Хабарингиз бор, жорий йилнинг 21-30 январь кунлари пойтахтимиз Тошкентда бокс бўйича 22 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Ушбу нуфузли мусобақада иштирок этувчи терма жамоамиз таркиби расман маълум қилинди.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда ишлаш учун рухсатномаси мавжуд бўлмаган 18 нафар ўзбекистонликка ҳуқуқий тушунча берди. Улар орасида илк бор қўшни давлатга борганлар огоҳлантирилган, кўпдан бери ишлаётганлари эса жаримага тортилган.
Тошкентда ўтказиладиган U22 Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси таркиби: -48 кг: Асилбек Жалилов -51 кг: Мухаммадқодир Мамиржонов -54 кг: Шахзод Музаффаров -57 кг: Дилшод Абдумуродов -60 кг: Хуршид Расулжонов -63,5 кг: Руслан Абдуллаев -67 кг: Жавлон Юлдошев-71 кг: Азизбек Тожиев -75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев -80 кг: Жасурбек Юлдошев -86 кг: Тимур Мержанов -92 кг: Жавохир Тоғаймуродов +92 кг: Жаҳонгир Зокиров Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Тошкентда ўтказиладиган U22 Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси таркиби: -48 кг: Фарзона Фозилова-50 кг: Сабина Бобокулова-52 кг: Феруза Казакова-54 кг: Нигина Ўктамова-57 кг: Ситора Турдибекова-60 кг: Дилфуза Бекова-63 кг: Мохинабону Абдуллаева-66 кг: Хадичабону Абдуллаева-70 кг: Навбахор Ҳамидова-75 кг: Мавлуда Мавлонова-81 кг: Соҳиба Рўзметова Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Президент раислигида ўтаётган видеоселекторда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмановга хусусийлаштириш ишларини суст ташкил этгани учун ҳайфсан берилди. Қолаверса, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё, Хоразм ва Бухоро вилоятлари бошқарма бошлиқлари ишдан олинди.
Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот чоғида амалий ҳамкорликни кенгайтириш қолаверса, минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 январь куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 20-30 январь кунлари пойтахтимиз Тошкентда бокс бўйича 22 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Тарихда илк маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақада қитъамизнинг 15га яқин мамлакатидан 150 нафардан зиёд ёш ва умидли боксчилар ғолиблик учун баҳс олиб бориши кутилмоқда.
Яқинлашиб келаётган Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими миллионлаб мухлислар интиқиб кутаётган тадбирлардан бири. Ташкилотчилар тадбирнинг барча қисмини очиқламаётган бўлсалар ҳам, томошабинларни янада қизиқтириш учун баъзи маълумотларни айтишмоқда.
Пентагон расмий вакили Жон Кирбининг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Тожикистондаги Афғонистоннинг ҳарбий самолётларини жойлаштириш масаласи ҳамон кўриб чиқилмоқда. Бироқ, у «самолёт ва вертолётлар „Толибон“ фойдаланиши учун Афғонистонга қайтарилмаслигига» ишонч билдирмоқда.
Эронлик боксчи Муҳаммад Жавад Вафаеи-Сани ўлим жахосига маҳкум этилди. У 2019 йилги ҳукуматга қарши намойишларда иштирок этганди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда қуйидагича акс этади: ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 107,4 % саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 108,7 % қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 106,8 % чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 112,0 % бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 119,2 % қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 104 % ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 116 % экспортнинг ўсиш суръати – 110 % импортнинг ўсиш суръати – 120,4 % фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 528 929 та
Ўзбекистон Давлат санъат музейининг янги биноси учун муҳандислик ва режалаштириш ечимларига бағишланган тақдимоти бўлиб ўтди. Музейнинг архитектура лойиҳаси бутун дунёга машҳур архитектор, Pritkserov мукофоти совриндори Тадао Андонинг «Tadao Ando Architect & Associates» меъморчилик бюроси иштирокида амалга оширилмоқда.
