан Оққўрғон кўчасига чапга бурилиш чекланди.
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги турар жойда содир бўлган ёнғинни ўчириш вақтида ФВВ қутқарувчиси, капитан БобурмирзоПардаев ҳалок бўлди. «Махсус қутқарув батальони отряд командирининг ўринбосари — гуруҳ командири, капитан Бобурмирзо Пардаев ҳам жасорат кўрсатиб, инсонлар ҳаётини қутқарди.
15 август куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида авариявий қудуқни ёпиш бўйича амалий ишлар бошланди. Шу муносабат билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангино́в, Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров ва маҳаллий мутасаддилар конга борди.
“Одил судлов – 2030”: Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–160-сон, 14.08.2026 й.) қабул қилинди.Фармон билан “Одил судлов – 2030”: Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш стратегияси тасдиқланди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ишчи ташриф билан жўнаб кетди. Ташриф давомида давлат раҳбари саноат, таълим, транспорт, туризм ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда яратилган инфратузилма билан танишади.
Жорий йилда мамлакатнинг барча туман, шаҳар ва вилоятларида ёшлар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаси олтинчи бор ўтказилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол, қизлар ўртасида эса мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақалари уч босқичда ташкил этилмоқда.
Бугун, 17 август куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади. Чекловлар таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан соат 10:00 дан 18:00 гача амал қилади.
UFC афсонаси Хабиб Нурмагомедов промоушен президенти Дaна Уайтнинг унинг ҳозирги вазни ва октагонга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди. Аввалроқ Дaна Уайт Хабибнинг қайтиш эҳтимолини инкор этиб, шундай деган эди: «Ўйлашимча, биз ҳозир уни ортга қайтара олмаймиз.
Шу кунларда Россия пойтахти Москва шаҳрида самбо бўйича ҳарбий хизматчилар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Ҳарбий хизматчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк кунида Ўзбекистон самбо терма жамоаси аъзолари иккита совринли ўринга эга чиқди.
Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев Ян Мачадо Геррига қарши кечган беш раундлик жангдан сўнг тез орада яна октагонга қайтишни режалаштирмоқда. Филадельфияда ўтган UFC 330 турниридан кейинги матбуот анжуманида россиялик жангчи ўз режалари билан ўртоқлашди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.