Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) 8 сентябрь куни ««Беқарор замон, беҳаловат ҳаёт: ўзгарувчан дунёда ўз келажагимизни шакллантириш», деб номланган сўнгги Инсон тараққиёти индекси ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда таъкидланишича, дунё кетма-кет инқирозни бошдан кечириб, «фавқулодда чоралар» кўришга мажбур бўлмоқда, бироқ бугунги кунда дунё аҳолиси дуч келаётган муаммоларнинг сабабларини бартараф эта олмаяпти. Дунё кетаётган йўлида кескин ўзгариш ясалмаса, янада каттароқ йўқотиш, муҳтожлик ва адолатсизликларга юз тутаверади, дея огоҳлантиради ҳисобот муаллифлари. «Газета.uz» БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовскадан ҳисоботнинг асосий мазмуни, ҳужжатда назарда тутилган ноаниқликнинг мураккаб муаммоларини ҳал қилиш йўллари ва Ўзбекистондаги инсон тараққиёти ҳолати ҳақида сўзлаб беришни сўради.
Ҳар бир ҳисобот алоҳида мавзуга бағишланган ва бутун дунё бўйлаб тараққиёт масалалари бўйича мунозараларга чуқур таъсир кўрсатган. Мазкур ҳисоботлар, шунингдек, миллий ва минтақавий таҳлиллар ўтказилишига туртки бериб, уларда одатда мамлакат ёки минтақа учун хос муаммолар кўриб чиқилган.
2020 йилда эълон қилинган сўнгги ҳисобот «Кейинги марра: инсон тараққиёти ва антропоцен» деб номланган. Унда инсоният тарихда мисли кўрилмаган даврни бошидан кечираётгани ва бу даврда инсон фаолияти сайёрани шакллантирувчи ҳукмрон кучга айланганига урғу берилган. Ҳисоботда одамларнинг ҳаракат эркинлиги ҳамда ҳуқуқ ва имкониятларининг кенгайтирилиши янада адолатли дунёда, сайёра билан уйғунликда яшаш учун зарур бўлган ҳаракатларга олиб келиши мумкинлигига ишонч таъкидланган.
Аслида, ноаниқлик янги ҳодиса эмас. Ҳисоботда таъкидланишича, ноаниқликларнинг янги шакллари устма-уст тушиб, янги кўринишларда ўзаро таъсир қилмоқда. Инсоният доимо дуч келган муаммолар — пандемиядан тортиб уруш ва қурғоқчиликка қадар — бугунги кунда сайёрамизда содир бўлаётган хавфли ўзгаришлар, кенг кўламдаги ижтимоий ўзгаришлар, шу билан бирга саноат инқилоби ва кенг тарқалган сиёсий қутбланиш фонида рўй бермоқда.
Одамлар ўзини янада бахтсиз ҳис қилмоқда. Стресс, қайғу, хавотир ва ғазабнинг жисмоний кўринишларини бошдан кечириш ҳислари сўнгги ўн йил ичида кучайиб бормоқда ва ҳозирги кунда 2006 йилдан буён рекорд даражага етди. Ҳатто Covid 19 пандемиясидан аввал ҳам, глобал миқёсда ҳар 7 кишининг 6 нафардан кўпроғи ўзини ҳимоясиз ҳис қилган.
Ноаниқлик, тенгсизлик ва ҳимоясизлик қутбланиш ва ишончсизлик билан ёнма-ён юради. Сиёсий қутбланиш ва ишончсизлик ижтимоий мулоқот қилиш имкониятларимизни пасайтиради ва жамоавий ҳаракатларни бўғади.
Инсон тараққиёти кўрсаткичи кетма-кет иккинчи йил пасайиб, бизни 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш кун тартиби ҳамда Париж келишуви қабул қилинган 2016 йилда қайд этилган даражаларга қайтарди.
Бу фаровонликни белгиловчи анъанавий кўрсаткичлар бўйича узоқ муддатли ақл бовар қилмас глобал тараққиёт (Cоvid 19 пандемиясига қарамасдан) фонида юз бермоқда. Афсусланарли томони шундаки, биз келажагимизга таъсир қилиш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлсак-да, энди уни назорат қилиш имкониятига эга эмасмиз.
Ўзи нималар содир бўляпти? Инсон тараққиётига кенг нуқтаи назардан қараш тараққиёт ва ҳимоясизликнинг ёнма-ён юриши билан боғлиқ парадоксни тушунишга ва бу борада жавоб чораларини кўришга қандай ёрдам беради? Бу йилги ҳисоботда шу каби масалалар кўриб чиқилади.
Биз ҳеч қачон бугунги кунда дуч келаётган инқирозларнинг устма-уст келиши билан боғлиқ ҳолатларни бошдан кечирмаганмиз:
Биз эътиборни ижтимоий муаммоларни, шу жумладан инсон тараққиёти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга қаратишимиз керак, негаки булар келажакдаги ноаниқликларни енгиб ўтишимизни қийинлаштиради. Ноаниқликлар ва ҳимоясизлик турлича хусусиятларга эга бўлиб, биринчи навбатда ва кўпроқ аёллар, озчилик гуруҳлари ва бошқа кўплаб гуруҳларга таъсир кўрсатади.
