1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди

1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди


Президент бошчилигида ўтказилаётган йиғилишда қиммат бозорларда талаб юқори бўлган айрим товарлар экспортига чеклов қўйилгани учун кўплаб имкониятлар қўлдан бой берилаётгани қайд этилди.

«Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Агар тадбиркорлар қиммат бозорларга ишласа, уларда маҳсулотни кўпайтириш, сифатни яхшилашга интилиш, иштиёқ ортади, манфаат бўлади»,
— деди Президент.

Фақат 86 та товар гуруҳига кирган хомашё ва ижтимоий аҳамияти юқори маҳсулотларга нисбатан экспорт божлари жорий қилинади.

Бу тадбиркорларимиз учун янги имконият экани таъкидланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.