Таиланд мезбонлигида кечаётган бокс бўйича Осиё чемпионати ҳал қилувчи паллага кирмоқда. Бугун аёллар ўртасида ярим финал жанглари ўтказилади.
Бугун Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича "Катта дубулға челленжер" мусобақасига старт берилди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишмоқда.
Дубайдаги “The Agenda” мажмуасида бокс бўйича “IBA Чемпионлар оқшоми” мусобақаси ўтказилди. Мусобақанинг иккинчи асосий жангида Рио Олимпиадаси ғолиби, ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳобиддин Зоиров рингга кўтарилди.
Айни кунларда Мўғулистон давлатининг Улан-Батор шаҳрида ёшлар, ўспиринлар ва фахрийлар ўртасида кураш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Чемпионатнинг иккинчи кунида 18 та вазн тоифаси бўйича 20 дан ортиқ давлатдан келган 150 дан ортиқ 2007-2008 йилда туғилган ёшлар иштирок этди.
"Мирзо" театри аъзоси Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида оламдан кўз юмди. "Мирзо" театрининг аъзоси Ҳалима Ибрагимова 7 декабрь куни вафот этди.
"Мирзо" театри аъзоси Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида оламдан кўз юмди. "Мирзо" театрининг аъзоси Ҳалима Ибрагимова 7 декабрь куни вафот этди.
Конституция куни муносабати билан қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган бир қатор шахсларни афв этиш тўғрисида фармон имзоланди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Сурхондарёда 23 ёшли аёл ўзининг қизалоғини уй олиш учун сотмоқчи бўлганида қўлга олинди. Сурхондарёлик 23 ёшли аёл моддий-манфаатга эришиш мақсадида ўз чақалоғини сотишга уринди.
Бугун Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақадан аввал Халқаро оғир атлетика федерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.
Бугун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридаги "The Agenda" мажмуасида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" мусобақаси ўтказилади. Биз учун аҳамиятлиси, оқшом доирасида чарм қўлқоп устамиз Шаҳобиддин Зоиров ҳам рингга кўтарилади.
Президент Бўстонлиқ туманида бўлиб, кейинги беш йилда 2 триллион сўмдан ортиқ сармоя жалб этилган, сайёҳлар оқимини 12 баробар оширган туризм соҳаси ривожи билан танишди. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига ташриф буюриб, бунёдкорлик ишлари билан танишди. Беш йил аввал туманда 2 минг 240 ўринли 26 та маскан бўлган бўлса, шу даврда соҳага 2 триллион сўмдан зиёд инвестиция киритилиб, 13 мингдан кўп ўринга эга 59 та йирик туризм иншооти ишга туширилди.
Аёл мазкур "домла"нинг олдига борганида "домла" аёлга эрини бошқа қизлар ўқитиб олганини айтиб, бунинг олдини олувчи дуо эвазига, у билан 11 марта жинсий алоқа қилишини талаб қилган. 2024 йил 5 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судида 1981 йилда туғилган ҳуқуқбузар ўзининг яшаш хонадонида жабрланувчи аёлга ҳар хил беҳаё сўзларни гапириб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилгани сабаб унга жазо тайинланди.
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж-2024 лицензияларини қўлга киритиб, делегациямиз таркибида 4-йилликнинг энг нуфузли мусобақасига биринчи бор ўйин спорт турларидан йўлланма олган жамоага айланди. Бугун куннинг иккинчи ярмида футболчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига ҳам йўлланма олиш имкониятлари ва бунинг учун ишлаб чиқилган режа муҳокама марказида бўлди.
“Афросиёб” поездининг қўшимча қатновлари 15 декабрдан бошлаб амалга оширилади. “Темирйўлекспресс” АЖ матбуот хизматининг хабар қилишича, 5 декабрдан бошлаб ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари юқори тезликда ҳаракатланувчи “Самарқанд-Тошкент-Йўловчи-Самарқанд”.
