Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди. Улар Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яқинда юз берган фожиали воқеани муҳокама қилди.
Ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТнинг Нью-Йоркда ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Бош котиб Ўзбекистон ва БМТ ўртасида кенгайиб бораётган ҳамкорликни олқишлади.
Шунингдек, қўшни қабрлар ҳудудларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишнинг олди олинади. Ҳукуматнинг тегишли қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Улардан айримлари 5 йилдан 10 йилгача муддатга қамалди. Сардоба сув омборини лойиҳалаштириш ва қурилишига масъул бўлган 29 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
АҚШ ҳукумати Ўзбекистон ва Тожикистонга «чегара хавфсизлиги ва терроризмга қарши кураш соҳасида муносабатларни чуқурлаштириш» бўйича норасмий келишув эвазига афғон самолётларининг бир қисмини бериши мумкин, деб ёзади Politico нашри.АҚШ Афғонистондаги терроризмга қарши курашда ёрдам эвазига Тожикистон ва Ўзбекистонга 50 тагача ҳарбий самолёт ва вертолёт бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Республиканинг чекка ҳудудларида 3 йил узлуксиз ишлаган шифокорлар резидентурага имтиҳонсиз киришлари мумкин бўлади. Бу ва яна кўп нарсалар ҳукумат қарорида кўрсатилган.
Бокудан Тошкентга ва тескари рейслар частотаси ҳафтасига 5 мартагача оширилади. Жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Озарбайжоннинг AZAL авиакомпанияси Самарқандга парвозларни йўлга қўйди.
Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF камарлари соҳиби Олександр Усикнинг (20-0, 13 КО) бойлиги ҳисоблаб чиқилди.Marca’нинг хабар қилишича, икки йил аввал украиналик боксчининг бойлиги 4 миллион долларни ташкил этган.
2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори 10 баравардан 12 бараварга оширилади. Қонун билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилди.
Энди чет элга кетаётган фуқаролар аэропортнинг ўзида МИБдан қарз ҳолатини текшириши ва агар қарз бўлса ўша ерда тўлов қилишлари мумкин. Тошкент халқаро аэропортида Мажбурий ижро бюросининг хизмат кўрсатиш бўлими ташкил этилди.
Мазкур кўп қаватли турар-жойда яшовчи фуқаролар мурожаат билан чиқишган. Қурилиш вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистонда трансформация жараёнининг моҳияти ва мамлакат ривожланишининг ҳудудий хусусиятларини аниқлаш мақсадида ҳудудлардаги иқтисодий ўсишни омилларга асосланган ҳолда таҳлил қилди.Тадқиқотда Жаҳон Банки томонидан ишлаб чиқилган JoGG (Job Generation and Growth Decomposition) декомпозицион таҳлил воситасидан фойдаланилди.
Президент Ҳусниддин Ҳосиловга 3 ой ичида қилиш керак бўлган ишларни санаб берди. Президент иштирокидаги бугунги видеоселекторда “Тошкент-Самарқанд” ва “Тошкент-Андижон” йўналишларида автомобилда йўловчи ташиш вақти ўртача 1-1,5 соатга кўпайшаги аммо, темир йўл ва авиа қатновлар сони ва сифати талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Хитойда шаклланган юк таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техника ва маиший эҳтиёжлар учун маҳсулотлар киритилган. Бугун, 19 сентябрь куни Қашғар-Ўш-Aндижон-Ғалаба-Хайратон (Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Aфғонистон) янги транзит йўналиши бўйлаб контейнер поездини синовдан ўтказиш бошланди, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати.
Ички туризм соҳасида қониқарсиз натижаларга эришгани учун бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди. Қашқадарё вилояти ҳокимига эса ҳайфсан берилди.
Тошкентда яна бир хунук воқеа юз берган.
Университет ҳолат юзасидан маълумот берди. Тошкентдаги педагогика университети талабаси бир аёл билан жанжаллашаётгани аск этган видео ижтимоий тармоққа тарқалди.
Кушхонадан чиққан чиқинди ариққа қўйилаётганлиги аниқланган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Наманганда мактаб ва маҳалла ариғида ҳар куни қонли сув оқаётгани айтилган видео ва фотолар тарқалди.
Қарши шаҳридаги МТТ тарбияланувчиси диария ташҳиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Қарши шаҳридаги боғчада 50 нафарга яқин болада овқатдан заҳарланиш кузатилганлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Одам савдоси билан боғлиқ жиноят учун қидирувда бўлган аёл муносиб жазо олиши учун Тошкентга юборилди. Ўзбекистон ва Малайзия Интерпол ходимларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида одам савдоси билан шуғуллангани учун қидирувда бўлган жиноятчи аёл қўлга олиниб, экстрадиция қилинди.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ривожланишининг рейтингини тузди. Ҳудудларда яратилган шароитлар рақамли иқтисодиётнинг инклюзивлигини таъминлаш учун жуда муҳим.
2022 йил 18 сентябрь куни Россия телевидениесининг «Первый» каналида Валдис Пельшнинг “Ўзбекистон. Уфқга назар» фильми намойиш этилди.
Қарор билан Тошкентга келаси 5 йил ичида ҳар йили 7 млн мавсумий гуллар ва 70 мингдан кўп кўчатлар экилади ва 2024 йилга келиб, яшиллик даражаси 30 фоизга етказилади. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2002 йил 16 сентябрдаги “Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бош режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан 2023-2027 йилларда пойтахтни ободонлаштиришнинг Бош режаси тасдиқланди, унда ҳар йили қуйидаги кўчатлар экиш кўзда тутилган: — тахминан 7 миллион мавсумий гуллар; — камида 75 минг дона дарахт ва бута кўчатлари.
Пойтахтимизда “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивалининг тадбирлари ўз якунига етди. Унда дунёнинг 40 та давлатидан 500 нафардан ортиқ киноижодкорлар иштирок этишди.
Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 19−24 сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюриб, БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида нутқ сўзлайди.2022 йил 19−24 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШга ташриф буюради, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги Т-Mobile аренада Ўзбекистон вақти билан 18 сентябрь тонгида бокс оқшоми бўлиб ўтди.Кечанинг марказий жанги супер ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Альварес ва Геннадий Головкин ўртасида кечди.
Саммит ўтказилиши сабаб бир қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланганди. Бугундан чекловлар олиб ташланди.
Ўзбекистон президенти ШҲТ саммитида сўзлаган нутқида Самарқанд бирдамлик ташаббусини эълон қилди. «Ундан мақсад — умумий келажагимизга бефарқ бўлмаган, ихтилофларга қарамай келишилган ёндашувлар ва қарорларни излашга тайёр бўлган барчани глобал мулоқотга жалб қилишдир» — деди Шавкат Мирзиёев.
Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги вазият юзасидан юзма-юз музокара ўтказди. Икки давлат раҳбарлари тегишли тузилмаларга ўт очишни тўхтатиш, қўшин ва воситаларни тўқнашув чизиғидан олиб чиқиш бўйича кўрсатмалар беришга келишиб олди.
Ноаниқликлар шароитида инсон тараққиёти бўйича ютуқларга эришиш қийин вазифага айланиши мумкин. Тенгсизликларни бартараф этиш ва одамларнинг эркинликларини кенгайтириш орқали келажакда улар фаровон яшайдиган келажакни қуриш мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.