Миллий гвардиянинг қонун ва тартибни ҳимоя қилиш ваколатлари кенгайтирилди

Эндиликда Миллий гвардия оммавий тадбирларни ўтказишда, шунингдек, жамоат жойларида жамоат тартибини мустақил равишда таъминлайди. Бундан ташқари, Миллий гвардия жамоат тартибини сақлаш соҳасида содир этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳуқуқини олиши мумкин.

Таълим сифати билан боғлиқ аҳвол қониқарли эмас — халқ таълими вазири

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов учта вилоятга ташрифдан сўнг, мактаблардаги аҳволни қониқарли эмас деб атади. «Афсуски, ҳатто ўз фани бўйича оддий саволга ҳам жавобни билмайдиган ўқитувчилар бор экан», — деди у.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Huawei компанияси вакиллари билан учрашди

Учрашув доирасида томонлар Huawei компанияси иштирокида АКТ соҳасидаги амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар ҳамда, Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмаси, мобил алоқа, маълумотлар базалари, электрон ҳукумат ва ИТ таълим соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни муҳокама қилди. Huawei компаниясининг тажрибасини ўрганиш ва ўзлаштириш,  рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат, ИТ таълим соҳаларини ривожлантириш доирасида стратегик вазифаларни амалга ошириш учун компаниянинг мутахассисларини жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.

Ўзбекистон-Озарбайжон меморандуми имзоланди

Маданий ташриф билан Озарбайжон Республикасига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков Озарбайжон миллий консерваторияси ректори Сиявуш Карими билан учрашув доирасида ўзбек миллий мақоми ва Озарбайжон муғом санъатини чуқурроқ ўрганиш борасида икки томонлама маданий ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашиш, соҳада фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ўртасида онлайн семинарлар ташкил этиш каби масалаларни муҳокама ўртасига ташлади. Учрашув якунида Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти (Ўзбекистон) ҳамда Озарбайжон миллий консерваторияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Бензин нархларини барқарорлаштириш бўйича айтилган ваъдалар босқичма – босқич амалга оширилмоқда

Кўрилган чоралар натижасида сўнгги ўн кун ичида АИ-80 бензинининг чакана нархлари пасайиши динамикасига эришилди. Биржа савдоларида рақобат муҳити яратилиши, яъни хусусий ёқилғи қуйиш шаҳобчаларининг биржа савдоларида иштирок этиш имконияти ошганлиги ҳисобига ўртача биржа нархлари 1 тн учун 10 129,4 минг сўмдан 8 101,2 минг сўмгача, яъни 20 фоизга пасайди, бу эса чакана нархларига ҳам ижобий таъсир қилишни бошлади.

Шавкат Мирзиёев Ашхободда ИҲТ саммитида қандай таклифларни илгари сурди?

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ашхободда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида нутқ сўзлаб, тўртта йўналиш бўйича таклифларни илгари сурди. Хусусан, 500 млн аҳоли яшайдиган ИҲТга аъзо давлатларини савдо ва инвестиция соҳаларидаги катта имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга чақирди.

Шавкат Мирзиёев Ашхободга ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашиш учун Ашхобод шаҳрига борди. Уни аэропортда Туркманистон президенти кутиб олди.

Музейларнинг пулли хизматлар кўрсатишига рухсат берилди

Президент музейларнинг даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланишига рухсат берувчи қонунни имзолади. Илгари музейларга тижорий фаолиятни амалга ошириш тақиқланган эди.

Туркманистонда 2022 йил «Халқнинг Аркадағли замонаси» шиори остида ўтади

Туркманистонда 2022 йилни «Халқнинг Аркадағли замонаси» шиори остида ўтказишга қарор қилинди. «Бу шиор — бахтли давр асосини яратган, халқни, Ватанни янги марралар сари етакловчи қаҳрамон президентимизга юксак ҳурмат-эҳтиромдир», — дея таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

Президент Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн бешинчи саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Ашхободга боради.Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 28 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн бешинчи саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади.

Тошкентда БМТнинг Марказий Осиёда гиёҳванд моддаларга қарши кураш бўйича янги дастури имзоланди

Тошкентда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бошқармаси ва Марказий Осиёнинг бешта давлати ўртасида 2022−2025 йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик дастури имзоланди. Дастурнинг бюджети 90 млн долларни ташкил этади.

Ўзбекистон ва Тожикистон Миллий гвардияси ўртасида ҳамкорлик режаси имзоланди

Тожикистон Миллий гвардияси қўмондони генерал-лейтенант Бобожон Жамолзода бошчилигидаги делегация илк бора Ўзбекистонга ташриф буюрди. Унинг доирасида 2022 йилга мўлжалланган икки томонлама амалий ҳамкорлик режаси имзоланди.

Деҳқончилик учун 1 гектаргача ер ва имтиёзли кредит ажратилади

Президент қарори асосида пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар ер деҳқончилик учун ажратилади. Бунда электрон танлов орқали 1 гектаргача бўлган ер майдонлари ижарага берилади.

«Тошкент ҳокими мени 450 млрд сўмга туширди». Президент пойтахтдаги жарликлардан қутилиш ҳақида

Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманига ташрифи чоғида жарлар уни кўпдан бери қийнаб келаётган муаммо эканлигини маълум қилди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса буни ҳал этиш учун унга 450 млрд сўм зарур эканлигини айтган.

Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Норвегиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Жон Микал Квистад Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловга ишонч ёрлиқларини топширди. Ўзаро суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон АҚШнинг «Демократия учун» саммитига таклиф этилмади

АҚШ Давлат департаменти «Демократия учун» саммитида иштирок этадиган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Саммит доирасида авторитаризмдан ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга кўмаклашиш масалалари кўтарилади.

