Мальдив давлатининг Укулхас оролида 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати баҳслари якунланди. Қувонарлиси, ушбу мусобақада юртимиз ёш ақл-идрок соҳиблари муваффақиятли иштирок этишди.
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. 18-22 июнь кунлари ўтган мусобақада терма жамоамиз вакиллари 8та медаль қўлга киритишди.
Шу кунларда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ҳамда ёшлар (U 23) ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қиляпти.Айни дақиқаларда юнон-рум кураши бўйича финал беллашувлари ўтказилмоқда ва эътиборга молик жиҳати, Тойлоқ олимпия ва паралимпия захиралари коллежининг 9-синф ўқувчиси Шаҳзод Рўзиохунов Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
Ўзбекистон ТИВ Афғонистонда содир бўлган зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдириб, ҳукумат табиий офат оқибатларини тезроқ бартараф этишда Афғонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда вайронкор зилзила содир бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирилган баёнотини эълон қилди.
Конституциявий комиссиянинг илк йиғилишидан бир ой ҳам ўтмасдан Конституцияни ўзгартириш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланиб, Қонунчилик палатасига киритилди. Таъкидланишича, Бош қонуннинг 66 та моддасига 170 дан ортиқ тузатиш киритилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўп қаватли уйларнинг лифтларида ўрнатилган видеокамералардан олинган ёзувларни чоп қилган.
Испания Миллий Олимпия қўмитаси 2030 йилги қишки Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш бўйича аризасини қайтариб олишга қарор қилди.Бунга Арагон ва Каталония ҳукуматлари мусобақаларни тақсимлаш борасида келишувга эриша олмагани сабаб бўлган.
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида сув спорти турлари бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Алексей Тарасенко Ўзбекистон рекордини янгилади.100 метр масофага эркин усулда сузиш мусобақасида баҳсларга киришган спортчимиз белгиланган масофани 49.35 сонияда сузиб ўтиб, аввалги рекорд кўрсаткични 0.10 сонияга яхшилашга муваффақ бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Шунингдек, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида 18 та ҳужжат имзоланди.
Буюк Британияда теннис бўйича «Улкан тож» туркумига кирувчи Уимблдон мусобақасининг саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда.Ўзбекистонлик Нигина Абдураимова 21 июнь куни саралаш босқичида ўз иштирокини бошлади.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифини Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев номидаги кўча ва хиёбонни очишдан бошлади. Олий мартабали меҳмонга президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилди.
Халқаро олимпия қўмитаси 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган футбол мусобақасининг финал босқичи учун квоталарни эълон қилди. Бу ҳақда "Футболиум" телеграм канали хабар тарқатди.
Ҳозирги замонда деярли ҳар бир киши интенсив ритмда яшайди. Ҳар куни биз оиладаги, ишдаги ва шахсий ишлардаги масалаларни ҳал қилишга мажбур бўламиз.
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Кобулга ташрифи доирасида Афғонистон бош вазири ўринбосарлари — Мулла Абдул Ғани Бародар ва Абдусалом Ҳанафий билан музокаралар ўтказди.Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили — Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегациянинг Афғонистонга ташрифи доирасида қўшни мамлакат муваққат ҳукумати бош вазири ўринбосарлари — Мулла Абдул Ғани Бародар ва Абдусалом Ҳанафий билан музокаралар ўтказилди.
Ўзбекистон қонунчилигида бажариб бўлмайдиган ёки бажариш қийин бўлган нормалар ҳам учраб туради, деди президент. У Конституцияга фуқароларга бажариб бўлмайдиган мажбуриятни юкламаслик ҳақидаги номрани киритишни таклиф қилди.
100 минг кишидан кам бўлмаган миқдордаги фуқаролар ўз қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Президент бунинг учун Конституцияда қонунчилик таклифларини киритиш институтини қайд этиш таклифини илгари сурди.
Тошкентда ижтимоий тармоқларда “касса GАР” молиявий пирамида ташкил қилган гуруҳ аъзолари қўлга олинган.
Шавкат Мирзиёев президентнинг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ҳисоб палатаси раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш бўйича ваколатларини Олий Мажлисга ўтказишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳар икки ташкилот авваламбор Сенат олдида ҳисобдор бўлиши лозим.
Шавкат Мирзиёев гумонланувчи шахс қўлга олинганда, унга ҳуқуқларини тушунтириш бўйича қоидани («Миранда қоидаси») ва «Хабеас корпус» тамойилларини Конституцияда акс эттириш кераклигини таъкидлади. Ушбу қоидалар Ўзбекистон қонунчилигида аллақачон белгиланган.
Президент Конституцияни парламент ваколати билан эмас, балки референдум ўтказиш йўли орқали ўзгартиришни таклиф қилди. «Конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида референдум орқали амалга оширсак, бу — ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев «снос"ларга барҳам бериш учун уй-жой бўйича конституциявий кафолат белгилаб қўйиш кераклигини айтди. «Суд қарорисиз ҳеч ким уй-жойидан маҳрум қилинмаслиги керак.
Шавкат Мирзиёев ўлим жазосини қайтариш ҳақидаги таклифларга қўшилмаслигини айтиб, уни тақиқлаш тўғрисидаги нормани Конституцияда мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қилди. «Чунки яшаш ҳуқуқи — ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқидир», — деди у.
Шавкат Мирзиёев Конституциявий ислоҳотни ўтказиш заруратига тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги таҳликали замонда Ўзбекистонда инсоннинг юксак ўрни ва қадрини, мамлакат учун қандай қадрият ва манфаатлар устувор аҳамиятга эга эканлигини «Конституцияда акс эттириш — давр тақозосидир».
“Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқариш жараёнлари ва якуний маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаш учун тайёргарлик жараёнини ўрганиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев GTL заводида бўлди. Ташриф давомида, GTL заводнинг асосий ишлаб чиқариш қурилмаларининг бошқарув марказидаги ишчи ҳолати билан яқиндан танишилди, ҳозирги кунда ишчи ҳолатдаги қурилмалардаги кўрсаткичлар юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Мамлакатимизда иқтисодий фанларни ўқитиш янги босқичга кўтарилаяпти. Буни олий ўқув юртларидаги коммуникатив таҳсил жараёни, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва билимини ошириш амалиётида яққол кўрамиз.ТДИУ қошидаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази собиқ иқтисодий профилдаги ўқитувчилар ва мутахассислар малакасини ошириш институти негизида ташкил этилган .
Якшанба куни Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган табиий офатлар оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Ҳодиса оқибатида Бангладеш ва Ҳиндистонда камида 42 киши вафот этгани айтилмоқда.
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Афғонистонда муваққат ҳукумат ТИВ раҳбари билан музокаралар ўтказди.19 июнь куни Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий билан музокаралар ўтказди.
Хабарингиз бор, 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича катта йиғилиш ташкил этилганди. Бу борада Ўзбекистон бокс федерацияси тегишли чора-тадбирларни олиб бормоқда.
Бугун Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида сув спорти турлари бўйича XIX бор ташкил этилаётган жаҳон чемпионати баҳслари старт олди.Халқаро сузиш федерацияси (ФИНА) шафелигида ўтказиладиган мазкур йирик спорт анжуманида сузиш, сувга сакраш, синхрон сузиш, сув полоси ва очиқ сув ҳавзасида сузиш бўйича жами 74 та комплект медаллар ўйналади.
Шахмат бўйича Чехиянинг Прага шаҳрида ташкил этилган халқаро турнир ўз якунига етди. Швейсарча тизимда ўтказилган мусобақада дунёнинг 8та давлатидан 10 нафар гроссмейстер иштирок этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.