Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 апрель куни тахминан соат 23:40 ларда Мирзо Улуғбек тумани Яланғоч даҳаси ҳудудида жойлашган автотураргоҳларнинг бирида 1988 йилда туғилган М.Ж. ўзаро келишмовчилик сабабли таниши 1983 йилда туғилган Н.К. га тегишли Tesla автомашинасини ёқиб юборган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида фуқаро М.Ж. ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.