Ўзбекистонда жамоат жойларида содир этилган жиноятлар сони қарийб 3 баробар ошган

Ўзбекистонда сўнгги уч йил ичида жамоат жойларида содир этилган жиноятлар сони деярли уч баравар кўпайган.

Юнон-рум кураши: Осиё чемпионатида ҳозирча 2 та олтин, 2 та кумуш медаль қўлга киритдик

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар (U 17) ва ёшлар (U 23) ўртасидаги Осиё чемпионатининг кечаги беллашувларида иштирок этган 4 нафар юнон-рум курашчимизнинг барчаси медалларга эга чиқишди.-60 кг вазндаги юнон-рум курашчимиз Шермуҳаммад Шарибжонов олтин медаль учун кечган баҳсда қирғизистонлик Нурмуҳаммет Абдуллаевни 9-0 ҳисобида доғда қолдирди.

14 та туман ва шаҳарда электр энергиясини сотувчи хусусий компаниялар ташкил этилади

Ўзбекистонда энергетика бозорини бошқаришнинг янги тизими жорий этилади, хусусан, «Ўзбекистон МЭТ» компаниясининг электр энергиясини ягона харид қилиш ва магистрал тармоқларни бошқариш ваколатлари хусусий корхоналарга ўтказилади. Дастлаб 14 та туман ва шаҳарда хусусий компаниялар ташкил этилади.

ХВЖ июнь охиригача давлат хизматчиларининг даромадлари декларацияси тўғрисидаги қонун тасдиқланишини кутмоқда, аммо бу даргумон

Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш тўғрисидаги қонун июнь охиригача тасдиқланиши режалаштирилган. Президент фармонида тизимни 2022 йил 1 январдан жорий этиш кўрсатмаси берилган эди.

Баландликка сакраш. Саъдуллаева Чехияда мавсум етакчилари билан мардонавор беллашди ва «бронза»ни қўлга киритди

Чехиянинг Брно шаҳрида енгил атлетика бўйича «ROČNÍK BRNĚNSKÉ LAŤKY OLYMPIE» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Европанинг кўзга кўринган атлетлари билан ғолиблик учун баҳс олиб борган ҳамюртимиз Сафина Саъдуллаева бронза медалига сазовор бўлди.

ДХХ ходимлари ёнида қалбаки 10 минг доллар бўлган эркакни ушлаган. Пулларни Тошкентда тарқатиш режалаштирилган. Видео

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) тезкор ходимлари ёнида қалбаки 10 минг доллар бўлган эркакни ушлаган.

Самарқанддаги туғруқхонада аёл вафот этган

Самарқанддаги туғруқхонада аёл вафот этган, мазкур ҳолат бўйича прокуратура томонидан терговга қадар теширув ўтказилмоқда.

Ерларни хатловдан ўтказиш ишларида қўлланилаётган замонавий техникалар

2022 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-худудий чегарасидаги жами ерлари 44 млн 892 минг гектарни ташкил этади. Ушбу майдонлар (ер фонди) фойдаланиш мақсадига қараб 8 та тоифага бўлинади.

UzAuto BYD билан ҳамкорликда Ўзбекистон истеъмолчиларининг эҳтиёжларини ўрганишни бошлади

Ўзбекистон истеъмолчилари учун энг яхши маҳсулотни яратиш ва уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида, Хитойнинг BYD компанияси билан ҳамкорликда «Car Clinic»– тадқиқот лойиҳасини ўтказишни бошлади. Унда потенциал харидорларнинг янги энергия манбалари бўйича автомобилларни қабул қилиши ўрганилади.

Уй-жойга муҳтож фуқароларга субсидия қандай тартибда берилади?

Уйга муҳтожлигингиз борми? Лекин бошланғич бадални тўлашга имконингиз йўқ.

Транспорт вазирлиги: Халқаро ҳамкорликларимиз бардавом бўлаверсин

Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Жанубий Кореянинг “Hyundai Engineering & Construction Co.,Ltd.” компанияси Россия ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий директори Джанг Хан Гю билан учрашди. Учрашувда томонлар транспорт ҳамда йўл хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорликда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама этишди.

Ёш шахматчиларимиз Ғарбий Осиё чемпионатида 7та медаль қўлга киритишди, шундан 3таси олтин!

Мальдив давлатининг Укулхас оролида 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати баҳслари якунланди. Қувонарлиси, ушбу мусобақада юртимиз ёш ақл-идрок соҳиблари муваффақиятли иштирок этишди.

Велоспорт: ҳамюртларимиз Ҳиндистонда ўтган Осиё чемпионатида 8та медаль қўлга киритишди

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. 18-22 июнь кунлари ўтган мусобақада терма жамоамиз вакиллари 8та медаль қўлга киритишди.

Юнон-рум кураши: ҳамюртимиз Шаҳзод Рўзиохунов ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони!

Шу кунларда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ҳамда ёшлар (U 23) ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қиляпти.Айни дақиқаларда юнон-рум кураши бўйича финал беллашувлари ўтказилмоқда ва эътиборга молик жиҳати, Тойлоқ олимпия ва паралимпия захиралари коллежининг 9-синф ўқувчиси Шаҳзод Рўзиохунов Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Ўзбекистон зилзила оқибатларини бартараф этишда Афғонистонга кўмаклашишга тайёр — ТИВ

Ўзбекистон ТИВ Афғонистонда содир бўлган зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдириб, ҳукумат табиий офат оқибатларини тезроқ бартараф этишда Афғонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда вайронкор зилзила содир бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирилган баёнотини эълон қилди.

