Аёл дорихоналардан ва фарзандининг энагасидан қарздор бўлганлиги сабабли сотишга мажбур бўлган.
Судланувчи суд мажлисида фарзандини сотиш мақсади бўлмаганлигини, моддий жиҳатдан қийналганлиги, яшаш жойи йўқлиги, фарзандининг овқати учун ҳам пул топа олмаганлигини айтган. Шунингдек, дорихоналардан ҳамда фарзандининг энагасидан қарздор бўлиб қолганлиги сабабли, ушбу қарзларни қоплаб бериш эвазига фарзандини сотишга мажбур бўлганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Гулистон шаҳар судида кўриб чиқилди. Фарзандини сотишни афзал билган аёлга суд томонидан ЖКнинг тегишли банди билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.