Президент Конституцияни парламент ваколати билан эмас, балки референдум ўтказиш йўли орқали ўзгартиришни таклиф қилди. «Конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида референдум орқали амалга оширсак, бу — ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев «снос"ларга барҳам бериш учун уй-жой бўйича конституциявий кафолат белгилаб қўйиш кераклигини айтди. «Суд қарорисиз ҳеч ким уй-жойидан маҳрум қилинмаслиги керак.
Шавкат Мирзиёев ўлим жазосини қайтариш ҳақидаги таклифларга қўшилмаслигини айтиб, уни тақиқлаш тўғрисидаги нормани Конституцияда мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қилди. «Чунки яшаш ҳуқуқи — ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқидир», — деди у.
Шавкат Мирзиёев Конституциявий ислоҳотни ўтказиш заруратига тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги таҳликали замонда Ўзбекистонда инсоннинг юксак ўрни ва қадрини, мамлакат учун қандай қадрият ва манфаатлар устувор аҳамиятга эга эканлигини «Конституцияда акс эттириш — давр тақозосидир».
“Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқариш жараёнлари ва якуний маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаш учун тайёргарлик жараёнини ўрганиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев GTL заводида бўлди. Ташриф давомида, GTL заводнинг асосий ишлаб чиқариш қурилмаларининг бошқарув марказидаги ишчи ҳолати билан яқиндан танишилди, ҳозирги кунда ишчи ҳолатдаги қурилмалардаги кўрсаткичлар юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Мамлакатимизда иқтисодий фанларни ўқитиш янги босқичга кўтарилаяпти. Буни олий ўқув юртларидаги коммуникатив таҳсил жараёни, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва билимини ошириш амалиётида яққол кўрамиз.ТДИУ қошидаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази собиқ иқтисодий профилдаги ўқитувчилар ва мутахассислар малакасини ошириш институти негизида ташкил этилган .
Якшанба куни Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган табиий офатлар оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Ҳодиса оқибатида Бангладеш ва Ҳиндистонда камида 42 киши вафот этгани айтилмоқда.
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Афғонистонда муваққат ҳукумат ТИВ раҳбари билан музокаралар ўтказди.19 июнь куни Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий билан музокаралар ўтказди.
Хабарингиз бор, 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича катта йиғилиш ташкил этилганди. Бу борада Ўзбекистон бокс федерацияси тегишли чора-тадбирларни олиб бормоқда.
Бугун Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида сув спорти турлари бўйича XIX бор ташкил этилаётган жаҳон чемпионати баҳслари старт олди.Халқаро сузиш федерацияси (ФИНА) шафелигида ўтказиладиган мазкур йирик спорт анжуманида сузиш, сувга сакраш, синхрон сузиш, сув полоси ва очиқ сув ҳавзасида сузиш бўйича жами 74 та комплект медаллар ўйналади.
Шахмат бўйича Чехиянинг Прага шаҳрида ташкил этилган халқаро турнир ўз якунига етди. Швейсарча тизимда ўтказилган мусобақада дунёнинг 8та давлатидан 10 нафар гроссмейстер иштирок этди.
Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Ортда қолган яна бир кун делегациямиз учун муваффақиятли ўтди.
Референдум тўғрисидаги қонунга сайлов комиссиялари ваколатларини ўзгартириш, кузатувчилар ҳуқуқларини кенгайтириш ва бошқаларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилди. Шунингдек, референдумда қабул қилинган қарорларни фақат референдумда бекор қилиш талабига истисно киритилди.
“NATIVE NETWORK” компанияси маҳаллий ва халқаро сайтларнинг энг кўп ташриф буюриладиган зоналарида реклама баннерларини жойлаштиришингиз мумкин бўлган маҳаллий реклама тармоғини ишга туширди. Замонавий дунёда интернет тармоғида маҳаллий рекламанинг машҳурлиги ва қўлланилиши кундан-кунга кўпаймоқда.
Қозоғистон Луганск ва Донецк халқ республикаларидан бўлган «квази-давлат ҳудудлари»ни тан олмайди, деди президент Қасим-Жомарт Тоқаев. «Халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи амалга ошаверса, ер юзида ҳозирги 193 танинг ўрнига 500−600 дан ортиқ давлат бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташриф буюрди. «Ёнингизга яна келишдан мақсадим — сизларга куч бериш, умидни икки карра кўпайтириш.
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозими Ўзбекистон президенти Администрацияси тузилмасига киритилиб, меҳнатига ҳақ тўлаш шароитлари президент маслаҳатчиси ўринбосарига тенглаштирилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 июндаги фармони билан давлат раҳбарининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакилининг вазифаларини белгилаб берди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-май ойларида хориждан қиймати 80 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,1 млн дона мобил телефон импорт қилинган. Телефон импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 216311 донага ошган.
Ухлашни истамаётган боланинг онаси томонидан калтакланишини акс этган шов-шувли видео бугун ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Тарих тилсими Илмсизлар билмагайлар, дунё надир, дин надир бўлмаса ақлу билурми, фарз ила суннат надир. Абдулла Авлоний XIX аср охири XX аср бошидаги ўзбек миллий маданиятининг машҳур вакилларидан бири маърифатпарвар шоир, драматург, журналист, олим, давлат ва жамоат арбоби Абдулла Авлонийдир.
Мексикада давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди. Унда қатнашган 2 нафар вакилимиз жамоамиз ҳисобига 4 та медални қўшиб қўйишди.
1946 йил АҚШ дипломати Жорж Кеннаннинг «Узун телеграммаси»да Совет Иттифоқи сиёсий тизимига берилган таъриф ҳали ҳам долзарб бўлиши мумкин. Советларнинг фақат куч тилини тушуниши, ташқи дунё ҳақида объектив маълумотга эга бўлмаган Сталин, енгиш осон бўлган пропаганда — ҳужжатдаги қизиқарли фикрлар.
«Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги қонун Миллий гвардияга бу борадаги давлат сиёсатини амалга ошириш ҳуқуқини берди. Ҳужжат билан қурол-яроғ ва махсус техникани қўллаш шартлари ҳам белгилаб қўйилди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг 21−22 июнь кунлари расмий ташриф билан Тошкентга келиши кутилмоқда.Июнь ойининг иккинчи ярмида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши кутилмоқда.
Сенат раиси Танзила Нарбаева АҚШ давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея, Демократлар партиясидан конгрессмен Ами Бера ва АҚШнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича комиссиясининг катта сиёсий маслаҳатчиси Женис Хелвиг билан учрашди.Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШга ташрифнинг илк кунида АҚШ расмийлари, жамоатчилик ва ишбилармон доиралари вакиллари билан бир қатор учрашув ҳамда музокаралар ўтказди, дея хабар қилди парламент юқори палатаси матбуот хизмати.
Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Камилов давлат раҳбарининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили этиб тайинланди.Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Ҳафизович Камилов президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди.
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар ёлғон хабар тарқатишмоқда, унда Нукусда дайди итларнинг болага ҳужум қилгани айтилган.
Яқинда Ўзбекистондаги тўйлардан бирида куёв ва келиннинг танловда қатнашган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Президент Олий таълим вазирлигида янги вазир ўринбосари лавозими жорий қилингани ва унга Бухоро шаҳар мономарказ раҳбари Садоқат Сиддиқова тайинланганини маълум қилди. У касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ҳамда методик таъминлашга масъул бўлади.
Самарқанд вилоятининг Қўшработ ҳамда Иштихон туманларига янги ҳокимлар тайинланди.Чоршанба куни Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокими лавозимига Шакарбоев Дилшод Давронович номзоди тасдиқланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.