Ўзбекистонда таълим соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари сони 9 мингтага етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда таълим соҳасида 9 060 та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2,5 мингтага ёки 38,6 фоизга ошган.

Президент Янги Тошкентдаги йирик таълим, маданият ва спорт иншоотлари қурилиши билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишиб, шаҳарни барпо этишнинг жорий босқичи ва истиқболли лойиҳаларини кўздан кечирди. Давлат раҳбари дастлаб Янги Тошкентни барпо этиш дирекциясида бўлиб, шаҳарнинг йирик макети ва рақамли харитаси асосида қурилиш ишларининг бориши ҳақида ахборот олди.

Тошкентда аёллардан шаҳвоний эксплуатация мақсадида фойдаланилгани гумон қилинган спа-салон фаолиятига чек қўйилди

Тошкент шаҳрида Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда спа-салон ниқоби остида фаолият юритган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Тезкор тадбир «Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлиги доирасида ўтказилди.

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026нинг энг яхши уч голидан бири деб топилди

ФИФА Жаҳон чемпионати–2026 доирасида ўтказилган энг яхши гол бўйича расмий мухлислар овоз бериш натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго Демократик Республикаси дарвозасига урган чиройли голи якуний рейтингда иккинчи ўринни эгаллади.

Энергетика йўналишидаги барча 4-босқич талабалари дуал таълимга ўтказилади

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб энергетика йўналишида таҳсил олаётган 3-босқич талабаларининг ярми, 4-босқич талабаларининг эса барчаси дуал таълим тизимига қамраб олинади. Бу ҳақда Президент иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

1 августдан жарима майдончасидан автомобилни олиб чиқиш учун QR-кодли электрон рухсатнома жорий этилади

Ҳукумат қарорига кўра, 2026 йил 1 августдан бошлаб транспорт воситаларини сақлаш жойларидан чиқариш учун рухсатнома фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) ёки ижро органи томонидан “Jarima maydonchasi” ахборот тизимида QR-код билан тасдиқланиб, электрон шаклда юборилади. Жарима майдончаларига олиб келинган транспорт воситаларининг кириш-чиқиши “Jarima maydonchasi” ахборот тизими орқали назорат қилинади, майдончалар давлат рақам белгиларини автоматик аниқлайдиган камера ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланади.

Август ойида бир қатор ёрқин астрономик ҳодисалар кузатилади

Фанлар академияси август ойида кузатилиши мумкин бўлган энг қизиқарли астрономик ҳодисалар тақвимини эълон қилди. Унга кўра, ой давомида сайёраларнинг энг қулай ҳолатлари, Персеид метеор ёмғири ҳамда Қуёш ва Ой тутилиши каби муҳим воқеалар рўй беради.

«Космонавтлар» метро бекати ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди

Тошкент метрополитенининг «Космонавтлар» бекати ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессияси қарори билан «Тошкент модернистик меъморчилиги» номинацияси таркибида Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Ушбу қарор Тошкентнинг модернистик меъморий меросини халқаро даражада эътироф этиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Рақобат қўмитаси: “Ташаббусли бюджет”да пул эвазига овоз бериш йўқ

Рақобат қўмитаси фуқароларни “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида тарқатилаётган норасмий Telegram-ботлар ва пул ваъда қилувчи рекламаларга ишонмасликка чақирди. Қўмита маълумотига кўра, айрим блогерлар норасмий ботлар орқали маълум тўлов эвазига овоз бериш мумкинлиги ҳақида реклама тарқатган.

Суюлтирилган газ етказиб беришга хусусий сектор жалб этилади

Ўзбекистонда суюлтирилган газни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиб бериш тизимига хусусий секторни жалб қилиш бошланади. Янги механизм дастлаб Андижон вилоятида синов тариқасида жорий этилади.

Ўзбекистон ва Қирғизистон транспорт вазирлари Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини кўздан кечиради

28–29 июль кунлари Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Қирғизистон транспорт ва коммуникациялар вазири Талантбек Солтобоев Қирғизистон ҳудудида барпо этилаётган Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлининг асосий қурилиш объектларига ташриф буюради. Ишчи ташриф давомида вазирлар туннеллар, кўприклар ва бошқа инфратузилма объектларидаги қурилиш ишлари билан танишади.

Финляндия, Португалия, Аргентина ва Гамбиянинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Финляндия, Португалия, Аргентина ва Гамбиянинг мамлакатдаги янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари 27 июль куни ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Конор Макгрегор камида бир йил жанг қилмайди

UFC'нинг собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор олган жароҳати сабаб камида бир йил жанг қилмайди. Бу ҳақда промоушен бош директори Дана Уайт маълум қилди.

Шавкат Раҳмоновнинг UFC’га қайтиш муддатлари маълум бўлди

UFC’нинг яримўрта вазн (77 кг гача) тоифасида мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган қозоғистонлик жангчи Шавкат Раҳмонов кейинги жангини 2027 йилнинг бошида ўтказиши мумкин. Бу ҳақда спортчининг даволовчи шифокори Михаил Маркуарт маълум қилди.

