Тошкент шаҳридаги “Универсал” мажмуасида ташкил этилган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида эркин кураш бўйича беллашувлар якунига етди. Ортда қолган кунда 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Жиззахда давом этаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги мамлакат биринчилиги ўз поёнига етиб бормоқда. Ортда қолган кун ҳам 4 вазн тоифасида энг кучлилар сараланди.
Промоутер Эдди Хирн собиқ жаҳон чемпиони Каллум Смитга 2025 йилда катта жанг ваъда қилди. "У саккиз раундлик жанг билан рингга қайтади, Бетербиев билан жангда олинган рухий тушкунликдан ҳалос бўлади.
Бокс бўйича ўтган йили юртимизда бўлиб ўтган ЖЧда кумуш медални қўлга киритган Саиджамшид Жафаров профессионал боксда дебют қилади. 30 ноябрь куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида профессионал бокс бўйича RCC Boxing оқшоми ташкил этилади.
Яқинда тўрт нафар мураббийимиз Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган махсус ўқув курсларида таҳсил олиб, имтихонларни аъло баҳоларга топшириб қайтишганди. Париж Олимпиадасидан кейин спортчилик фаолиятини якунлаган Шарофиддин Болтабоев ва Гулноза Матниязова 3-ДАН, мураббийларимиз Азиз Тошматов ҳамда Раҳим Субҳонов 2-ДАН қора белбоғ соҳиби бўлишганди.
Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Дублин юқори суди қарорига кўра, жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Давлат раҳбари ҳар бир хонадон, ҳар бир корхона табиатни асрашга ҳисса қўшиши кераклигини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев бугун, 23 ноябрь куни "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди.
Россотрудничество қандай ҳужжатларни топшириш кераклигини айтди. Тошкентдаги Рус уйи (Россотрудничество) Россия Федерацияси ҳукумати квоталари бўйича Россия олий ўқув юртларида ўқиш учун рўйхатдан ўтиш бошланганини эълон қилди.
Қозоғистон пойтахти – Остона шаҳрида бўлиб ўтган қўл жанги бўйича жаҳон кубоги мусобақасида Ўзбекистон қўл жанги терма жамоаси спортчилари фахрли 1-ўринни эгаллашди. Иккинчи ўринни Қозоғистон жамоаси, учинчи ўрин эса Беларус Республикаси спортчиларига насиб қилди.
Британиялик оғир вазн тоифасидаги, IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Даниэль Дюбуа машҳур блогер Жейк Полга қарши жанг қилишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Майкл Бенсон Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.
Халқаро бокс федерацияси (IBF) ноябрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Яримўрта вазн (66,6 кг) вакили Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдагидан 1 поғона юқорилаб, 8-ўринни эгаллади.
Хабар бериб ўтганимиздек, 6-15-декабрь кунлари Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унга пухта тайёргарлик кўраётган Баҳром Мендибоев бошчилигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун Манамага жўнаб кетди.
Аввал хабар берганимиздек, Тошкентдаги “Универсал” мажмуасида спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди. Дастурга кўра, мусобақани юнон-рим кураши усталари бошлаб беришди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари Фарҳод Боқиев жабрланувчи сифатида блогер устидан ариза берган. Бугун, 22 ноябрь куни ЖИБ Чилонзор туман судида Қобул Дусовга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги “Стритбол” спорт мусобақасининг “C” лига финал босқичлари Сурхондарё вилоятининг “Сурхон спорт мажмуаси”да бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 19-22-ноябрь кунлари ўтказилган финал босқичда 252 нафар ёш спортчи иштирок этди.
“Жиззах Киберспорт аренаси” дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатини қабул қилмоқда. Дастлабки кун эркаклар ва аёллар ўртасида енгил вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқлаб олинди.
Кўп қаватли уйнинг 10- қаватида яшаган ушбу фуқаро ўзбошимчалик билан енгил ва оғир конструкцияли ноқонуний қурилмалар қуриб, яшаб келган. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Республика бўйлаб ноқонуний қурилишлар бўйича рейд тадбирлари ўтказилган.
