Сурхондарёда тумани ҳокимлигига салкам 450 млн сўмлик автомобиль сотиб олиш бўйича қарор қабул қилинди

Тўра Боболов Бандихон тумани ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition хизмат машинасини харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Бандихон тумани ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition хизмат машинасини харид қилиш учун 429 млн сўм ўтказиш тўғрисида фармойиш имзолади.  Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори билан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари белгилаб қўйилган.

Ўзбекистондан экспорт қилинадиган маҳсулот гуруҳлари учун янги истиқболли бозорлар аниқланди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистондан экспорт қилинадиган маҳсулот гуруҳлари учун янги истиқболли бозорларни аниқлади. 2022-2026-йиллар учун мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги 28-мақсадга кўра, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишнинг янги салоҳиятли бозорларини аниқлаш асосий масалалардан биридир.

Элшод Расулов Осиё чемпионатига тайёргарлик, якуний таркиб ва асосий рақиб ҳақидаги саволларга жавоб берди

Бокс бўйича Осиё чемпионати бошланишига оз вақт қолмоқда. Ушбу мусобақага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси вакиллари ҳам қизғин тайёргарлик кўришмоқда.

Хоккей: «Ҳумо» қийин кечган учрашувда ғалабага эришди

Кеча, 19-октябрь куни Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби Қозоғистон очиқ чемпионати 14-тур доирасида Петропавловскнинг «Кулагер» жамоасига қарши музга чиқди.Турнир жадвалида ёнма-ён бораётган жамоалар ўртасидаги учрашув асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди, натижада ғолибни аниқлаш учун овертаймга мурожаат қилинди.

Президент Туркманистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев президент Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди. Ташриф давомида, жумладан, Ашхободда «Тошкент» боғини очиш ва Чегараолди савдо марказини қуриш бўйича лойиҳани биргаликда бошлаб бериш режалаштирилган.

Тошкентда 18 ёшли талаба қиз терроризмда айбланиб, 5 йилга қамалди

Ҳолат интернетда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Суд бунга изоҳ берди.

Дзюдо. БААдаги мусобақада спортчиларимизнинг дастлабки рақиблари маълум бўлди

Эртага БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» мусобақаси старт олади. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар вакили юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Жайраларни шафқатсизларча ўлдирган эркаклар ушланди

Ҳодиса 4 йил аввал содир бўлган. Аммо, мазкур фуқаролар энди жазоланди.

2036 йилги ёзги Олимпия ўйинлари мезбонлигига 10 та мамлакат даъвогар бўлиб турибди

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) бош директори Кристоф де Кеппер Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC) бош ассамблеясидаги чиқишида 2036 йилги Олимпия ўйинларини қабул қилишни хоҳлаётган мамлакатлар ҳақида гапирди.Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда ХОҚ ўнта миллий олимпия қўмитаси билан 2036 йилги Олимпия ўйинларини ўтказиш масаласи бўйича ишламоқда.

Моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик жорий этилди

Бундай ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун 1,5 млн сўмдан 9 млн сўмгача жарима ёки 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин. Президент “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари 2023 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режасини имзолади

Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди. Икки мамлакат вазирлари ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни, шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.

Тошкент аэропортининг бизнес залида овқатланишни Pasternak ресторани амалга оширади

Пойтахт муассасаси тендерда ғолиб чиқди ва "Anor Business Lounge"да овқатланиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритди. "Uzbekistan Airports" бошқарув компанияси халқаро ва маҳаллий брендларни жалб қилиш орқали аэропортларнинг ноавиацион фаолиятини ривожлантириш сиёсатини танлади.

Ахборот технологияларидан фойдаланиб фирибгарлик қилганларга жавобгарлик кучайтирилди

Энди бундай қилмиш учун 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун президент томонидан имзоланди.

Икки эркак жайраларни шафқатсиз равишда ўлдираётгани айтилмоқда

“Экологик патруль” гуруҳи томонидан видеотасвирдаги ҳолат ўрганилмоқда. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда икки нафар эркак жайрани ноқонуний овлаётгани ҳақида видеотасвир тарқалди.

Айрим саноат корхоналарини пойтахтдан кўчириш заруратми?

Енгил саноатнинг ривожланиши мамлакат фаровонлиги асосларидан биридир. Лекин йирик корхоналарнинг Тошкент сингари катта ва гавжум шаҳарларда жойлашиши муайян ижтимоий, иқтисодий, молиявий ва экологик муаммоларни келтириб чиқаради.

Термиз халқаро аэропорти вақтинча ёпилади

Аэропорт янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатади. 2022 йил 1 ноябрдан 25 декабргача Термиз халқаро аэропорти янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатади.

