17 ёшли йигит тан жароҳати олган. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 16 апрель куни Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган озиқ-овқат дўконида фуқаро Қ.Ф. оилавий масала туфайли турмуш ўртоғининг вояга етмаган укаси Н.С (2008 йилда туғилган ўғил бола)ни калтаклаб, унга тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Ўрганиш натижасига кўра қўлланилган ҳуқуқий чоралар юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.