Аввалроқ, бир қатор ОАВларда Ўзбекистон Афғонистондаги Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлгани ҳақида хабарлар берилганди.
Қайд этилишича, яқинда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Афғонистон темир йўллари бошқармаси вакиллари ўртасида «Ҳайратон-Мозори Шариф» темир йўл участкасини 2023 йилга мўлжалланган фойдаланиш бўйича музокаралар бўлиб ўтган.
Музокаралар якунлари бўйича амалдаги шартномани узайтириш ва Афғонистон ҳудудидаги операцияда иштирок этиш учун афғон маҳаллий техник ходимларини босқичма-босқич жалб этиш бўйича йўл харитасини тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ расмий манбаларга ишониш ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.