Ноаниқликларни бартараф этиш учун учта йўналиш — инвестициялар, суғурталаш ва инновацияларга, шу билан бирга ижтимоий муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган сиёсатни яратишимиз лозим бўлиб, бу институтлар ва қарорлар қабул қилувчи органларда ноаниқликларга қарши ижодкорона ва тезкор жавоб чоралари кўришга имкон беради.
Ҳар йили бир қатор мамлакатларда инсон тараққиёти индексининг пасайиши кузатилади. Аммо 2020 ёки 2021 йилларда инсон тараққиёти индексининг пасайиши дунё мамлакатларининг 90 фоизида кузатилиб, бу глобал молиявий инқироздан кейин пасайишни бошдан кечирган мамлакатлар сонидан анча юқори.
Ўтган йили глобал даражада бироз тикланиш кузатилди, бироқ у қисман ва нотекис бўлди: инсон тараққиёти индекси жуда юқори бўлган аксарият мамлакатларда ўсиш қайд этилган бўлса, бошқа давлатларнинг аксариятида пасайиш кузатилди.
Ўзбекистонда Инсон тараққиёти индексининг пасайиши кузатилмаган, аксинча унинг барқарор ўсиш тенденсияси давом этмоқда.
Ўзбекистонда Инсон тараққиёти индекси биринчи марта жорий этилгандан бери жуда яхши натижалар қайд этилган. Ўтган йил ҳам бундан мустасно бўлмади ва мамлакат инсон тараққиёти индекси бўйича ўз мавқеини янада яхшилади.
2021 йил учун инсон тараққиёти индекси 0,727 ни ташкил этиб, Ўзбекистон инсон тараққиёт индекси бўйича юқори тоифадаги ўз ўрнини сақлаб қолмоқда ва ҳозирги кунда 191 мамлакат ва ҳудуд орасида 101-ўринни эгаллаб турибди. 2000 йилдан бери Ўзбекистоннинг Инсон тараққиёти индекси кўрсаткичи 19,8 фоизга ошди.
2000−2021 йилларда Ўзбекистонда кутилаётган ўртача умр кўриш давомийлиги 5,1 ёшга, мактабда ўқиш муддати давомийлиги 1,7 йилга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯМД икки баравардан кўпроқ ўсди ва 188,8 фоизни ташкил этди.
Шунга қарамай, глобал ноаниқликлар, жумладан, иқлим ўзгариши ва биологик хилма-хиллик йўқолиши муаммолари, тенгсизликларнинг чуқурлашиши ва сиёсий қутбланиш Ўзбекистон учун ҳам дахлдор масалалар ҳисобланади. Инсон тараққиёти бўйича ижобий тенденсияни сақлаб қолиш учун ҳисоботда таклиф қилинганидек, юзага келаётган мазкур ўзгаришларни енгиб ўтишга қаратилган тегишли сиёсатни жорий этиш ва амалга ошириш жуда муҳим аҳамиятга эга.
Умуман олганда, ҳозирги воқелигимиз талаблари ҳамда уни тушуниш ва саъй-ҳаракатларни амалга оширишнинг одатий усуллари ўртасидаги тобора ортиб бораётган номувофиқлик қандайдир янгиликларни жорий этиш учун имконият яратиб бермоқда.
Ноаниқ келажак сари ўз йўлимизни топиб олишимиз учун биз ижтимоий муаммоларни, шу жумладан инсон тараққиёти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишимиз керак. Шунингдек, табиий тизимларимизга антропоген босимнинг мисли кўрилмаган интенсивлиги ва кўламини камайтиришимиз керак.
Фаровонликка эришиш учун тажрибалар ўтказишимиз ва ҳамкорлик қилишимиз керак. Covid 19 пандемияси тасаввурларимизни ва нималарга эришиш мумкинлиги борасидаги тушунчамизни кенгайтирди. Шунга қарамай, жавобларимиз тенгсизлик ва ишончсизлик оқибатларини ҳам очиб берди.
Бундан кейин қандай йўл тутишимиз ўзимизга боғлиқ. Тенгсизликларни бартараф этиш ва одамларнинг эркинликлари ҳамда ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, инсоний салоҳиятларимизни очиш, ижодкорлигимиз ва хилма-хиллигимиздан фойдаланиш орқали бугунги кунда ва келажакда одамлар фаровон яшайдиган келажакни қуришимиз мумкин.
Мазкур санаб ўтганларимиз глобал тавсиялар бўлса-да, лекин Ўзбекистон учун ҳам жуда долзардир. Ўзбекистон табиий ечимларга асосланган тараққиётга ҳамда ўз аҳолисига доимий ва қайта шакллантирилган инвестициялар киритиш, суғурталашнинг турли шаклларини (ижтимоий ва инсон ҳуқуқлари) мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш ҳамда инновацияларни жадаллаштириш орқали катта муваффақияларга эришиши ва шу тариқа янада адолатли ва чидамли жамият қуриши мумкин.
Яна бир бор Ўзбекистонни 2022 йилги Инсон тараққиёти индексининг барқарор кўрсаткичлари билан қутлайман.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.