Ўзбекистон тарихида илк бор 400 га яқин маҳкум афв этилди

Ўзбекистон тарихида илк бор 400 га яқин маҳкум афв этилди

Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан президент фармонига кўра мамлакат тарихида илк бор 400 га яқин маҳкум афв этилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби «Газета.uz»га маълум қилди.

Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёев афв тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz»га маълум қилди.

«Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор тузалиш йўлига қайтган 400 га яқин маҳкум афв этилмоқда. Бу ҳақдаги тегишли фармон бугун эълон қилинади», — деди у.

7 декабрь куни президент халққа анъанавий байрам табриги билан мурожаат қилади. Телевидение орқали юбилей сана муносабати билан махсус ташкиллаштирилган тантанали концерт дастури ҳам намойиш этилади.

«Газета.uz»да реклама

«Конституция куни миллий байрам сифатида бутун мамлакат бўйлаб кенг нишонланмоқда. Меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда ва таълим муассасаларида, жойлардаги ҳокимликларда санитария-эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Фаол фуқароларга „Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 30 йил“ кўкрак нишонлари топширилмоқда», — деди Шерзод Асадов.

Айни вақтда, унинг қайд этишича, президентнинг 7 декабрдаги иш жадвалида Конституция куни муносабати билан алоҳида тантанали маросим режалаштирилмаган эди.

Президент матбуот котибининг қўшимча қилишича, «шу кунларда президент ҳузурида мамлакатнинг келгуси тараққиёти учун мўлжалланган аниқ мақсад ва вазифаларни ишлаб чиқиш, келиб тушган таклиф ва ташаббусларни муҳокама қилиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда».

«Улар яқин вақт ичида Ўзбекистон парламенти ва халқига йўлланиши режалаштирилган Мурожаатномадан ўрин олади. Президент Мурожаатномада мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг келгуси йил учун устувор йўналишларини белгилаб беради, бир қатор муҳим ислоҳотлар ташаббуси билан чиқиш қилади», — деди Шерзод Асадов.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.