Пойтахтга вақтинча ҳоким бўлган Бахтиёр Раҳмонов ўринбосарликка қайтди

Пойтахтга вақтинча ҳоким бўлган Бахтиёр Раҳмонов ўринбосарликка қайтди

Вақтинча пойтахт ҳокими бўлган Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У аввал ҳам ҳоким ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Пойтахт ҳокимлигининг амалдаги раҳбари Шавкат Умурзоқов қарори билан Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бахтиёр Раҳмонов 16 январь куни Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев аҳолини энергия билан узлуксиз таъминлаш борасидаги жиддий камчиликлар учун ишдан олингандан сўнг ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

23 март куни эса унинг ўрнига «Ўзавтосаноат» компанияси раиси, Бош прокуратура департаментининг собиқ раҳбари Шавкат Умурзоқов Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи бўлди.

«Газета.uz»да реклама

Раҳмонов 1959 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1981 йилда Киев муҳандислик-қурилиш институтини, 2000 йилда президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

У 2018−2021 йилларда Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаган. 2021 йил январидан Тошкент шаҳри ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.