Сурхондарёда 10 млрд сўмлик сигаретлар майдалаб парчалаш йўли билан йўқ қилинди

Сигареталарни мамлакатга ноқонуний тарзда олиб кирган шахс жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг ҳукми билан 5 ярим йилга қамалди. Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Термиз туманидаги корхоналардан бирида салкам 750 минг қути сигаретлар махсус ускуналарда майдалаб, парчалаш йўли билан йўқ қилинди.

Ўзбекистон сузиш федерациясига янги раис сайланди

Бу лавозимни Касаба уюшмалари федерацияси раҳбари эгаллаган. Янги Олимпия циклида ўз олдига улкан мақсадлар қўйган Ўзбекистон сузиш федерациясининг ҳам навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Пенчак Силат бўйича чемпионларимиз кутиб олинди

Жорий йилнинг 16–23-декабрь кунлари Абу-Даби шаҳри (БАА)да Пенчак Силат бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон спорт делегацияси жаҳон чемпионатида 7 та олтин, 11 та кумуш, 20 та бронза, жами 38 та медални қўлга киритишди.

Дзюдо: Алишер Юсупов жамоаси Европа чемпионлар лигаси ғолиби бўлди

Франциянинг Монпелье шаҳрида дзюдо бўйича 6 та давлатнинг 14 та жамоаси иштирокида ўтган клублар ўртасидаги Европа чемпионлар лигаси мусобақасида ҳамюртимиз, "Париж-2024" Олимпиада ўйинлари бронза медали соҳиби Алишер Юсупов ҳам иштирок этди. Беш карра Олимпия ўйинлари ғолиби франциялик Тедди Ринер билан биргаликда Франциянинг "ПСЖ" жамоаси таркибида мусобақада қатнашган маҳоратли дзюдочимиз баҳсларни муваффақиятли ўтказди.  Алишер Юсуповнинг жамоаси аввалига Франциянинг яна бир дзюдо клуби “AM Asnieres” жамоасини 4-1 ҳисобида доғда қолдирган бўлса, ярим финалда Украина терма жамоасига очко бермади.

Шахмат. Рапид ва блиц бўйича ЖЧда 6 нафар ўзбек спортчиси иштирок этади

2024 йил 25 декабрдан 2025 йил 1 январга қадар АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Рапид ва блиц бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.Турнирда қуйидаги ўзбекистонлик шахматчилар иштирок этишади:Абдусатторов Нодирбек (2740) - (рапид ва блиц)Воҳидов Шамсиддин (2540) - (рапид ва блиц)Синдаров Жавохир (2655) - (рапид ва блиц)Ваҳидов Жаҳонгир (2466) - (рапид ва блиц)Мадаминов Муҳиддин (2456) - (рапид ва блиц)Ҳамдамова Афруза (2232) - (аёллар ўртасида)Мусобақада Магнус Карлсен (2838), Фабиано Каруана (2766), Алиризо Фирузжа (2766), Хикару Накамура (2755) каби кўплаб таниқли шахмат юлдузлари иштирок этишади.

Канадалик хоккейчи: «Тошкент менга ёқди. Паловдан 2-3 тарелка едим»

Минскнинг «Динамо» клуби канадалик ҳимоячиси Роберт Хемилтон "РБ Спорт" нашрига берган интервьюсида Тошкентга ташрифи ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. КХЛ Жаҳон ўйинлари лойиҳаси доирасида Беларус жамоаси «Спартак» билан ўйин ўтказди.

Тошкент вилоятидаги маҳаллада бўрилар пайдо бўлгани айтилди — видео

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Пискент тумани оч бўрилар юргани ва кечқурун ёш бола ва аёллар кўчада юрмаслиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

MAGATE Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган 65 йиллик тадқиқот реакторининг хавфсизлигини баҳолади

Агентлик Ядро физикаси институти томонидан бошқариладиган тадқиқот реакторининг хавфсизлигини баҳолаш учун SALTO-RR миссиясини ўтказди. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (MAGATE) Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган ягона тадқиқот реакторининг тадқиқот реакторларининг узоқ муддатли ишлаши хавфсизлиги бўйича эксперт баҳосини ўтказди, деб хабар қилди агентлик Матбуот хизмати.

Sport телеканалида 24-декабрь куни хоккей трансляцияси бор

Sport TV телеканали бугун — 24-декабрь, сешанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган. Манба: stadion.uz

Қурилишга ишлагани келганлар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ҳукуматининг айрим қарорларига қурилиш объектларида ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида ишлаш мақсадида келган ва ушбу объектларнинг яшаш учун мослаштирилган жойларида яшаб, меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахсларни мазкур қурилиш объектларига ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.  Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги бундай шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология режими талабларига қатъий риоя этилаётганлигини доимий назорат қилиб борилишини таъминлайди.

Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева вафот этди

Таниқли актриса 83 ёшида оламдан кўз юмди. Ўзбекистон халқ артисти театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшида вафот этди.

Нганну Жон Жонс билан жангга тайёр

UFC собиқ чемпиони Фрэнсис Нганну Жон Жонсга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди. "Мен бу ҳақида тўрт йилдан бери гапириб келаман.

Усикнинг кейинги режалари қандай бўлади?

Александр Усик Фьюри устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималарни режалаштираётгани ҳақида гапирди. "Навбатдаги қадам?

Термизда дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Уч кун давомида Термиз Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби залида ўтган мамлакат биринчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сараланиб келган 2005-2006 йилларда таваллуд дзюдочилар жами 14 та вазн тоифасида медаллар йўлида баҳс олиб боришди.

Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистонда йилнинг энг яхши ёш спортчиси бўлди

Тошкентдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида 2024 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда бир неча йўналишларда йилнинг энг яхшилари номи эълон қилинди.

