Шунингдек, 1-4-синфлар адабиётларида рангли шрифтни белгилаш, чизилган шрифтлар, кўп устунли териш қўлланилмайди. Тегишли регламент тасдиқланди.
Регламентга кўра, умумий ўрта таълим ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим учун ўқув нашрларида тор ёзиладиган шрифтлар қўллаш мумкин эмас. https://t.me/huquqiyaxborot/12948
Шунингдек, таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотларида газета қоғози ва ялтироқ қоғоздан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ёш тоифасига қараб нашрлар:
—1-4-синфлар;
— 5-9-синфлар;
—10-11-синфларга мўлжалланади.
Нашр вазни дарсликлар учун:
—1-4-синфлар учун 300 грамдан;
— 5-6-синфлар учун 400 грамдан;
—7-9-синфлар учун 500 грамдан;
—10-11-синфлар учун эса 600 грамдан ошмаслиги керак.
1-4-синфлар учун адабиётларда рангли бўёқлар, шрифтни белгилаш, чизилган шрифтлар, кўп устунли териш қўлланилмайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.