“Ўзбекистондан газ экспорти 100 фоизга тўхтатилди” – “Ўзтрансгаз” раҳбари

“Ўзбекистондан газ экспорти 100 фоизга тўхтатилди” – “Ўзтрансгаз” раҳбари

“Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси Беҳзот Норматов ички эҳтиёжлар қондирилмаган газ экспорти масаласига ойдинлик киритди.

“Ўзтрансгаз” раҳбари “Севимли” телеканалига берган интервьюсида Ўзбекистондаги газ экспорти кўрсаткичлари ҳақида гапирди.

«Агар бу йилги газ экспорти ҳажмини тўрт йил аввалги кўрсаткичлар билан солиштирадиган бўлсак, бу кўрсаткичлар уч баробар кам эканлигини кўрамиз. Бунга яқинда Ўзбекистонда бир қанча янги электр станциялари қурилгани сабаб бўлди.

Иқтисодиёт ривожланмоқда. Газ билан ишлайдиган янги қувватлар ишга тушмоқда, аҳоли сони кўпаймоқда, янги уйлар қурилмоқда. Буларнинг барчасини ҳисобга олсак, аҳолига узатиладиган газ ҳажми 7-10 фоизга ошади. Шунга кўра, биз ҳам газ экспорти ва импорти ҳажмини қайта ҳисоблаймиз», — деди Норматов.

Беҳзот Норматов Ўзбекистондан газ экспорти тўхтатилганини ҳам малум қилди.

"Ҳозирги кунда асосий вазифамиз аҳоли эҳтиёжини қондириш бўлганлиги сабабли барча газ экспорти, жумладан, Хитойга ҳам 100 фоизга тўхтатилди ва бу ҳажм аҳолига йўналтирилди”, — деди у.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.