Ўзбекистон авиациясида тарихий тендер: Урганч аэропорти учун ҳамкор аниқланди

Ўзбекистон авиациясида тарихий тендер: Урганч аэропорти учун ҳамкор аниқланди

Жанубий Кореянинг Incheon International Airport Corporation компанияси Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш билан шуғулланади.

Incheon International Airport Corporation (Жанубий Корея) авиация тарихида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича биринчи очиқ тендер ғолиби бўлди, деб хабар берди Uzbekuistan airways матбуот хизмати.

2024 йил 1 август куни «Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш» лойиҳасини «Қуриш, бошқариш, ўтказиш» (Build-Operate-Transfer – BOT) модели бўйича амалга ошириш учун очиқ тендер эълон қилинди. Танлов икки босқичда ўтказилди: малака сўрови ва таклифлар сўрови. Тендерда саккизта компания иштирок этди, улардан бештаси иккинчи финал босқичига йўл олди, унинг натижаларига кўра идоралараро тендер комиссияси томонидан ғолиб аниқланди.

Қайд этилишича, ДХШ лойиҳаси аэропортни модернизация қилиш ва бошқариш бўйича лойиҳани биргаликда амалга оширишни назарда тутади. Хусусий шерик йўловчи ва юк терминалларини қуриш ва бошқариш, шу жумладан ер усти хизматларини таъминлайди. Аэродром мажмуасини (учиш-қўниш йўлаги, перрон) қуриш ва бошқариш давлат шериги зиммасида қолади.

Кейинчалик лойиҳага мувофиқ 19 йиллик консессия даври билан ДХШ тўғрисида битим тузилади.

«Очиқ тендер эълон қилиниши йирик халқаро аэропорт компаниялари томонидан катта қизиқиш уйғотди. Танлов ғолиби бўлган Инчеон халқаро аэропорти нафақат Корея Республикасининг асосий ҳаво дарвозаси, балки Шимоли-Шарқий Осиёдаги энг йирик транспорт марказларидан бири бўлиб, бир неча бор дунёнинг энг ривожланган ва энг гавжум аэропортлари ўнталигига кирган.

2024 йил якунига кўра, Инчхон аэропорти 70 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди. Ишончимиз комилки, Урганчда лойиҳани амалга ошириш билан шуғулланадиган жамоа Хоразм ҳаво бандаргоҳини энг замонавий ва йўловчилар учун қулай жойлардан бирига айлантиради, минтақанинг хорижий сайёҳлар учун жозибадорлигини оширади ва умуман олганда, Ўзбекистон авиатсия соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшади,» - дея изоҳ берди Uzbekistan Airports.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.