Рейтингга кўра, Ўзбекистон экспорти йилига ўртача 20,5% га ошган бўлиб, бу минтақадаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Сўнгги беш йилда экспорт портфелига 67 та янги маҳсулот қўшилган ва улар орқали 2,1 млрд доллар даромад олинган. Бу эса аҳолига жон бошига 59 доллар фойда берган.
Энг катта ўсиш транспорт воситалари (89 фоиз), саноат ускуналари (77 фоиз) ва электротехника (59 фоиз) экспортида кузатилди.
Таққослаш учун: Туркия 44-ўринда, Ветнам 53-ўринда, Қозоғистон 84-ўринда (6 поғонага пасайган), Россия 94-ўринда, Тожикистон 124-ўринда (5 поғонага кўтарилган), Туркманистон эса 126-ўринни эгаллаган (12 поғонага тушган).
Ҳарвард таҳлилчиларига кўра, Ўзбекистон ҳозирда 162 турдаги маҳсулот билан жаҳон бозорида рақобатбардош ҳисобланади. 2033 йилгача мамлакат иқтисодиёти йилига ўртача 5,6 фоиз га ўсиши кутилмоқда — бу дунёда иккинчи энг юқори прогноз.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.