Олий суд жорий йилда чиқарилган оқлов ҳукмлари, суд қарорлари статистикасини эълон қилди. Жорий йилнинг 10 ойи давомида 603 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилган.
UFC 18 январь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган UFC 311 турнирида икки катта жанг ҳақида маълум қилди. Унга кўра, Ислом Махачев Арманистон вакили Арман Царукянга қарши, грузиялик Мераб Двалишвили эса яна бир россиялик Умар Нурмагомедовга қарши октагонга кўтарилади.
Талаба ва ўқувчилар кетма-кет 8 кун дам олади. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирли Матбуот хизматининг хабарига кўра, ОТМ талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан бошланади.
Жаҳон шахмат федерацияси ноябрь ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.
Тошкентда Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги Конгресси муваффақиятли ўтказилди. Маълум қилганимиздек, унда ҳамюртимиз Алишер Усмонов яна бир бор ушбу ташкилот раҳбари этиб сайланди.
Ноқулай об-ҳаво сабабли хориждан учиб келган рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди. Туман тушганлиги сабабли Тошкент халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар жорий этилди.
Агар уй термитлар ва бошқа ҳашаротлар туфайли яшаш учун яроқсиз деб топилса, давлат янги уй-жой беради. Бундай уй-жой ҳақида ЯИДХП орқали онлайн шикоят қилиш мумкин.
Вилоят ФВБ қутқарувчилари йўлнинг қатнов қисмида тош тушириш ва тоғ жинсларидан тозалаш ишларини амалга оширди. Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Китоб тумани ҳокимлиги, ИИБ ва бошқа масъул идоралар ходимлари томонидан йўлнинг Тахтақорача довони яқинидаги хавфли қисмида махсус тактик тадбирлар ўтказилди.
Чекловлар ушбу транспорт тури сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли хавфсизлигига таҳдид солаётгани билан боғлиқ. Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланмоқда.
Барча мавжудодлар ичида инсон азиз ва мукаррам қилиб яратилган экан, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамма нарсадан устундир. Мамлакатимизда мустақиллик шабадаси эса бошлаши биланоқ салкам аср давомида ҳукм суриб келган собиқ иттифоқи конституцияси ва қонунларига мутлоқ барҳам берилиб, халқимизнинг хоҳиш иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига тўлақонли хизмат қилиш билан бир қаторда ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама ҳимоя қиладиган Конституциямиз қабул қилинганига 32 йил тўлмоқда.
Бу рўйхатга Ўзбекистондан айнан Дилором Йўлдошева киритилгани сабаблари маълум қилинди. BBC 2024 йил учун дунёнинг 100 нафар илҳомлантирувчи ва таъсирли аёллар рўйхатини эълон қилди.
Ушбу шаҳар атрофидаги йўналиш бир кун аввал Ўзбекистонга етказилган Россиянинг янги электропоездида ҳаракатланади. Тошкент – Хожикент – Тошкент йўналишида янги тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилмоқда.
2025 йилги Осиё ёшлар ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Ишчи гуруҳ истеъмолчиларга электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви таъминотини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш бўйича ўз фаолиятини олиб боради. Пойтахтнинг иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2024/2025 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида Тошкент шаҳар ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Президент Администрацияси ва Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан қатор мутасадди вазирлик ва идоралар, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда йилларки эътибордан четда бўлган Бўка туманидаги “Жўраобод” маҳалласи “Гулистон” қишлоғи инфратузилмасини тубдан яхшилашга қаратилган кенг кўламдаги бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда мазкур ҳудудда 220 та хонадон мавжуд бўлиб, унда 1 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда.
Саволларингизга жавоб сифатида, авваламбор, 2012-йилдан бугунги кунгача Ўзбекистонда бўлган даврим мобайнидаги кузатишларим ва таассуротларим билан ўртоқлашмоқчиман. Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг кўплаб собиқ Иттифоқ республикалари, жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари учун оғир асорат қолдирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.