UFC. Гусков Анкалаевга қарши жангнинг бурилиш нуқтаси ҳақида гапириб берди

UFC’нинг ярим оғир вазн (93 кг гача) рейтингида 9-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик Богдан Гусков БААнинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган UFC Fight Night 282 турнирида собиқ чемпион, россиялик Магомед Анкалаевдан учраган мағлубияти ҳақида фикр билдирди. «Биринчи раундда у ўнг қўлимга жуда яхши мидл-кик берди ва асаб томирларига озгина таъсир қилди.

Рашад Мамедов Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлди

Озарбайжоннинг Ўзбекистонга янги тайинлаган фавқулодда ва мухтор элчиси Рашад Эйниддин ўғли Мамедов ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, дея хабар бермоқда вазирлик.У мазкур лавозимда 2012 йилдан буён ишлаб келаётган Гусейн Гулиев ўрнини эгаллади.

«Ҳудудий электр тармоқлари»да ҳам раҳбар ўзгарди

Тизимдаги жиддий камчиликлар учун энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Сардор Исакулов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 27 июлдаги селекторда маълум қилди.

Нуриддин Мамажонов Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Беларусга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Нуриддин Ёқубжонович Мамажонов Минск шаҳрига етиб борди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Бунгача у Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари­ — ­инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Янгийўлнинг электр ва газ таъминоти бўйича тажрибаси бутун Ўзбекистонга татбиқ этилади — президент

Янгийўл туманида электр ва газ таъминотини барқарорлаштириш бўйича махсус штаб ташкил этилади, унга энергетика вазири Шерзод Ходжаев бошчилик қилади. Бу ҳақда 27 июль куни ўтказилган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга бормоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида 3,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп борган ТОП-10 давлат: Қирғиз Республикаси — 1 547 589 нафар; Қозоғистон — 667 722 нафар; Тожикистон — 619 515 нафар; Россия — 183 759 нафар; Саудия Арабистони — 153 591 нафар; Туркия — 127 241 нафар; БАА — 41 780 нафар; Хитой — 36 502 нафар; Миср — 25 905 нафар; Вьетнам — 23 409 нафар.

Хорижий ва нодавлат олийгоҳлар учун 1452 та давлат гранти ажратилди

2026/2027 ўқув йили учун Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига 1452 та давлат буюртмаси асосидаги грант ўринлари тасдиқланди. Тегишли қарор Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан қабул қилинди.

Янгийўл тумани электр ва газ таъминоти бўйича намунавий ҳудудга айлантирилади

Янгийўл туманида аҳоли ва тадбиркорларни электр энергияси ҳамда табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида махсус штаб ташкил этилади. Маълум қилинишича, штабга энергетика вазири Шерзод Хўжаев раҳбарлик қилади.

Тошкентда Ҳиндистон экспертлари иштирокида веган таомлар фестивали ўтказилади

Тошкент шаҳрида соғлом овқатланиш ва гастрономик туризмни ривожлантиришга бағишланган веган таомлари фестивали бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон Туризм қўмитаси ҳамда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Аҳадхон Исоқжонов Ўзэнергоинспекция бошлиғи этиб тайинланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ, Аҳадхон Икромжонович Исоқжонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) бошлиғи лавозимига тайинланди. Янги тайинловга мувофиқ, Аҳадхон Исоқжонов электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва табиий газдан оқилона фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи идорага раҳбарлик қилади.

Мубин Мирзаев собиқ Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ҳукмига кўра, Солиқ қўмитаси раиси собиқ биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев жуда кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда ҳокимият ҳаракатсизлиги билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Суд ҳукмига мувофиқ, у 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 8 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Табиий газ етиб бориши қийин бўлган 1 916 та маҳаллада иситиш тизими электрга ўтказилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев табиий газ етказиб бериш қийин бўлган 1 916 та маҳаллада иситиш тизимини электр энергиясига ўтказиш имкониятларини ўрганиш бўйича топшириқ берди. Давлат раҳбари масъулларга уч ой муддатда мазкур маҳаллаларда иситиш тизимини электрга ўтказиш учун қанча инфратузилма ҳамда қўшимча электр энергияси талаб этилишини аниқ ҳисоб-китоб қилиш вазифасини юклади.

Тожикистонда ҳижоб ва араб услубидаги кийимларга қўйилган чекловлар кучайтирилди

Тожикистонда миллий даражада қабул қилинган янги ҳужжатга мувофиқ, мамлакат маданиятига «ёт» деб баҳоланадиган кийимларни кийиш ва олиб киришга нисбатан чекловлар кучайтирилди. Янги тартиб, аввало, қора ҳижоблар ва араб услубидаги кийимларга тааллуқли.

Шерзод Ходжаев энергетика вазири этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Шерзод Хикматуллаевич ХоджаевЎзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

«Муаммо маблағда эмас, тизимнинг бошқарувида!» Президент — энергетика соҳаси ҳақида

Ўзбекистон энергетика соҳасида муаммо маблағда эмас, тизимнинг бошқарувида, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев ўзи раислигида ёқилғи-энергетика тармоғида келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишда.Давлат раҳбари сўнгги ўн йилда энергетика соҳасида жуда катта ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлади.

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов лавозимидан кетди

Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон энергетика вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати тегишли фармонни хабар қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.