Сиқилган газда ҳаракатланадиган давлат идоралари машиналаридан фойдаланиш тақиқланади

Сиқилган газда ҳаракатланадиган давлат идоралари машиналаридан фойдаланиш тақиқланади

Бундай машиналар бензинга ўтказилади. Юзага келган вазиятни нормаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Сардор Умурзоқов раислигида бўлаётган йиғилишда энергетика соҳасида юзага келган вазиятни нормаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Жумладан:

— товар газ етказиб бериш ҳажмини суткасига 5 миллион куб метрга ошириш;

— 2023 йил 1 мартга қадар давлат идоралари тасарруфидаги сиқилган газда ҳаракатланадиган автомобиллардан фойдаланишни тақиқлаш, уларни бензинга ўтказиш;

— хорижий давлатлар билан қўшимча табиий газ, электр энергияси, кўмир, мазут харид қилиш бўйича музокараларни жадаллаштириш;

— 2 ой муддатга АИ — 80 бензини импорти учун акциз солиғи ва уни чакана сотиш учун акциз солиғини ҳисоблаш ва ундиришни тўхтатиб туриш;

— биржа сотувларига қўйилаётган АИ — 80 бензининг кунлик ҳажмини ошириш;

— АИ — 80 бензини нархининг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, нарх ошиши бошланғич нархнинг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.