Янгиҳаёт туманидаги 10 минг ўринли тадбиркорлар биносини бир ҳафта муддатда давлат хусусий шериклик шартлари асосида талабалар учун турар жойга айлантириш таклиф қилинди.
Қайд этилишича, айни пайтда Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртларининг 92 тасида ётоқхона қуввати 35 636 ўринни ташкил етади. Бугунги кунда 27 354 нафар талабанинг ётоқ-жой бўйича эҳтиёжи қондирилди. Ишлар жадаллик билан давом этмоқда.
Бундан ташқари, 2022 йилда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, олийгоҳ ва бюджет маблағлари ҳисоби ҳамда инвестиция дастури доирасида яна 30 956 ўринли 60 та лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Шундан сўнг, Ж.Ортиқхўжайев пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида бунёд этилган Tashkent Index савдо-ишлаб чиқариш мажмуаси ҳудудида бўш турган 10 минг ўринли тадбиркорлар биносини бир ҳафта муддатда давлат хусусий шериклик шартлари асосида талабалар учун турар жойга айлантириш таклифини берди. Мазкур таклиф йиғилиш иштирокчилари томонидан муносиб қарши олинди.
Йиғилиш сўнгида олий таълим муассасалари масъулларига зудлик билан мавжуд эҳтиёж бўйича маълумотларни шакллантириш вазифаси берилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.