Янги йил муносабати билан Тошкентнинг марказий кўчаларида транспорт ҳаракати чекланди

Кўрсатилган давр мобайнида ҳайдовчилар муқобил йўллардан фойдаланиши тавсия этилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, шунингдек, байрам тадбирлари вақтида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида жорий йилнинг 10 декабридан 2025 йилнинг 15 январигача қуйидаги кўчаларда транспорт ҳаракати чекланди.

Оғир атлетика, ЖЧ. Бугун ҳамюртимиз шоҳсупага кўтарилади

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Сарварбек Зафаржонов супачага чиқади.

10 нафар эркак боксчимиз бугун Осиё чемпионати финалида рингга кўтарилади

Бугун Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етади. Маълум қилганимиздек, мусобақани эркаклар ўртасидаги финал баҳслари якунлаб беради.

Шавкат Раҳмонов UFC рейтингида бир поғонага юқорилади

Ўтган ҳафта охирида Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида бўлиб ўтган UFC 310 турниридан кейин Лига рейтинги янгиланди. Ярименгил вазн тоифасида россиялик Мовсар Евлоев америкалик собиқ чемпион Алжемейн Стерлинг устидан ғалаба қозонганидан кейин тўртинчи ўринга кўтарилди.

Оммавий тартибсизликлар содир этишга ўқитиш ва молиялаштирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Ушбу қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Бугун, 10 декабрь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олд майдонига янги йил арчаси ўрнатилади

Пойтахтнинг барча туманларининг марказий хиёбон ва боғларида байрам арчалари ўрнатилади. Байрам тадбирлари 25 декабрдан 10 январга қадар ўтказилади.

Тошкентда салкам 30 млрд сўмлик "свет" ўғирлаган МЧЖ аниқланди

Яшнобод туманида жойлашган МЧЖ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланди. Тошкент шаҳрида метални қайта ишлаш заводи томонидан 26,9 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги фош этилди.

Боксчи қизларимиз Осиё чемпионатини тўққизта медал билан якунлашди

Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги беллашувлар якунланди. Қувонарлиси, кескин ва муросасиз баҳслар якунида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Боксчи қизларимиз Осиё чемпионатини тўққизта медаль билан якунлашди

Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги беллашувлар якунланди. Қувонарлиси, кескин ва муросасиз баҳслар якунида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Талабалар учун поезд чипталарига 50 фоизлик чегирма эълон қилинди

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ 23 декабрдан талабалар поезд учун чегирма асосида чипта олиш мумкинлигини маълум қилди. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилди.  Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирма (SV/VIP класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларидан ташқари) 2024 йил 23 декабрдан 2025 йил 10 январга қадар амал қилади.

Бугун оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлашади

Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Бугун унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари иштирокларини бошлашади.

UFC 310 иштирокчилари қанча ишлаб топгани маълум бўлди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида 8 декабрь куни MMA бўйича UFC 310 турнири бўлиб ўтган эди. Ушбу кечада қатнашган спортчилар эга чиққан пул мукофоти миқдори маълум қилинди.

Ўзбекистонлик Олимпиада чемпионларининг ҳар бири 100 минг АҚШ доллари билан тақдирлади

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) раҳбари Умар Кремлёв Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган ташкилот тадбирлари доирасида ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони бўлган боксчиларни 100 минг доллар пул мукофоти билан тақдирлади. Мукофот олганлар орасида ўзбекистонлик боксчилар Ҳасанбой Дўстматов, Баҳодир Жалолов, Лазизбек Мулложонов, Абдумалик Ҳалоков ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевлар бор.

Бокс, ОЧ. Бугун 7 нафар ҳамюртимиз чемпионлик учун жангларни ўтказади

Бугун Таиланднинг Чиангмай шаҳрида ташкил этилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтади. Хабар берганимиздек, Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар аъзоси мазкур босқичга етиб келган.

Uzbekistan Airways талабалар учун авиачипталарга 50 фоизгача чегирма эълон қилинди

Чегирма давлат муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат асосида тақдим этилади. Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50% гача чегирма эълон қилинди.

Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми икки баробар оширилади

Энергетика вазирлиги нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмаслигини маълум қилди. Совуқ ҳаво оқими натижасида айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми вақтинчалик икки карра оширилади.

Ўзбекистонда "газ заправкалар"га чекловлар киритилади

Чекловлар ҳақидаги маълумотларни ҳокимликлар бериб боради. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида истеъмолчиларнинг табиий газга бўлган талаби кескин ошиб, республика газ транспорт тизими объектлари максимал қувватларда ишлашига, шу жумладан, газни ер ости сақлаш омборларидан режалаштирилган максимал кунлик газ олинишига ва тармоққа узатилишига қарамай, қувурларда газ босимининг пасайиши кузатилмоқда.  "Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини (тиббиёт, мактаб, мактабгача таълим, олий таълим муассасалари ва бошқалар) табиий газ билан таъминлаш устувор вазифамиз эканлигини инобатга олиб, ҳудудлардаги маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ишлаб чиқилган режа-графикларга мувофиқ, истеъмол юқори бўлган айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда", - дейилади вазирлик хабарида.