Конституцияни ўзгартириш бўйича қонун лойиҳаси бир ойдан камроқ вақт ичида тайёрланди

Конституциявий комиссиянинг илк йиғилишидан бир ой ҳам ўтмасдан Конституцияни ўзгартириш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланиб, Қонунчилик палатасига киритилди. Таъкидланишича, Бош қонуннинг 66 та моддасига 170 дан ортиқ тузатиш киритилмоқда.

Ҳақиқий бузғунчилар. Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг лифтларида нималар юз бермоқда? Видео

Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўп қаватли уйларнинг лифтларида ўрнатилган видеокамералардан олинган ёзувларни чоп қилган.

Испания 2030 йилги қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилишдан воз кечди

Испания Миллий Олимпия қўмитаси 2030 йилги қишки Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш бўйича аризасини қайтариб олишга қарор қилди.Бунга Арагон ва Каталония ҳукуматлари мусобақаларни тақсимлаш борасида келишувга эриша олмагани сабаб бўлган.

Сузиш: Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон рекорди янгиланди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида сув спорти турлари бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Алексей Тарасенко Ўзбекистон рекордини янгилади.100 метр масофага эркин усулда сузиш мусобақасида баҳсларга киришган спортчимиз белгиланган масофани 49.35 сонияда сузиб ўтиб, аввалги рекорд кўрсаткични 0.10 сонияга яхшилашга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида декларация ва 18 та ҳужжат имзоланди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Шунингдек, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида 18 та ҳужжат имзоланди.

Уимблдон-2022. Нигина Абдураимова саралаш босқичини ғалаба билан бошлади

Буюк Британияда теннис бўйича «Улкан тож» туркумига кирувчи Уимблдон мусобақасининг саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда.Ўзбекистонлик Нигина Абдураимова 21 июнь куни саралаш босқичида ўз иштирокини бошлади.

Фото: Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифини Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев номидаги кўча ва хиёбонни очишдан бошлади. Олий мартабали меҳмонга президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилди.

Париж-2024. Футбол мусобақаси учун квоталар тақсимланди

Халқаро олимпия қўмитаси 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган футбол мусобақасининг финал босқичи учун квоталарни эълон қилди. Бу ҳақда "Футболиум" телеграм канали хабар тарқатди.

Автомобиль сотиб олиш маданияти: замонавий бозорнинг тузоқлари

Ҳозирги замонда деярли ҳар бир киши интенсив ритмда яшайди. Ҳар куни биз оиладаги, ишдаги ва шахсий ишлардаги масалаларни ҳал қилишга мажбур бўламиз.

Абдулазиз Камилов Афғонистон бош вазири ўринбосарлари билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Кобулга ташрифи доирасида Афғонистон бош вазири ўринбосарлари — Мулла Абдул Ғани Бародар ва Абдусалом Ҳанафий билан музокаралар ўтказди.Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили — Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегациянинг Афғонистонга ташрифи доирасида қўшни мамлакат муваққат ҳукумати бош вазири ўринбосарлари — Мулла Абдул Ғани Бародар ва Абдусалом Ҳанафий билан музокаралар ўтказилди.

Рим ҳуқуқининг тамойиллари Конституцияда қайд этилиши мумкин

Ўзбекистон қонунчилигида бажариб бўлмайдиган ёки бажариш қийин бўлган нормалар ҳам учраб туради, деди президент. У Конституцияга фуқароларга бажариб бўлмайдиган мажбуриятни юкламаслик ҳақидаги номрани киритишни таклиф қилди.

Фуқароларга қонунчиликка оид таклифларини Олий Мажлисга киритиш ҳуқуқи берилиши мумкин

100 минг кишидан кам бўлмаган миқдордаги фуқаролар ўз қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Президент бунинг учун Конституцияда қонунчилик таклифларини киритиш институтини қайд этиш таклифини илгари сурди.

Тошкентда ижтимоий тармоқларда “касса GАР” молиявий пирамида ташкил қилган гуруҳ аъзолари қўлга олинган

Тошкентда ижтимоий тармоқларда “касса GАР” молиявий пирамида ташкил қилган гуруҳ аъзолари қўлга олинган.

Шавкат Мирзиёев президентнинг айрим ваколатларини Сенатга ўтказишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев президентнинг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ҳисоб палатаси раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш бўйича ваколатларини Олий Мажлисга ўтказишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳар икки ташкилот авваламбор Сенат олдида ҳисобдор бўлиши лозим.

«Миранда қоидаси» ва «Хабеас корпус» тамойилларини Конституцияда акс эттириш таклиф қилинди

Шавкат Мирзиёев гумонланувчи шахс қўлга олинганда, унга ҳуқуқларини тушунтириш бўйича қоидани («Миранда қоидаси») ва «Хабеас корпус» тамойилларини Конституцияда акс эттириш кераклигини таъкидлади. Ушбу қоидалар Ўзбекистон қонунчилигида аллақачон белгиланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.