Президент «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури»ни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

Президент «2022−2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш» бўйича топшириқ берди. Унда давлат бошқаруви тизими ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини «аҳолининг фаровонлигини таъминлаш самарадорлиги»га эътибор қаратиш ҳамда «мобиль бошқарув аппарати»ни яратиш орқали уларнинг самарадорлигини ошириш мақсад қилинган.

Феруза Бабашева депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилинди

Ўртачирчиқ туман Халқ депутатлари Кенгаши ёпиқ мажлисда прокурор тақдимномасига кўра депутат Феруза Бабашевани дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилди. Депутат «Агробанк» бошқарма бошлиғининг талабига биноан судда жавобгар сифатида иштирок этади.

Ўзбекистон Буюк Британияга 7800 дан ортиқ товарларни бож тўловисиз экспорт қилиш ҳуқуқини қўлга киритди

Ўзбекистон Буюк Британиянинг кенгайтирилган GSP тизими бенефициари мақомини олди. Шунингдек, ушбу тизим Ўзбекистонга умумий қиймати 437 млрд фунт стерлингдан (тахминан 585,5 млрд доллар) ортиқ истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имкониятини яратади.

«Менга „ҳурматли“ дея мурожаат қилманглар». Зойир Мирзаев илк «ҳокимлик соати»ни ўтказди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев видеоселектор тарзида илк «ҳокимлик соати»ни ўтказди. У йиғилишда ўзига „ҳурматли“ деб мурожаат қилмасликларини» айтиб ўтди.

Сенаторлар ўзлари маъқуллаган қонунни эслай олишмади

Сенатор Наримон Умаров матбуот анжуманида «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Сенатга киритилмаганини айтди. Ваҳоланки, қонун июнь ойи охирида Сенат ялпи мажлисида маъқулланган эди.

Ўзбекистоннинг Женевадаги вакили БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича раиси ўринбосари этиб сайланди

Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Улуғбек Лапасов 2022 йил учун БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига сайланди. Номзодни Осиё-Тинч океани минтақавий гуруҳига аъзо давлатлар бир овоздан маъқуллаган.

Москвада қандай келишувларга эришилди?

Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи чоғида 18 та ҳужжат, жумладан, ҳукуматлар ўртасида ядровий, биологик хавфсизлик ва халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорликка оид битимлар, шунингдек, беш йиллик иқтисодий ҳамкорлик дастури имзоланди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жума куни Москвага бир кунлик ташрифи доирасида Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар доирасида 18 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Москвада Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Музокаралар якунида президентлар Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилдилар.

Сенат фавқулодда ҳолат тўғрисидаги конституциявий қонунни тасдиқлади

Сенат «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги конституциявий қонунни тасдиқлади. Қонун фавқулодда ҳолатни жорий этиш шартлари ва тартиби, қўлланиладиган чоралар ва чеклашлар, фуқаролар ҳуқуқларининг кафолатлари, судлар фаолияти ва бошқа масалаларни тартибга солади.

Ҳокимлик биносини таъмирлаш, ҳайфсан, маблағ ажратиш — ҳокимларнинг истеъфога чиқишдан олдинги қарорлари

Ноябрь ойида Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимлари алмаштирилди. Ҳудудлар раҳбарлари ишининг сўнгги кунларида хилма хил қарорларни имзоладилар — турли ташкилотларга маблағ ажратишдан тортиб, автомобилни бошқа ташкилот балансига ўтказишгача.

«Афғонистон муаммоларини қўшни давлатлар зиммасига юкламаслик керак» — ТИВ раҳбари

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов белгиялик журналистнинг Ўзбекистон Афғонистон ҳукуматини шакллантиришда «Толибон»га таъсир ўтказишга уриняптими ёки бу ҳаракат билан муносабатларни қандай кўзда тутаётгани ҳақидаги саволларига жавоб берди. «Биз афғон муаммоси юкини минтақа давлатларининг елкасига юкламаслик керак», — деди вазир ва айрим давлатлар пул таклиф қилаётгани ва бунинг эвазига минглаб афғон қочқинларини қабул қилишни сўраётганини қўшимча қилди.

Абдулазиз Камилов Сергей Лавров билан учрашди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Вазирлар халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни, биологик хавфсизлик бўйича ҳукуматлараро англашув меморандумини, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ТИВлари ўртасидаги 2022−2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар.

Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан ташриф билан Россияга жўнаб кетди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан ташриф билан Россияга жўнаб кетди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Муфтий Бобохоновлар сулоласи маънавий- маърифий ва ижтимоий фаолиятининг оламшумул-тарихий аҳамияти ҳақида

Эзгу мақсадларга эришиш учун ҳормай-толмай меҳнат қилаётган соф ниятли олим ва маърифатпарвар инсон Амирсаидхон Ҳалимович Усмонхўжаевнинг 2011 йилда нашр этилган “Динимиз фидойилари”  номли китоби вақт синовидан ўтиб, Президент Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида Янги Ўзбекистонни бунёд этишга киришилган замонда янада долзарброқ бўлди. Ортда қолган даврда китобнинг тез тарқалиб кетиб, нодир асарга айланганлиги, бутун  дунё ва мамлакатимизда  рўй берган кейинги улкан воқеа-ю ҳодисалар, китобни янги маълумот ва хулосалар билан тўлдириб, қайта чоп этишга зарурат туғдирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.