Янги йил кечасида Тошкент метрополитени соат 02:00 гача ишлайди

Пойтахт метрополитенининг байрам кунлари иш графиги эълон қилинди. Пойтахт метрополитени матбуот хизматининг хабарига кўра, байрам кунлари метро бекатларининг иш вақти одатдаги жадвалга нисбатан 2 соатга узайтирилган.

Автомобилларни рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тўлови камайтирилди

Автомобилларни рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ва яна бир нечта хизматлардаги тўловлар ставкалари ўзгартирилди. “Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.  Унга кўра, тўлов ставкалари қуйидагича миқдорда белгиланди: — Мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида; Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.

Бугун йилнинг энг яхши спортчилари аниқланади

Бугун соат 14:30да пойтахтимиздаги Олимпия ва Парлимпия Шон-шуҳрати музейида "Миллий спорт мукофоти-2024" ғобиларини тақдирлаш маросими ўтказилади. Ҳар йилгидек Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Спорт вазирлиги билан ҳамкорликда бир нечта номинацияда ғолибларни эълон қилади.

Бокс. Усик - Фьюри жанги видеошарҳи

Бугун, 2024 йил 22 декабрда, Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида украиналик боксчи Александр Усик ва британлик Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги бўлиб ўтди. Жанг 12 раунд давом этди ва Усикнинг бир овоздан қабул қилинган ғалабаси билан якунланди.

Кураш ватани полвонлари дунёда янги саҳифалар очмоқда

Сўнгги йиллар давомида миллий спортимиз – кураш бўйича ўтказиб келинаётган турли миқёсдаги ички ва халқаро мусобақалар бутун дунё бўйлаб минглаб мухлисларда катта қизиқиш уйғотиб келмоқда. Халқимизнинг азалий қадриятларидан бири бўлган ушбу спорт турининг кенг миқёсда профессионал тан олинишини таъминлаш, унинг тарихий аҳамиятини ошириш ҳамда кучли рақобат муҳитини яратиш йўлида ташкил этилаётган йирик турнирлар ва унда қўлга киритилаётган салмоқли натижалар курашни жаҳон спорт майдонларида оммалаштиришга хизмат қилади.

Мадримов билан жанг ўтказиши керак бўлган Богачук британиялик рақибини мағлуб этди

Саудия Арабистонида профессионал бокс оқшоми давом этмоқда. Ушбу турнир доирасида украиналик Сергей Богачук британиялик Ишмаэль Девисга қарши жанг қилди.  12 раундга мўлжалланган жанг 6-раунддан сўнг тугади.

Усик ва Фьюри жангида илк бор сунъий интеллект ёрдамидан фойдаланилди

Бироз олдин Ар-Риёдда Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги оғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанги якунланди. Усик ғалаба қозониб, WBA, WBC ва IBO камарларини ҳимоя қилди.

Бокс. Александр Усик Тайсон Фьюрини енгиб, камарларини ҳимоя қилди

Ар-Риёдда Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги оғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанги якунланди. Усик ғалаба қозониб, WBA, WBC ва IBO камарларини ҳимоя қилди.

Усик ва Фьюри вазн ўлчаш маросимида иштирок этди

Бугун Саудия Арабистонида катта бокс оқшоми ташкил этилади. Кечанинг марказий жангида супероғир вазн тоифасининг учта йўналиши чемпиони Александр Усик Тайсон Фьюрига қарши жанг қилади.  Кеча боксчилар мазкур жанг олдидан тарозига чиқишди.

Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Қурилиш инспекцияси томонидан жорий йилнинг 11 ойида қарийб 9 мингта шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган. Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида "Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қонун кўриб чиқилди.

Жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган ёш спортчиларимиз пул мукофот билан тақдирланишди

Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида дунё биринчиликларида шоҳсупага кўтарилган ёш атлетларимиз ва уларнинг тренерларига пул мукофотлари топширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 114-сон Қарорига биноан ҳар йили Олимпия ва Паралимпия спорт турлари бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларни тайёрлаган мураббийлар бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланишади.  Тадбирда Ўзбекистон Респубилкаси Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, ёш спортчиларимиз ҳамда уларнинг устозлари иштирок этишди.

Бугун ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатидаги иштирокларини бошлайдилар

Шу кунларда Қатар пойтахти Доҳа шаҳри ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Қитъамизнинг 20 давлатидан 200 нафарга яқин атлетлар қатнашаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Махачев учун қайси жанги энг оғир ўтганди?

Енгил вазн тоифасида UFC'нинг амалдаги чемпиони россиялик Ислам Махачев қайси жанг фаолиятидаги энг оғири бўлиб турганини очиқлади. "Ҳа, Царукян билан биринчи жанг қийинларидан бири эди, лекин бу энг қийини эмас.

Олий Мажлис Сенати космик фаолият тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенаторларнинг таъкидлашича, қонун мамлакатда барча соҳалар, жумладан, ер муносабатлари, геология, сейсмик хавфсизлик, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги ва бошқа соҳалардаги фаолиятни кенгайтириш имконини беради. Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида "Космик фаолият тўғрисида"ги қонун маъқулланди.

“Улар таълим эмас, ҳайдаш йўлини танладилар”: Алишер Қодиров мигрант болаларга рус тилини билмасдан ўқитишни тақиқлаш ҳақида

“Миллий тикланиш” партияси раҳбарининг айтишича, янги қонун постсовет мамлакатларида рус тилига ҳурматни камайтиради. Россияда Давлат думаси депутатлари рус тилидан имтиҳондан ўта олмаган мигрантларнинг фарзандларини рус мактабларига қабул қилишни тақиқловчи қонунни якуний ўқишда қабул қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.