Тимур Ишметов ва Абдукодир Тошқулов лавозимидан озод этилди

Тимур Ишметов ва Абдукодир Тошқулов лавозимидан озод этилди

Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Молия вазири Тимур Ишметов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдукодир Тошқулов лавозимидан озод этилди. Улар президентнинг маслаҳатчилари ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан молия вазири Тимур Ишметов молия вазири лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

У Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Абдукодир Тошқулов Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимидан озод этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.