От спорт клубида Конституция кунига бағишланган мусобақа ташкил этилди

«Universal Horses Stable» от спорти клубида Конститутция куни муносабати билан қадимий ўйинларимиздан бири - човкен бўйича турнир ташкил этилди. Айтиш керак мамлакатимизда човкен федерациясининг ташкил этилганига унча кўп вақт ўтмаган бўлсада унинг оммавийлиги  ортиб бормоқда.

Отабек Умаров стол тенниси федерациясига ташриф буюрди

МОҚ раҳбарияти жойларда спорт федерация ва ассоциацияларининг янги Олимпия циклига тайёргарлик режалари билан танишмоқда. Кеча мутасаддилар Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг бу борадаги тақдимотини таҳлил қилишди.

Бокс, ОЧ. Делегациямиз энг кўп финалчиларга эга бўлди

Таиландда якунига етиб бораётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қитъамиздаги етакчилигини яна бир бор намойиш этмоқда. Бугун эркаклар ўртасида ўтказилган ярим финал жангларида рингга кўтарилган 11 нафар боксчимиздан 10 таси ғалаба қозониб, 11-декабрь кунига белгилганган финал босқичига йўл олди.

Бокс, ОЧ. Тўрабек Ҳабибуллаев қозоғистонлик рақибини енгиб, финалга йўл олди

Чиангмай (Таиланд) шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финалчилари аниқланмоқда. Қитъа биринчилигида -80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Тўрабек Ҳабибуллаев 1/4 финалда афғонистонлик Аҳмад Самир Давраҳини 1-раунддаёқ нокаут эвазига мағлуб этганди.  Ҳозиргина якунига етган муросасиз 1/2 финал жангида чарм қўлқоп устамиз Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Ерасил Жекпеков билан ҳисоб-китоб қилди.

Бокс, ОЧ. Жасурбек Йўлдошев финалга йўл олди

Таиландда бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақа доирасида ярим финал баҳслари ўтказилмоқда.  Мусобақада -86 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Йўлдошев ярим финалда тожикистонлик Аҳмаджон Саидовга қарши рингга кўтарилди.  Жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Бокс. Миразизбек Мирзаҳалилов Осиё чемпионати финалига чиқди

Таиланднинг Чианг Май шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. 9-кун доирасида, 57 кг да Миразизбек Мирзаҳалилов филиппинлик Кларк Баутистага қарши ажойиб жанг олиб бориб, якунда 5-0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шуҳрат Салаев “Катта дубулға челленжер” турнирида кумуш медалга сазовор бўлди

Хабар бериб ўтганимиздек, Хитойнинг Уси шаҳрида таеквондо WТ бўйича “Катта дубулға челленжер” турнири давом этмоқда. Дастлабки кунда ҳамюртларимиздан Шуҳрат Салаев кумуш медал билан бирга 2025-йил ташкил этиладиган асосий “Катта дубулға” мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шавкат Раҳмонов UFC 310 турнирининг асосий жангида Иэн Гэррини мағлуб этди

Лас-Вегасдаги UFC 310 мусобақасида ярим ўрта вазн тоифасида Шавкат Раҳмонов ва Иэн Гэрри ўртасида жанг бўлиб ўтди. Раҳмонов Гэррини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди (учала ҳакам ҳам - 48-47).

Етти нафар боксчи қизимиз Осиё чемпионати финалига чиқди

Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги ярим финал жанглари ортда қолди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар аъзоси ғалаба қозониб, 10 декабрь куни кечадиган чемпионлик жангида рингга кўтариладиган бўлди.

11 нафар эркак боксчимиз Осиё чемпионати ярим финалида

Таиланд мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида эркаклар ўртасидаги ярим финал баҳсларига навбат берилади. Мазкур босқичга Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар аъзоси етиб келган.

Тупроқ – Ҳаёт Асоси: Тошкентда Бутунжаҳон тупроқ куни нишонланди

Тупроқ – инсониятга берилган энг бебаҳо ва қадрли неъмат.У қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва ишлаб чиқаришнинг асоси бўлиб, ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир.

Конституция –тараққиётимиз гаровидир!

Янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Энг муҳими давлатнинг асосий манбаи бўлган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш механизми яратилди.

Давлат Бобонов ҳамда Музаффарбек Тўрабоев ёш дзюдочиларга сабоқ берди

Олимпиада совриндорларидан самарқандлик ёш дзюдочилар учун “мастер класс”! Дзюдо билан шуғулланаётган самарқандлик болалар учун унутилмас тадбир ташкил этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.