Президент хориждаги ватандошларга Ўзбекистонга визасиз кириш, кўчмас мулк сотиб олиш ва бошқа қатор имтиёзлардан фойдаланиш имконини берувчи "Ватандош" картасини расмийлаштириш ва бериш тартибини тасдиқлади. Президент қарори билан ватандошлар учун гувоҳнома ва "Ватандош" картасини расмийлаштириш, бериш ва бекор қилиш тартиби тасдиқланди.
Аниқланишича, шу кунга қадар, қиймати 1 млрд сўмга яқин пиротехника воситалари ушлаб қолинган. Бугун, 22 ноябрь куни Яшнобод туманидаги Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 20-ёнғин қутқарув қисмида пиротехника воситаларини йўқ қилишга қаратилган тадбир ўтказилди.
Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларни лицензияси бўлмаган "тур агентликлардан" огоҳликка чақирди. "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича Танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ, қуйидаги талабгорлар танлов ғолиби деб топилган.
Супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Александр Усик ҳамда собиқ чемпиони Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги учун гонорарлар маълум бўлди. Реванш жанги учун Усик умумий маблағнинг 60, Фьюри эса 40 фоизини олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан Тошкент шаҳрида кўп қаватли уй-жойларга инвестициялар даромадлилиги ўрганилди. Аҳоли учун турли инвестиция воситалари, жумладан, акциялар, облигациялар ёки пенсия фондлари каби имкониятларнинг чекланганлиги шароитида ривожланаётган мамлакатларда, айниқса уй-жой нархлари ошиб бораётган бир пайтда жамғармаларни уй-жойга инвестицияларга йўналтириш тенденцияси кузатилади.
21-24 ноябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида “Jakarta Open-2024” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу турнирда иштирок этиш мақсадида “Pantera Sport” ва “Judo Sport” клуби тарбияланувчилари мураббийлар Бобур Ризаев, Абдувосит Абдуваҳобов бошчилигида Индонезия пойтахтига йўл олишди.
Бугун Жиззахда Ўзбекистон чемпионати старт олди. Тўрт кун давомида “Жиззах Киберспорт арена”си дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади.
Энергетика вазирлиги иссиқхоналарга табиий газ етказиб берилишини маълум қилди. Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, президентнинг "Иссиқхона хўжалигини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига кўра, иссиқхона хўжаликлари табиий газдан тегишли тўловларни амалга ошириб, уни етказиб беришда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиши мумкин.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати UzNews.uz'га маълумот берди. Куни кеча кўп қаватли турар-жой биноларнинг подъездларида қаровсиз қолдирилган коляска ва велосипедларни ИИО ходимлари олиб кетаётгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Россия Федерацияси Бош прокуратураси Бош прокурори Игор Краснов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди. Кеча, 20 ноябрь куни Россия Бош прокуратураси бош прокурори Игор Краснов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди.
Махсус-тактик ўқув машғулотларида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа вазирликларининг махсус кўкрак нишонлари топширилди. Марказий ҳарбий округининг "Фориш" тоғ полигонида Ўзбекистон-Қозоғистон Қуролли Кучлари бўлинмалари ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги "Ҳанжар-2024" махсус-тактик ўқув машғулотлари якунланди.
Жиззахлик профессионал боксчимиз Бобоусмон Батуровнинг кейинги жанги расман эълон қилинди. 30 ёшли чарм қўлқоп устамиз 30 ноябрь куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ташкил этиладиган RCC Boxing оқшомида рингга кўтарилади.
Россия Федерациясининг Чельябинск шаҳрида профессионал бокс турнири ташкил этилди. Оқшомнинг марказий жангида иккинчи ўрта вазн тоифасидаги тажрибали боксчимиз Шерзод Ҳусанов россиялик Артиш Лопсанга қарши рингга кўтарилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.