Яна бир неча кундан сўнг Хитойнинг Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинлари старт олади. Мусобақа ташкилий қўмитаси беллашувлар учун чипталарни очиқ савдога чиқармасликка қарор қилди.
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатдаги фожиали воқеалардан сўнг биринчи марта баёнот билан чиқди. У 2019 йилдан бери нафақада экани ва ҳеч қаерга кетмаганини таъкидлади.
ТИВ расмий вакили «Жибек жоли» ўтиш пунктида Қозоғистондаги тартибсизликларда иштирок этганликда гумон қилиниб, қўлга олинган шахс Ўзбекистон фуқароси эканлигини рад этди.Шу кунларда қатор ОАВларда Қозоғистонда содир бўлган тартибсизликларда иштирок этишда гумон қилинаётган Ўзбекистон фуқаросининг 17 январь куни Туркистон вилояти (Қозоғистон) «Жибек жоли» ўтиш пунктида қўлга олинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
“Бир миллион дастурчи" танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлган Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида яшовчи ўқувчига эски ноутбук топширилган. Ғолибнинг ўзи бу видеони ёзиб олган ва ижтимоий тармоқларда тарқатган.
Президент томонидан 15.01.2022 йил “Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди. Фармон Президентнинг 2021 йил 6 апрелдаги “Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6199-сон Фармони ҳамда 2021 йил 6 апрелдаги “Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-5054-сон қарорига мувофиқ қабул қилинди.
Бухоро вилоятида “Visit Uzbekistan Music” кенг кўламли видеолойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳа анъанавий ва замонавий маданиятни тарғиб қилиш ҳамда замонавий ўзбек маданияти намоёндалари ижоди орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини хорижда тарғиб этишга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 январдаги “Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-90 сонли Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабрга қадар: Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадлари даромад солиғидан озод қилинади;Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадларига Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган юридик шахслар сингари фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси тадбиқ этилади;Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича ҳисобланган фоизлар тарзидаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан озод қилинади.
Кеча Германиянинг Рупольдинг шаҳрида биатлон бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунланди. Эътиборлиси, шундан сўнг Пекин-2022 Олимпиадаси йўлида терма жамоаларнинг рейтинг очколарини йиғиш даври тугади ва қайси давлат Олимпиадага нечта спортчи билан бориши маълум бўлди.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Сирожиддин Эшқувватов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.Бош прокурорнинг буйруғига асосан Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди, деб хабар берди вилоят ҳокимияти матбуот хизмати.
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг Чегара қўшинлари ҳарбий ҳизматчилари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида Андижон туманида яшовчи, 1992 й.т.
2022 йил 14 январь куни соат 11:15 да Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қурилган, қуввати 240 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси республикамизнинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади. Ушбу иссиқлик электр станцияси йилига 2,0 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
Тбилиси шаҳрида қиличбозлик бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Бугун яккалик дастурида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.
Сербиялик теннисчи Новак Жокович визасининг бекор қилиниши бўйича судда ютқазди. Мелбурн федерал судида Новак Жокович визасининг бекор қилиниши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон президенти 5 январь куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқиб, 7 январь куни одатдаги тартибда ишлашга киришган эди. Давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов айнан Қозоғистондаги тартибсизликлар туфайли Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилидан 2 кунда қайтгани маълум қилди.
Global Firepower Index рейтингида Ўзбекистон Қуролли Кучлари Марказий Осиёда биринчи, МДҲ давлатлари орасида тўртинчи ва дунёнинг 140 мамлакати орасида 54 ўринни эгаллаган. Мамлакат ҳарбий қудратининг таҳлили.
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги турнири бошланди. Аёллар дастурида ҳамюртимиз Зайнаб Дайибекова (22, рейтингдаги ўрни) медаллар учун курашиш имкониятини сақлаб қолди.
Президент ҳоким ёрдамчиларини ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан «кўмиб ташламаслиги», ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши кераклигини таъкидлади. «Ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши лозим», — деди Шавкат Мирзиёев.
Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Asian MMA хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.