Фойдаланувчиларнинг ёзишича, бундай ҳайдовчиларни умрбод машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этиш лозим, зеро уларнинг айби билан бегуноҳ одамлар қурбон бўлиши мумкин. Бироқ, вазият бундан ҳам оғирроқ экан – “Матиз” ўсмир томонидан бошқарилиб, унда табиийки, ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам йўқ экан. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) маълумотларига кўра, видеога ёзилган ҳодиса 8 май куни Чилонзор туманидаги Кичик халқа йўли кўчасида содир бўлган. Автомобиль Яккасарой туманида яшовчи, гувоҳномаси бўлмаган 17 ёшли ўсмир томонидан бошқарилган.
Қоидабузарнинг онаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича вазифаларни бажармаслик) бўйича жаримага тортилган.
Шунингдек, ўсмирнинг амакиси, яъни машина эгасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135-моддаси (транспорт воситаларини бошқаришни ҳайдаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга бериш) бўйича жарима солингани.
Ҳозирда “Матиз” жарима майдончасига олиб борилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.