Ўзбекистон ва Тожикистон бош прокурорлари ўзаро учрашишди

Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Бош прокуратура делегацияси Тожикистонга ташриф буюрди. Жорий йилнинг 19 октябрь куни Тожикистон Республикаси Бош прокурори таклифига биноан Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Бош прокуратура делегацияси Тожикистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистон ва Тожикистон бош прокурорлари ўзаро учрашишди

Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Бош прокуратура делегацияси Тожикистонга ташриф буюрди. Жорий йилнинг 19 октябрь куни Тожикистон Республикаси Бош прокурори таклифига биноан Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Бош прокуратура делегацияси Тожикистонга ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакалани қабул қилди

Ўзбекистон президенти 19 октябрь куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакалани қабул қилди. Учрашувда Афғонистондаги вазиятни тез фурсатда тинч йўл билан тартибга солиш ва унинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.

Сўнгги 9 ой ичида 26 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди

Шунингдек, электр ва иссиқлик энергиясига 87,1 млрд сўм етказилган зарар бўйича қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилди. Ўтган 9 ой давомида электр тармоқларига ноқонуний уланиш туфайли тизимга 26,1 млрд сўм зарар етказилган.

Ёмғир сабаб Самарқанд кўчаларида сув тошқини кузатилди

Кўча ва хонадонларга тўпланаётган сувларни махсус техникалар ёрдамида тортиш ишлари олиб борилмоқда. Aйни пайтда Самарқанд вилояти ФВБ ва унинг шаҳар, туман бўлимлари ходимлари томонидан тегишли хизматлар ҳамкорлигида ёғингарчиликлар оқибатида юзага келган муаммолар, яъни маҳалла кўчалари ва аҳоли ҳовлиларига тўпланаётган сувларни махсус техникалар ёрдамида тортиш ишлари олиб борилмоқда, дея хабар берди Самарқанд вилояти ФВБ матбуот хизмати.

Италия брендлари учун Ўзбекистон пахтадан тайерланган маҳсулотлар етказиб берилади

Тўқимачилик саммитининг давоми сифатида тадбир иштирокчилари билан бир қатор муҳим учрашувлар ўтказилди. Ана шундай учрашувлардан бири «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасида Ўзбекистон-Италия Савдо-саноат палатаси – президенти Жоржио Веронезе ва Cottonella компанияси бош директори бошчилигидаги Италия компаниялари делегацияси вакиллари билан бўлиб ўтди.

UzAuto Motorsга очиқ танлов асосида 1800 дан ортиқ кадр ишга қабул қилинди

«UzAuto Motors» АЖ томонидан Chevrolet Onix ва Tracker автомобиль моделларини ишлаб чиқариш учун янги бўш иш ўринлари ташкил этилди ва танлов эълон қилинди. Танловда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан 8 000 нафардан ортиқ фуқаролар онлайн тарзда аризалар топширишди.

Пойтахтда иситиш мавсумининг бошланиш санаси маълум қилинди

Кўп қаватли уйларда иситиш тизимини босқичма-босқич ишга тушириш 24 октябрдан бошланади. Тошкент шаҳар ҳокими қарорига асосан 19 октябрдан бошлаб марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчиларни таъминлаш мақсадида пойтахтда иссиқлик манбаларидан иситиш тизимининг айланиши йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Энергетика вазирлиги 5 та ҳудуд электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Ёмғир ёғиши, шунингдек, электр узатиш линияларида тўпланган чанг туфайли қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин. Энергетика вазирлиги ўзбекистонликларни қисқа муддатли электр таъминотидаги узилишлар ҳақида огоҳлантирди.

Қуёш энергетикасидан фойдаланишнинг устивор йўналишлари: тўқимачилик саноати мисолида

Саноат табиат билан бевосита ҳамкорликда ишлайдиган тармоқ. Масалан, инсоният хомашё, айтайлик, пахта, каноп етиштириш учун энг сара, серҳосил ерларни табиатдан «ижарага» олади.

Депутатлар Туркия билан маҳкумларни топшириш бўйича битимни ратификация қилишни маъқуллади

Қонунчилик палатаси Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни бирданига учинчи ўқишда қабул қилди.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 18-октябр куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида маҳкумларни ўтказиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

“Инфратузилма қўшимча юкка бардош бера олмайди. Бундан буён хато қилишга ҳаққимиз йўқ”, — Шавкат Мирзиёев

Президент Тошкент шаҳрининг 2024 йилгача бўлган бош режаси билан танишди. Шавкат Мирзиёев “ТошкентбошпланЛИТИ” корхонасига ташриф буюриб, Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режаси лойиҳаси билан танишди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Марказий Осиё давлатлари минтақадаги таҳдидларга қарши биргаликда курашмоқда — Ўзбекистон ТИВ

Душанбеда чегара хавфсизлиги ва чегара назорати соҳасида ҳамкорликка бағишланган конференция ўтказилди. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги яқин муносабатлар минтақадаги умумий таҳдидларга қарши биргаликда курашиш имконини беришини таъкидлади.

Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш соддалаштирилди

«Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (601-сон, 14.10.2022 й.) қабул қилинди. ▪️Қарор билан, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидагилар белгиланди: ☑️субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади; ☑️субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентли бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади; ▪️бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади; ☑️субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади: ▪️ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар; ▪️олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.